Latest news

17:02CAFA Nations Cup финалига мезбонлик қилаётган "Олимпия" стадионидан ГАЛЕРЕЯ  2 16:37CAFA Nations Cup. Ўмон – Ҳиндистон. Таркиблар маълум  3 16:23"Барселона" Фликнинг асосий футболчиларидан бири билан янги шартнома имзоламоқчи  0 15:55Шомуродов ва Файзуллаев ўйнаётган "Истанбул Башакшеҳир" бош мураббийи истеъфога чиқарилди  3 15:35Жанни Инфантино ўзбек спорти раҳбарияти билан ҳамкорликда Олимпия шаҳарчасида бўлди  2 15:11Али Алиев Қозоғистон терма жамоасидаги шармандаликдан сўнг истеъфога чиқди  5 14:25"Манчестер Сити" футболчиси Қозоғистон билан ўйиндан сўнг Дастан Сатпаевни мақтади  5 13:58"Бу Эрон терма жамоасида "олтин авлод"нинг охирги даври бўлиши мумкин" — эронлик журналист  3 13:32Эрон ҳамда Ўзбекистон ўртасидаги финални ким бошқариб боради?  5 13:12Ямаль Туркияда паспортини йўқотди  7 12:56Осиёнинг 2007 йилдаги энг яхши мураббийи Рауф Инилеев 75 ёшда!  5 12:35ФИФА офсайднинг янги қоидасини тасдиқлади  20 12:06Моуринью "Фенербахче"дан ишдан бўшатилишининг асл сабаби маълум  2 11:39Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Миллий футбол марказида йиғин бошлади: олдинда Черногория ва Венгрия билан ўйинлар бор  9 11:00"Милан" футболчиси фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттиради  0

Али Ал Ҳабси: “Иккала ўйин ҳам қизиқ кечишига шубҳа қилмайман” News

Али Ал Ҳабси: “Иккала ўйин ҳам қизиқ кечишига шубҳа қилмайман”

Бугун ва индинга Ўзбекистон терма жамоаси Уммонга қарши иккита учрашувда майдонга тушади.
Ўртоқлик мақомига эга мазкур баҳсларга бўлган эътибор юқори. Маълумки, дастлабки беллашув Олмалиқдаги янги стадионда ўтказилади. Уммон термаси ўзининг энг яхши таркиби билан Тошкентга келган.

Жамоа сафидаги юлдуз ўйинчи сифатида аввало дарвозабон Али Ал Ҳабсини кўрсатса бўлади. Бу дарвозабон мана тўққиз йилдирки Англияда фаолият олиб бормоқда. Аввалига “Болтон” шарафини ҳимоя қилган Ал Ҳабси эндиликда “Уиган” дарвозасини қўриқлаяпти. Кеча ишдан қайтар маҳал ҳамкасбим Нарзулла Сайдуллаев билан Уммон термаси жойлашган “Миран” меҳмонхонасига бориб, Али Ал Ҳабсидан интервью олдик.

-   Али, Ўзбекистон терма жамоаси билан бўладиган ўйинлар олдидан қандай фикрдасиз?

-   Менимча, ҳар иккала баҳс ҳам жуда қизиқ кечади. Ўзбекистон термаси Осиёда ўз ўрнига эга жамоалардан бири ҳисобланади. Футболчилар жисмоний жиҳатдан анча тетик экан. Биз рақибни ўрганиш жараёнида жаҳон ва Осиё чемпионати саралаш босқичидаги баъзи ўйинларни кўрдик. Айтишим мумкин, терма жамоангиз илиқ таассурот қолдирди.

-   Шахсан сиз бу ўйинлардан нимани кутяпсиз?
-   Аввало ҳар иккала жамоа иштирокидаги чиройли футболни. Жаҳон чемпионатига биз ҳам, Ўзбекистон ҳам чиқа олмади. Шу боис то йил охиригача фақат ўртоқлик ўйинларида майдонга тушамиз. Бу каби ўйинлар бизга Осиё чемпионатига тайёргарлик кўриш вазифасини ўтайди.

-   Дарвоқе, бизнинг жамоадан кимларни танийсиз?
-   Тўғрисини айтсам, ҳеч қайси футболчини номма-ном билмайман. Лекин бош мураббий Миржалол Қосимовни ҳаммамиз таниймиз. У ўз вақтида кучли ўйинчи бўлган, айниқса чап оёғида берадиган зарбалари кучли чиқарди.

-   Осиё чемпионатида Уммон жой олган гуруҳ оддий эмас.
-   Ҳа, биз мезбон Австралия ва Осиёнинг энг кучли термаларидан бири Жанубий Кореяга қарши тўп тепамиз. Агар гуруҳдан чиқа олсак, яхши бўларди.

-   Бразилияда ўтадиган жаҳон чемпионатида Осиёдан тўртта жамоа иштирок этади: Эрон, Австралия, Ж.Корея ва Япония. Сизнингча, гуруҳдан чиқиш учун кимларнинг имконияти юқори?

-   Қайси жамоа қайси гуруҳдан жой олганини билмайман. Лекин менимча, Япония гуруҳдан чиқа олса керак.

-   “Уиган”даги ишлар қандай кетяпти?
-   Ҳозирча ҳаммаси жойида. Жароҳат сабаб 9 ой футбол ўйнай олмагандим. Ҳозир эса ўзимни анча яхши ҳис қиляпман. “Уиган” билан бу йил чемпионшипда иштирок этдим ва плей-офф ўйинларида омадсиз қатнашиб, премьер-лигага чиқа олмадик. Ҳозирча клуб билан бир йиллик шартномам бор ва бу муддат тугагунча жамоада қолмоқчиман. Умуман олганда, 12 йилдан бери Европадаман ва бошқа муҳитга аллақачон кўникиб кетганман. Бир йилда нари борса уч ҳафтага уйга келиб кетаман.

Х.Холиқов.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика