Алексей Евстафеев: "Қисқа вақт ичида руҳий томонлама йигитлар билан иш олиб бордик ва бу натижа берди"
23 may 21:03
News
Алексей Евстафеев: "Қисқа вақт ичида руҳий томонлама йигитлар билан иш олиб бордик ва бу натижа берди"
"Илк навбатда, ғалаба билан йигитларни, жамоадагиларни табриклайман. Борларини беришгани учун раҳмат айтаман. Ўйингача бўлган вақтда бироз иш олиб борганимизга қарамай, футболчилар кўрсатмаларни тўғри тушунишди. Бу биринчи қадам саналади. Янада олдинга интилишимиз, ишлашимиз керак. Рақибга ҳам чиройли ўйин учун раҳмат айтишни истардим. Таркибда салоҳиятли футболчилар бор, улар терма жамоанинг ўзагини ташкил қилади", - дейди Алексей Евстафеев.
- Одатда янги мураббийлар қисқа вақтда кўп нарсани ўзгартиришмайди. Сизда тайёргарлик учун вақт кам бўлди. Қайси камчиликларни бартараф этишга улгурдингиз?
- Ҳа, қисқа фурсатда катта ўзгариш қилиш қийин. Ўйингача кўпроқ руҳий томонлама ишладик. Йигитларга ўтган мағлубиятларни унутишни, олдинга интилиш кераклигини таъқидладик. Кўрганингиздек бу натижа берди ва бугун илк ғалабани қўлга киритдик.
- "Арал" билан ўйиндаги каби бугун ҳам жамоа биринчи бўлимдан сўнг ортда кўпроқ ўйнади. Лекин характер кўрсатиб ғалаба голини урди...
- Балки чарчоқ билан боғлиқдир. Ааввалги ўйинлар ҳақида нимадир дея олмайман. Чемпионат давомида бу устида ишлаймиз. "Дўстлик" таркибида ёш ва салоҳиятли футболчилар жамланган. Фақат маҳорат ва тажриба кам. Олдинга қараб ривожланишда давом этамиз.
Comments