Latest news

03:18ЖЧ U-17. Турнир тарихидаги энг йирик ҳисоб қайд этилди  0 03:04Ла Лига. "Сельта" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 6 та гол урилди, Де Йонг майдондан четлатилди  36 02:50Лига 1. ПСЖ голларга бой ўйинда 90+5 дақиқада гол уриб, "Лион"ни мағлуб этди  0 02:47А Серия. "Интер" ўз уйида "Лацио"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди  3 23:28АПЛ. "Манчестер Сити" "Ливерпул"ни йирик ҳисобда таслим этди, Ҳусанов эса...  60 22:58"Милан" АПЛ юлдузини сотиб олиши мумкин  2 22:35Акмал Рустамов: "Андижон" ОЧЛда ўйнаяпти, уларга ҳам оғир"  4 22:20Суперлига. "Хоразм" - "Сўғдиёна" 0:2  0 22:12Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Райо Вальекано"ни мағлуб эта олмади  82 22:05Суперлига. "Қизилқум" – "Андижон" 2:1  0 21:50Максим Шацких: "Рақиб бутун 90 дақиқа давомида уч марта ҳужумга ўтиб, иккита гол урмоқда"  11 21:35IV Ислом Бирдамлиги ўйинлари. Ўзбекистон ярим финалда Эронга мағлуб бўлди  1 21:23Эшитдик-да! Левченко "Нефтчи"да қолади  10 20:56Ўзбекистон U-17'нинг бугунги машғулотидан суратлар  3 19:50Расман: Тимур Кападзе Ўзбекистон МТЖдан кетди  28

Алишер Никимбаев: "Жабборов шифокорларни хабардор қилмасдан дори қабул қилган бўлиб чиқяптими?" News

Алишер Никимбаев: "Жабборов шифокорларни хабардор қилмасдан дори қабул қилган бўлиб чиқяптими?"

Таниқли футбол мутахассиси Алишер Никимбаев ўз саҳифасида Аброр Пирриевнинг билдирган фикрларига муносабат билдирди.

"Аброр Пирриевнинг изоҳига кичик тушунтиришлар:

Ростан иккита намуна олинади, лекин улар бир хил материалнинг иккита порциясидир. А намунаси таҳлил учун очилади ва B намунаси назорат материали сифатида сақлаб турилади. Уни очишингиз шарт ЭМАС. Аниқроғи, агар спортчи ноқонуний гиёҳванд моддаларни истеъмол қилмаганига ишонч ҳосил қилса, унинг талабига кўра очишади. Аммо агар спортчи B намунасини очишни талаб қилса,  у ерда тақиқланган моддалар топилса, бу қаттиқроқ жазолар берилишини англатади.

Дарҳақиқат, кўп спортчилар B намунасини очишни сўрамайди. Ҳимоя одатда бошқа тамойилларга асосланади:

- жазони енгиллаштириш учун ўз айбини ихтиёрий тан олиш (масалан, Мария Шарапованинг ўзи милдронат қабул қилганини тан олган).

- моддани хато эвизга қабул қилиш (Тереза Йохауг терма жамоа шифокорининг тавсиясига кўра, допингни ўз ичига олган лаб мазидан фойдаланган).

Пирриевнинг сўзларига қараганда, Шаҳриёр Жабборовга нисбатан ҳимоя иккинчи вариантга асосланади: футболчи қўшимчаларни қабул қилган, виждонсиз ишлаб чиқарувчи барча ингредиентларни кўрсатиб ўтмаган. Агар бу аллақачон аниқланган бўлса, B намунасини очиш шартми?

Яна бир савол. Бу жамоа футболчилари сўнгги ойларни йиғинда ўтказишди, уларнинг овқатланиш тартиби жамоа шифокорлари томонидан назорат қилиниши шарт. Яъни Жабборов шифокорларни хабардор қилмасдан дори ичган бўлиб чиқяптими? Бизда худди шунга ўхшаш ҳолат бўлганди – терма жамоа футболчиси Осиё Кубогида тақиқланган препарат истеъмол қилган. Ўшанда ҳам худди шу савол берилган. Демак, тўрт йил ичида ҳеч нарса ўзгармаган экан?", – дейилади постда.

Эслатиб ўтамиз, кеча Ўзбекистон U-20 термаси аъзоси Шаҳриёр Жабборовнинг допинг тестидан тақиқланган модда топилганди. Шундан сўнг ЎФА тиббий қўмита раиси Аброр Пирриев шу модда ҳақида фикрлари билан бўлишган эди.

Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика