Latest news

22:16Эшитдик-да! "Андижон"ни тарк этган дарвозабон Тошкент клубига ўтмоқда  1 22:04"Шўртан" 7 та гол урилган ўйинда амалдаги чемпион "Насаф"ни мағлуб этди  2 21:28"Хоразм" августдан бошлаб уй ўйинларини вақтинча Олмалиқда қабул қилади  3 20:57Шкриньяр "Фенербахче" билан 4 йиллик шартнома имзолайди  0 20:21"Пахтакор" ва "Локомотив" ўртасидаги назорат ўйинида тўртта гол урилди  4 19:57"Нефтчи" футбол клубининг қароргоҳида очилиш маросими бўлиб ўтди  9 19:28Рэшфорд "Барселона"га ўтиш арафасида  6 18:55"Реал" икки футболчи билан шартномани узайтирмоқчи  0 18:25Муҳаммадали Ғиёсов "Нефтчи" билан хайрлашди  6 17:50"Манчестер Сити" юлдузи "Галатасарой"га ўтиши мумкин  0 17:15"Реал" Родригони 100+ млн еврога сотишга тайёр. Футболчига АПЛнинг икки клуби қизиқиш билдирмоқда  13 16:50"TNT Sports" "Олтин тўп" учун асосий даъвогарлар рейтингини тузиб чиқди  22 16:25Обамеянг собиқ жамоасига қайтмоқда  0 16:00МТЖни мундиалга ким олиб бориши керак?  53 15:41Тен Хаг: "Мавсумолди йиғиндаги натижаларга тупурдим"  4

Али Иса Саид: “Плей–оффда ким билан тўқнаш келишимизнинг фарқи йўқ” News

Али Иса Саид: “Плей–оффда ким билан тўқнаш келишимизнинг фарқи йўқ”

Бугун “B” гуруҳида Ироқ терма жамоаси Эронга қарши 3–тур ўйинини ўтказади. Биз Ироқ терма жамоаси менежери Али Иса Саид билан учрашиб бугунги ўйиндан олдин интервью олдик.

- Суҳбатимиз аввалида бундан олдинги Иорданияга қарши ўйин ҳақида гапирсангиз.
- Бизнинг гуруҳимизда Ироқ ҳамда Эрон терма жамоалари фаворит эди. Хитой ва Иордания эса гуруҳимиз аутсайдери сифатида иштирок этди. Бундан олдинги иккита ўйинлар биз учун енгил ўтди. Қийин учрашувимиз бугунги баҳс бўлиши тайин.

- Эрон терма жамоасига қарши қандай тайёргарлик кўрдинглар?
- Эрон терма жамоаси нафақат гуруҳнинг балки мусобақанинг фаворити ҳисобланади. Битта минтақадан бўлсак ҳам Эрон жамоасини яхши биламиз. Тайёргарлигимиз бундай икки ой олдин бошланганди. Ҳозирги кунгача тайёргарликни бироз бўлса ҳам сусайтирганимиз йўқ.

- Бугунги ўйинда Эронга мағлуб бўлсанглар плей–оффда Ўзбекистонга қарши тўқнаш келасизлар. Ушбу терма жамоа ҳақида қандай фикр билдирасиз?

- Ушбу мусобақага барча терма жамоалар муносиб тайёргарлик кўришган. Бизнинг гуруҳимизга қарайдиган бугунга ўйинда бўлсак мағлуб бўлган жамоа кейинги босқичда Ўзбекистон терма жамоасига қарши тўқнаш келади. “А” гуруҳига қарайдиган бўлсак Ўзбекистон, Қирғизистон, Ливан ва Саудия Арабистони терма жамоаларини кучини тенг деб биламан. Кейинги босқичда ким билан тўқнаш келишимизни аҳамияти йўқ.

-  Плей–офф босқичида Ўзбекистон терма жамоасига қарши тўқнаш келишинглар мумкин. Ушбу терма жамоадан қўрқмаяпсизларми?

-  Мен Ўзбекистон футзал терма жамоаси ўйинини кузатганим йўқ. Ушбу терма жамоани катта футболда яхши биламан аммо бу футзал. Футзалда имкониятлар кўпроқ бўлади. Ҳар бир ўйинда ушбу имкониятлардан унумли фойдалана олсак учрашувда керакли натижага эришамиз.   



Жаҳонгир Сотволдиев суҳбатлашди.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика