Latest news

18:32ЎФА раҳбарияти Ўзбекистон МТЖга таклиф этишни хоҳламаган мураббий "Байер"ни бошқаради  0 18:29"CAFA Nations Cup-2025". Ўзбекистон - Эрон. Асосий таркиблар маълум  5 18:04Амирҳуссайн Ҳуссайнзода: "Ҳакамлар Ўзбекистон фойдасига қарор қабул қилмоқда"  12 17:42Ахбор Имомхўжаев хотира турнири-2025. Мусобақа, жамоалар, гуруҳлар ва яшил майдонга қайтаётган юлдузлар  3 17:30Омид Нурафкан: "Ўзбекистонни икки-уч гол фарқи билан мағлуб эта оламиз"  9 17:10CAFA Nations Cup. Ўмон Ҳиндистон билан 3-ўрин учун беллашмоқда (онлайн ҳисоб)  5 17:02CAFA Nations Cup финалига мезбонлик қилаётган "Олимпия" стадионидан ГАЛЕРЕЯ  7 16:23"Барселона" Фликнинг асосий футболчиларидан бири билан янги шартнома имзоламоқчи  0 15:55Шомуродов ва Файзуллаев ўйнаётган "Истанбул Башакшеҳир" бош мураббийи истеъфога чиқарилди  4 15:35Жанни Инфантино ўзбек спорти раҳбарияти билан ҳамкорликда Олимпия шаҳарчасида бўлди  3 15:11Али Алиев Қозоғистон терма жамоасидаги шармандаликдан сўнг истеъфога чиқди  6 14:25"Манчестер Сити" футболчиси Қозоғистон билан ўйиндан сўнг Дастан Сатпаевни мақтади  7 13:58"Бу Эрон терма жамоасида "олтин авлод"нинг охирги даври бўлиши мумкин" — эронлик журналист  4 13:32Эрон ҳамда Ўзбекистон ўртасидаги финални ким бошқариб боради?  6 13:12Ямаль Туркияда паспортини йўқотди  7

Алишер Никимбаев: "ПФЛ ҳозирги раҳбарият остида ўз хатоларини тан олмайди ва уни яхши тарафга ўзгартирмайди" News

Алишер Никимбаев: "ПФЛ ҳозирги раҳбарият остида ўз хатоларини тан олмайди ва уни яхши тарафга ўзгартирмайди"

Кеча ўзбекистонлик футбол мутахассиси Алишер Никимбаев телеграмдаги ўз каналида қуйидаги постни жойлаштирди.

Ўқувчиларимиз эътиборига уни ўзбек тилида тақдим этамиз:

"Championat.asia сайти ПФЛ Бош директори вазифасини бажарувчиси билан интервью трейлерини эълон қилди. Анъаналарга кўра, ушбу амалдор мени эслаб ўтди ва ҳатто қандайдир маслаҳатлар ҳам берди. Олдин ҳам ёзганимдек, унинг мен ҳақимдаги фикрлари қизиқ эмас, шу сабаб жавоб бериш ва интервьюни кўришни истамайман.

Аммо, фурсатдан фойдаланиб, эҳтимол аён бўлган бир нарсани айтмоқчиман: ПФЛ ҳақида ортиқ ёзмоқчи эмасман. Менга шуниси маълумки, ҳозирги раҳбарият остидаги бу ташкилот ўз хатоларини тан олмайди ва уни яхши тарафга ўзгартирмайди. Аммо бу ҳатто асосийси ҳам эмас, ҳозирги вазият афтидан барчани қониқтиряпти шекилли. Сентябрда Лига раҳбарлиги учун сайловлар бўлиши ваъда қилинган эди, аммо январга келиб ҳамма бу ҳақда унутиб юборди. Клублар четларда ғазабланишмоқда, аммо жамоат олдида жимлар. Журналистлар камчиликни пайқамай, мақташни афзал билишмоқда. Агар барчаси ҳаммани қониқтираётган бўлса, нега бу мени хавотирга солиши керак?!




Фикрларим асоссиз бўлмаслиги учун. Мана сизга ПФЛ сайтидан "скрин". Ҳужжатлар бўлимидан 2020 йилнинг бирорта ҳужжатини топа олмайсиз. Аммо 2016 ва 2017 йилларда Лига директори Фарҳод Магаметов бўлган пайтидаги ҳужжатлар бор. Уни ҳам танқид қилганман ва ҳозир ҳам бундан афсусланмайман. Аммо Магаметов билан икки футбол мутахассиси ўртасида нормал баҳслар бўлган. Бозорча баҳсларда қатнашиш, танқидга жавобан оила аъзоларини қўшиш ва шунчаки тухмат қилиш, бу менга хос эмас.

Ҳозирги бош директор вазифасини бажарувчиси уни бошқараётган вақтда ПФЛ ҳақида ёзишни умуман тўхтатаман. Унга 2030 йилгача бу лавозимда ишлаш насиб этсин", - деб ёзади Алишер Никимбаев телеграмдаги ўз каналида.

Rating: +47   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика