Latest news

13:08Эриксен нега "Вольфсбург"га ўтишга қарор қилганини айтди  0 12:32Гави тахминан икки ойни ўтказиб юбориши мумкин  0 11:58"Монтеррей" Марсьяль трансферини эълон қилди  0 11:20Февзи Давлетов: "Навбаҳор" билан ўйинда биз ғалабага яқинроқ эдик"  6 10:58Азиз Ибрагимов: "Учрашув дерби мақомида ўтади, аммо ғалаба "Пахтакор"ники бўлади"  11 10:35Артета: "Ливерпуль" кучайиб кетди"  2 10:09Шухрат Раҳмонқулов: "Пахтакор" – "Нефтчи" ўйинида биринчи гол урган ғалаба қозонади"  2 09:46Постекоглу: "Тоттенхэм"дан кетишим кутилмаган ҳолат бўлмади"  2 09:21Зоҳир Пиримов: "Пахтакор" – "Нефтчи" ўйинида имкониятлар тенг"  3 09:20Легионерлар. Ғаниев тўлиқ ўйнади, Ҳамробеков эса...  1 09:06Сергей Лушан: “Жамоага нима етишмаётганлигини билганимда, энг бахтли инсон бўлардим”  16 08:58Факт. "Сўғдиёна" 14 йилдан сўнг ОКМК дарвозасига 3 тадан кўп гол урди  0 08:41Бугун "Қизилқум" устози Шевченконинг рекордини такрорлайдими?   3 08:33Рубен Аморим: "Биз ўзгардик ва анчагина кучайдик"  4 08:07Сервер Жепаров: "Пахтакор"га "Нефтчи"нинг зич ҳимоясини ёриб ўтиш осон бўлмайди"  14

Алишер Никимбаев U-23 Осиё Кубоги ташкилотчилигига баҳо берди ҳамда Ироққа қарши ўйиндаги нохуш ҳолатга муносабат билдирди News

Алишер Никимбаев U-23 Осиё Кубоги ташкилотчилигига баҳо берди ҳамда Ироққа қарши ўйиндаги нохуш ҳолатга муносабат билдирди

Сайтимиз ходимлари Нарзулла Сайдуллаев ва Николай Егоричев Қатар футбол ассоциацияси вакили, ЖЧ-2022 ташкилий қўмитаси аъзоси Алишер Никимбаев билан суҳбат уюштиришди.

- Сизнингча, U-23 Осиё Кубоги ташкилотчилик тарафдан қандай ўтди?

- Дарҳол айтишим мумкинки, яхши савияда ўтказилди. Муаммолар ҳам учради. Бу ҳамма кўрганидек, мухлисларнинг ўзини тутиши ва "Бунёдкор" стадиони майсаси. Бироқ мухлислар пайқамайдиган, аммо мутахассислар дарҳол сезадиган ижобий ўзгаришлар кузатилди. 

Энг асосийсини айтадиган бўлсам, Осиё Кубоги мезбонлиги ҳеч нарсани англатмайди. Ўзини якка олганингизда шундай. Ўз вақтида биз 2006-2010 йиллар оралиғида 4 йилда 4 та Осиё Кубогини ўтказганмиз. Мақсад уни ўтказиш эмас, тажриба тўплаш, ўрганиш ва ЖЧни қабул қилиш эди – бу хоҳ U-17 бўлсин, хоҳ U-19... Кейинги қадам сифатида шу ўйланганди. Билишимча, вазифа ҳамон шундай.

Умуман олганда, U-23 Осиё Кубоги ташкилотчилигини 5 баллик тизимда 4 баҳога лойиқ кўрган бўлардим. Энг муҳими, раҳбарият эртами-кечми ёшлар ўртасидаги ЖЧга мезбонлик қилмоқчи. 

- U-23 Осиё Кубогида Ироқ билан ўйиндаги нохуш ҳолат ОФКнинг кейинги режаларига қандай таъсир ўтказиши мумкин?

- Кейинги йил Ўзбекистон U-20 Осиё Кубогига мезбонлик қилади. Даражаси озгина пастроқ, лекин унда ЖЧ йўлланмаси ўйналади. ОФК U-23 Осиё Кубогидаги ҳолатни унутмаган ҳолда иш кўриши аниқ. Ҳолат қайта такрорланмаслиги учун қўшимча ишлар қилинади. Албатта, ёқимсиз ҳолат кузатилди. Буни ҳамма кўрди ва муҳокама қилди. Ўйлайманки, ҳаммамиз инсонмиз ва хато қилишга мойилмиз. Асосийси, нима бўлгани эмас, унга қилинган реакция, буёғига нима қилиш масаласидир, шу асосий савол. 

ОФК жиддий қарорлар қабул қилди, чунки ташкилот нафақат Ўзбекистонни, балки қайсидир маънода ўзини ҳам жазолади. Ярим финал.. яна мухлисларсиз, бўш трибунада... Ҳатто трансляция овози умуман бошқача, худди ўртоқлик ўйинига ўхшайди. 

Хуллас, ОФК бунга жиидй аҳамият қаратди дея оламан. Бу вазият кейинги йил ўтадиган Осиё Кубоги вақтида яна муҳокама қилинади, деди Никимбаев.

Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика