Latest news

11:59Эшитдик-да! "Локомотив"ни тарк этган футболчига "Нефтчи" ва "Динамо" қизиқмоқда  0 11:42Ўзбекистон ёшлар терма жамоасининг Қатарга йўл олган таркиби маълум  1 11:30"Қизилқум" мавсумни Самарқандда бошлайди, "Динамо" ўз уйида тўп тепади  0 11:10Забиҳилло Ўринбоев фаолиятини собиқ жамоаларидан бирида давом эттириши мумкин  5 10:49Расмий хабар: "Сўғдиёна" 32 ёшли нигериялик ҳужумчи билан шартнома тузди  9 10:17«Реал Мадрид» МЮ анча вақтдан бери қизиқаётган футболчи билан шартнома тузмоқчи  3 09:45Игорь Сергеев «Пахтакор»га қайтмоқдами? Ҳужумчининг ўзи бунга жавоб берди  19 09:14«Динамо»нинг яна бир тўпурар футболчиси жамоани тарк этиши мумкин  2 08:40Яқинда шартномасини узайтирган Шомуродов «Рома»ни тарк этишга яқин  11 08:13«Ливерпул»га ПСЖ ҳужумчиси керак  3 07:35Ўтган мавсум «Сўғдиёна»да ўйнаган футболчи янги мавсумни «Қўқон-1912»да давом эттириши мумкин  0 00:42"Манчестер Юнайтед" трансферлар учун 230 млн евро ишлатишга тайёр. Бу пул кимларга сарфланади?  13 00:08Алекс Фергюсон Роналдуни йиғлатгани ҳақида билармидингиз?  8 23:35Деярли барча футболчилари билан хайрлашган "Металлург" черногориялик ҳужумчисини трансферга қўйди  7 22:45"Реал" нимадан норози?  6

Али Бин Ҳуссайн: “ФИФАда ўзгаришлар қилиш даври келди” News

Али Бин Ҳуссайн: “ФИФАда ўзгаришлар қилиш даври келди”

ФИФА президенти бўлиш учун номзодини қўйган шаҳзода Али Бин Ал Ҳуссайн “ESPN” портали учун ўз дастурини тақдим этди ва уларни тушунтириб ўтди. 29 май куни бўлиб ўтган сайловда у ФИФАга бошчилик қиладиган биринчи осиёлик инсонга айланиши мумкин.
Унга рақобатчилар орасида амалдаги президент Зепп Блаттер, собиқ таниқли футболчи Луиш Фигу ва голландиялик футбол раҳбари Михаэль ван Прааг бор.

Яқиндагина Ҳуссайн сайловолди дастурини эълон қилди ва уни ҳар бир ишқибоз бемалол ўқиб чиқиш имкониятига эга. Дастур бир неча бандлардан иборат.



А. Ривожланиш
1. Миллий ассоциацияларни қўллаб-қувватлашни ошириш
2. Муддатли молиявий дастурлар
3.Аёллар ва ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатларига кўпроқ маблағ киритиш
4. Аёллар футболига кўпроқ маблағ киритиш
5. Футболни ривожлантириш бўйича ҳудудий идораларни очиш
6. Амалий жараёнлар ўсишини яхшилаш
7. Мураббийлик ишларини ривожлантириш
8. Мамлакатлар ҳукумати билан жойларда футболни ривожлантириш бўйича ҳамкорлик қилиш
9. Бошқарув идоралари бўлмаган ташкилотлар билан ҳамкорликни яхшилаш (ижтимоий дастурлар)
10. Футболнинг барча турларига маблағ киритишни ўстириш (футзал, пляж футболи ва ҳоказо)

В. Жаҳон чемпионатлари
- ФИФАнинг маҳсус қўмитаси остида
- терма жамоалар тақвимини яхшилаш
- ФИФАнинг рейтинг баллари ҳисоблашни қайта кўриб чиқиш
- янги технологияларни амалга киритишни техник тарафдан яхшилаш
- турнирнинг турли қитъаларда ўтишини таъминлаш
- қатнашчилар сонининг ўсиш ҳолати мумкинлиги
- турнирни босқичма-босқич ривожлантириш
- стратегик қарорлар қабул қилиш

С. Тижорий муваффақият
1. Амалдаги даромад манбаларини ҳимоя қилиш
2. Даромадни кўпайтириш
Дастурнинг бошқа жиҳатлари
- футболчиларни эксплуатациядан ҳимоя қилиш
- футболчи ва мухлисларни ирқчиликдан ҳимоя қилиш
- допинг билан кураш
- ёшни аниқлаш учун тестларни таъминлаш
- cтадионларда хавфсизликни кучайтириш

- Сиз ФИФАда “сахийлик вақти” содир бўлиши кераклигини гапиряпсиз, бунда миллий ассоциацияларга кўпроқ пул ажратиш орқали стадионлар ва ўқув-машғулот базаларини футболни ривожлантириш ва умумий мақсадда қуриш лозимлигини айтиб ўтдингиз. Бунга қандай эришишни мўлжаллаб турибсиз?
- Биз жаҳон чемпионатлари ўртасидаги 4 йиллик давр футболни ривожлантириш учун нимадир олиб келиши ҳақида гапиряпмиз. Ҳеч кимга сир эмас, энг катта даромадни айнан жаҳон чемпионати олиб келади. Ва бу маблағнинг кўп қисми ФИФАнинг ҳисоб рақамида захира пули сифатида қолиб кетади. Ташкилот маълум миқдорда шундай захирага эга бўлиши керак, бу тўғри. Шу билан бирга жаҳон чемпионати дунё даражасидаги мусобақа бўлгани учун миллий ассоциацияларни ривожлантириш учун кўпроқ маблағ ажратилиши лозим деб ўйлайман. ФИФАнинг асосий мақсади миллий ассоциациялар билан ҳамкорликда ишлаш, чунки олинган даромадни жойларда футболни ривожлантириш қайта инвестиция сифатида киритиш керак.

- ФИФАнинг ҳисобида 1,5 миллиард доллардан кўпроқ нақд захира мавжуд. Нима учун бундай кўп суммани сақлаб туриш лозим?
- Бу муҳим вазиятлардан бири. Масъулиятни ўзига олиб, ўша пулларни қайта инвестиция сифатида киритиш лозим. Агар ассоциациялар молиявий тарафдан етарли даражада таъминланса, бу ўйиннинг янада ривожланишига олиб келади. Бу дастуримда амалга ошириш зарур бўлган бандлардан биридир.



- ФИФАни коррупция сабабли анчадан буён танқид қилишмоқда. Охирги пайтларда бу фақат кучаймоқда. Ҳаммаси жуда оддий – масалан, мен жаҳон чемпионатида иштирок этмайдиган кичик бир мамлакат федерацияси вакилиман ва менга жаҳон чемпионатининг қаерда бўлиб ўтишининг умуман фарқи йўқ. Мени ўз мамлакатимда футболни ривожлантириш ташвишга соладими? (саволда кичик мамлакатлар ассоциациялари овозларини “қўшимча пул” эвазига бирор мамлакат учун бериб юборишлари назарда тутилмоқда)

- Ўзим шундай кичик ассоциация давлатиданман. Ҳа, шундай саволлар юзага келиши мумкин, лекин футболда анча тартибли инсонлар фаолият юритишини унутмаган маъқул. Бахтга қарши вазият шундайки, шундай муаммолар ФИФАни домига тортяпти. Овоз беришда коррупцияга йўл қўймаслик муаммосини таъминлаш жуда муҳимдир. Бироқ муаммо ташкилотнинг юқорисидан, раҳбарлардан келмоқда. Ва биз буни ўзгартиришимиз керак. Албатта, ассоциациялар ҳамиша ўзининг молиявий ҳолатидан ташвишда бўлади ва ФИФАдан оладиган ёрдам даражаси ҳақида қайғуради.
Асосий муаммо нимада эканлигини тушунтириб ўтаман. Ассоциация вакиллари билан суҳбатлашдим ва улар ҳозир олаётган маблағдан анча кўпроқ пулга эга бўлишлари мумкин. Бу фақат ўйинга қайта инвестиция киритишни қайта кўриб чиқсак, унинг жойларда ривожланиши ва ҳал этилиши лозим бўлган муаммоларни ижобий тугатсак, юзага келади. Ассоциациялар ўз ҳолатидан ташвишга тушмайдиган ва мустақил ташкилотга айланиши шарт. Баъзи федерациялар ички талабини қониқтирадиган даражада имкониятга эга эмас.

Шунингдек, футболдаги инсонларнинг ривожланиши учун пул ажратишни хоҳлайман. Назарий ва тажриба оширишга қаратилган таълим олиш дастурларига мбалағ ажратиш керак. Ҳа, баъзи ассоциациялар жаҳон чемпионатида иштирок эта олишмайди. Лекин улардан ҳакамлар қатнашиши мумкин ёки кичик давлатлардан бирор футболчи кучли клубда ўйнаши мумкин. Шундай йўл билан улар мамлакатларининг элчисига айланади. Биз шундай ҳолатлар юз бериши мумкин бўлган базани юзага келтиришимиз лозим.

- ФИФАнинг талабларидан бири федерация ишларига ҳукуматнинг аралашмаслигидир. Агар шундай ҳолат рўй берса, ассоциация ФИФА аъзолигидан чиқарилади. Лекин 209 мамлакатнинг барчасида демократия тўлиқ таъминланмаган. Бу ҳаддан ташқари ғарбча талаб эмасми? Баъзи жойларда миллий ассоциация раҳбари сиёсий фаолиятга аралашган бўлиши мумкин.
- Бу муаммога икки тарафдан қараш мумкин. ФИФАга мустақил ташкилот сифатида сиёсий мустақиллик зарур. Ўз навбатида ҳукуматнинг федерация ишига аралашишидан ўша аъзони ФИФАдан четлатмасдан ҳам таъминласа бўлади. Осиёдаги тажрибамда шундай бўлганди, ўшанда ФИФА аъзоларига четлатиш хавф солганди. Масалани жойида ҳал қилиш лозим, барчасини Цюрих орқали тасдиқлатиш шарт эмас. Дисквалификациянинг ёмон тарафи шундаки, ундан футболчи ва ишқибозлар озор чекади. Ушбу муаммони барча даражада ҳал қилиш шарт.

ФИФА маркетинг ва турли дастурларни қўллаши ҳақида гап юради. Бироқ айнан кичик мамлакатларга келганда улар барчаси қамраб олингандек тутишади, амалда эса бундай эмас. Шундай давлатлар ҳукуматини футболга эътибор беришга чорлашимиз керак. Шу сабабли мен ФИФАнинг жаҳон бўйлаб ҳудудий идораларини очишни истайман. Ҳозир ривожланиш бўйича қўмитани 2 йилда бир марта йиғишмоқчи. Бу етарли эмас.

- “Алмаштириш дастури” ўзида нималарни ифода этади?
- Билимга эга маъмур, мураббий, ҳакамлар мавжуд, улар баъзи сабабларга кўра фаолият кўрсатишмаяпти. Лекин улар бошқа мамлакатларда ўсишга эришишлари ва ишга эга бўлиш имкониятига эга. Бажонидил тажриба олиш учун турли ҳудудларга боришга тайёр одамларни топиш мумкин. ФИФА ушбу дастурни қўллаб-қувватлаши шарт.



- Кўп ассоциациялар ФИФАнинг амалдаги президентига овоз беришлари мумкин, чунки у ўша жойларда кадрлар бўйича кескин ўзгаришларга туртки бўлмайди, барчаси ўз жойида қолади. Буни қандай ўзгартириш мумкин?

- Бундай ҳолат Европадан ташқарида жойлашган давлатлар вакиллари билан мавжуд. Бироқ бу адолатдан эмас. Мен мулоқотда бўлган кўп федерация вакиллари футболни ривожлантиришни ўйлашяпти. Албатта, ўзинг билган одамга овоз берган маъқулроқ. Янгилардан кимнидир танлаш ҳамиша қийин кечган. Бу ФИФА президентлиги учун узоқ вақтдан бери ўтаётган ҳақиқий сайловдир (аввалги сайловларда мамлакатлар фақат Блаттерни қайта сайлаш учун овоз беришган, унга рақобатчи номзод бўлмаган).
“Қўрқув маданияти” деган ҳолат бор, бунда ўзинг танлаган номзод ғалаба қозонмаса, танловинг учун қўрқувни ҳис қиласан. Бундай воқеалар юз берганини эшитганман. Лекин ҳозир кўпчиликда иштиёқ бор, улар ўйиннинг ўзини биринчи ўринга қўйишмоқда.

- “Қўрқув маданияти” ҳақида эсладингиз. Осиё футболида муҳим шахс бўлган ҳолда президентликка номзодингизни қўйишда барча беш қитъадан овоз олишингиз керак эди. Бу сўзларингизни инкор қилмаяптими?
- Ҳа, кимдир учун танлови ҳақида эълон қилиш осон, бироқ кимдир яширин овоз беришдан фойдаланиши мумкин. Энг муҳими, 29 майда нима содир бўлишидир.

- Блаттердан ташқари Луиш Фигу ва Михаэль ван Прааг номзодини қўйган. Улар ҳақида қандай фикрдасиз?

- Уларни ҳурмат қиламан, дастурлари ҳақида гапириб ўтишди. Улар фикрларини оммага қўрқмасдан етказа олган инсонлардир.

- Дастурингизда жаҳон чемпионатини намойиш этиш учун трансляция тендери очиқ ўтиши кераклигини илгари сургансиз. Бу 2026 йилгача Шимолий Америкада юз бермайдиган ҳолат (ФИФА 2018 ва 2022 йиллардаги чемпионатнинг трансляция ҳуқуқини “Fox” компаниясига очиқ савдосиз сотиб юборган, шартнома қиймати сир тутилган). Бу қандай юз берганини билмаймиз, бироқ ФИФА ушбу шартнома туфайли катта пул йўқотди.

- Ҳа, содир бўлган воқеани қандай юзага келганини тушуниш учун ўрганиб чиқаман. Мен қарор қабул қилган қўмитага аъзо эмасман, бироқ бу ишни юритиш учун намуна эмас. Биз кичик маблағ тўғрисида эмас, катта сумма ҳақида гапиряпмиз. У ташкилот ҳисобига тушиши ва ривожланиш ҳамда фойдали ишларга сарфланиши мумкин эди. Демак, бу ФИФА учун яхши келишув эмас. Ташкилот томонидан қабул қилинган масъулиятсиз қарор. Сайловлардан кейин ва янги ижроия қўмита шакллантирилгандан кейин барчаси очиқроқ бўлади. Бошқарув услубини қайта кўриб чиқиб, маълум ўзгаришларни киритишимиз керак.


Беҳзод НАЗАРОВ тайёрлади.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика