Latest news

19:20"Манчестер Юнайтед" ЕЧЛнинг энг яхши дарвозабонларидан бирини нишонга олди  0 19:15Суперлига. "Насаф" – "Бунёдкор" 1:0 (матнли трансляция)  7 19:10Суперлига. “Қўқон-1912” — ОКМК 1:0 (матнли трансляция)  25 19:04Суперлига. "Пахтакор" – "Бухоро". Таркиблар маълум  7 18:56Осиё Кубоги. Ўзбекистон аёллар футзал терма жамоаси Хитойга имкониятни бой берди  1 18:45"Эл Класико" трансляцияси устида 500 дан ортиқ мутахассис ишлайди  6 18:30"Нефтчи" "Андижон"ни ишончли ҳисобда ютган дербидан ГАЛЕРЕЯ  2 18:20АПЛ. "Саутгемптон" – "Манчестер Сити" ва бошқа учрашувлар таркиби маълум  19 17:45ОКМК 6 йилдан буён Қўқонда ғалаба қозона олмаяпти  1 17:21Абрамов "Динамо"ни тарихий рекорд сари етакламоқда  5 17:04"Бухоро" 29 йиллик нохуш анъанасига чек қўядими?  2 16:38"Бруну Фернандеш сотилмайди". Рубен Аморим — "Ал Ҳилол"нинг қизиқиши ҳақида  2 16:10Камолиддин Мурзоев "Насаф" - "Бунёдкор" учрашуви олдидан нима деди?  3 15:48"Бизга учта ғалаба керак ва жамоамиз ЕЧЛда бўлади" — Пеп Гвардиола  7 15:20"Қўқон-1912" стадиони ОКМК билан беллашувга тайёр!  9

Алишер Аминов ўзбек футболи ҳақида нималар дейди? ВИДЕО News

Алишер Аминов ўзбек футболи ҳақида нималар дейди? ВИДЕО

Алишер Аминов - Тошкентда туғилган, иқтисод фанлари номзоди, "Ҳуқуқий ташаббусларни қўллаб-қувватлаш халқаро фонди" вице-президенти студиямиз меҳмони бўлди.
Ўзбек футболи ривожи бўйича ўз таклифлари, Тошкентда тақдим этилган ўз дастури ва Федерация бошқарувидаги камчиликлар ҳақидаги интервьюни томоша қилинг.

Меҳмон асосий эътиборни 12 сентябрь куни Тошкентда ўтадиган ЎФФ президентлиги учун сайловга қаратди. Аминовнинг фикрига кўра сайлов ФИФА регламентига мос равишда ўтиши шарт, акс ҳолда бу "ўзбек футболиинг ортга кетишига сабабчи" бўлар экан.

Бундан ташқари, Аминов футбол клубларини ҳусусийлаштириш тарафдори. Унинг таклифига кўра клублар кучли футболчиларни тарбиялаб уларни хорижга сотиш орқали ўзини ўзи молиялаштириши керак. Клублардан имкон қадар давлат бюджетидан камроқ пул олишга чақирмоқда. 

"Терма жамоа ЖАРда машғулот ўтказади, меҳмонхонада яшайди... Уйсиз, базасиз жамоа.. Улардан яна қандай натижа кутаяпсиз?" дейди Аминов.

"Ҳар йили Ўзбекистонда давлат футбол учун 70 млн доллар ажратади. Бу пуллар қаерга кетади?"

"Ўзбек футболи фойда келтириши мумкин эди".

"Ривожланган мамлакатларда давлат футболга пул ажратмайди". 

Видео. Биринчи қисм.




Суҳбатнинг иккинчи қисмида Алишер Аминов мамлакатимиздаги футбол бошқарувини кузатиб ўз фикрларини билдирди.

Бундан ташқари Аминов журналистларни ҳам давлатда футбол ривожланиши ёки акси учун жавобгар деб ҳисоблашини маълум қилди.

Суҳбат жараёнида биз Аминовга ноқулай савол бердик - узоқ вақт давомида у ЎФФ ва ўзбек футболи ҳақида яхши фикрда бўлиб келди, бироқ унинг фикри кескин ўзгариб қолди. Бунда унинг тоғаси Рустам Акрамовнинг ЎФФдан кетиши роль ўйнаган деган тахминлар бор эди. Аминов эса бу саволга дастлабки йилларда бу ердаги вазиятдан яхши хабардор бўлмагани, охирги йилларда барчаси ўзгарганини ва ўзи туғилиб ўсган жойда футбол ривожини исташини маълум қилди.

Аминов олдинги интервьюларида шундай деганди: "Мен Ўзбекистонга лавозим учун келмадим. Шунчаки ўзим туғилиб ўсган ва футболга илк қадамлаимни қўйган диёрга ёрдам бериш ниятидаман".

Эслатиб ўтамиз, ҳозирда Аминов Швейцарияда яшамоқда ва ўша ерда "Ҳуқуқий ташаббусларни қўллаб-қувватлаш халқаро фонди" вице-президенти лавозимида ишламоқда.

Видео. Иккинчи қисм.




Матлуба Мустаева суҳбатлашди
Rating: +22   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика