Latest news

04:11Улар бу кубокка иккинчи бор жуда яқин келишганди...  1 02:03Лига 1. "Ланс" Абдуқодир Ҳусановсиз ҳам ғалаба қозонди  4 01:51УЕФА Евро-2024 қайдномасини 26 нафар ўйинчигача оширди  0 01:40Жасур Жалолиддинов: "Рақибдан кучлироқ эдик"  6 01:26Умарали Раҳмоналиев: "Бутун Ўзбекистон халқидан минг бор узр сўрайман"  20 01:13БАА. Ҳожимат Эркинов "Ал Ваҳда" сафида ОЧЛ финалчисини мағлуб қилиб, Лига кубогини қўлга киритди!  5 00:35Фоден журналистлар талқинига кўра АПЛнинг ушбу мавсумдаги энг яхши ўйинчиси деб топилди  0 00:08Тимур Кападзе Японияга қарши кечган финалдан сўнг нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  60 23:49Ўзбекистон ОТЖ U-23 Осиё кубоги "Fair Play" соврини билан тақдирланди  61 23:31"Ланс" Абдуқодир Ҳусановни тез орада бошланадиган "Лорьян"га қарши ўйин қайдномасига киритмади  18 23:19Япония – Ўзбекистон ўйинида қандай статистика қайд этилди?  27 23:01U-23 Осиё кубоги. Абдувоҳид Неъматов турнирнинг энг яхши дарвозабони деб топилди!  27 22:51Ўзбекистон Олимпия ўйинларининг "С" гуруҳидан жой олди. Испанияга қарши ўйнаймиз  58 22:40Винисиус ЕЧЛда ҳафта ўйинчиси деб топилди  7 22:38U-23 Осиё кубоги. Япония чемпион! Олимпиадага чиқиб бўлган Ўзбекистон пенальтидан гол ура олмади  533

Алишер Шоғуломов: "Иброҳим Томиванинг "Бунёдкор"да қолиши 90 фоиз аниқ. У аслида ўтган йили бу жамоага ўтиши керак эди" News

Алишер Шоғуломов: "Иброҳим Томиванинг "Бунёдкор"да қолиши 90 фоиз аниқ. У аслида ўтган йили бу жамоага ўтиши керак эди"

Про лига иштирокчиси "Оқ-тепа" янги мавсумга тайёргарликни давом эттирмоқда.

Алишер Шоғуломов раҳбарлигидаги жамоа аъзолари йиғин доирасидан ўрин олган галдаги ўртоқлик учрашувида "Навбаҳор"ни ўз майдонида қабул қилди. Қизиқарли ўтган учрашувда майдон эгалари йирик 5:2 ҳисобида ғалабани тантана қилди. Ўйиндан сўнг жамоа раҳбари Алишер Шоғуломов фикрлари билан ўртоқлашди. 

"Жамоамизда 80 фоиз нарсани ўзгартирдик. Футболчиларимизни айримларини ижарага берган бўлсак, яна баъзиларини шартномаси якунланди. Шу боис таркибни ёшартирдик, янгиладик. Олдимизга олий мақсадларни қўйганмиз. 

Кўрганингиздек янги африкалик легионер ҳужумчи Сандей Сонг билан уч йиллик шартнома имзоладик. Туркия клубидан жамоамизга келди. Ўзини кўрсатишига ишонаман. Шерзод Қодиров ҳозирда жамоамизда шуғулланмоқда, агарда келишувга эришсак фаолиятини шу ерда давом эттиради. Агарда Суперлига жамоаларидан таклифлар тушса кўриб чиқамиз. 

Иброҳим Томивани "Оқ-тепа"да ўйнашини ўзимиз ҳам истагандик. У аслида ўтган мавсумда "Бунёдкор" жамоасига ўтиши керак эди. Лекин, маълум сабабларга кўра бу амалга ошмаганди. Вадим Карленовичга ваъда бергандим. Томивани "Бунёдкор"да қолиши тўқсон фоизга аниқ бўлиб улгурган. Агарда у шахсий томонларини келиша олса мавсумни янги жамоада бошлайди. 

Серхио Маринангелини "Машъал"га ўтишига муносабатим оддий. Ушбу мураббийга янги чақирув тушди. Биз ҳар бир мураббий ва футболчининг ўсиши учун ҳисса қўшишни истаймиз",- дейди Шоғуломов.

Rating: +14   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика