Latest news

12:45Вальдано: "Пулдорлар келиб, футбол анча ўзгарди"  1 12:17Артета: "Чемпионлик пойгасидаги вазият 3 ой аввал қандай бўлса, ўшандайлигича қолмоқда"  1 11:54"FourFourTwo" жаҳон футболидаги энг яхши марказий ҳимоячилар рўйхатини эълон қилди  16 11:33Салоҳ: "Мухлислар доим ёдда тутишини истардим, мен улар учун боримни бердим"  3 11:00Шомуродовнинг триумфи: А Серияда 26-тур якунлари  0 10:53«Рома»ни янги мавсумда бошқаришга асосий даъвогар маълум  12 10:22"Манчестер Сити" ҳимоячиси расман қанча муддатга сафдан чиққани маълум қилинди  2 09:56Sofascore. Шукуров энг катта баҳолардан бирини олди  3 08:53ЦСКА аргентиналик футболчини сотиб олишга яқин  1 08:22Артём Довбикнинг ҳолати ҳақида маълумот берилди  3 07:47Раньери энди Шомуродов асосий ҳужумчими деган саволга жавоб берди  7 07:23Sofascore. Ҳусанов ва унинг шериклари «Тоттенхэм»га қарши учрашувда қандай баҳо олишди?  9 04:01Пеп Гвардиола "Тоттенхэм"га қарши ўйиндан кейин Ҳусанов ҳақида жуда илиқ фикрлар билдирди  28 03:50Яқиндагина ЕЧЛни тарк этган "Ювентус" энди Италия кубоги билан ҳам хайрлашди  7 03:25Испания кубоги. "Реал Мадрид" ярим финалнинг илк баҳсида "Реал Сосьедад"ни кичик ҳисобда мағлуб қилди   39

Александр Хомяков: "Қўзибоевнинг "Машъал"га қайтганидан хурсандман" News

Александр Хомяков: "Қўзибоевнинг "Машъал"га қайтганидан хурсандман"

Муборакнинг "Машъал" клуби янги мавсумга тайёргарликни Тошкентда давом эттирмоқда.
Куни кеча жамоа "Бунёдкор"га қарши ўртоқлик учрашуви ўтказди. "Қалдирғочлар"нинг 2:0 ҳисобидаги ғалабаси билан тугаган ўйиндан сўнг "Машъал" бош мураббийи ўз фикрларини билдирди.

"Тошкентдаги йиғин режадагидек давом этмоқда. Бу пайтда, шундай стадионда, "Бунёдкор"дек кучли рақибга қарши назорат учрашувини ўтказдик. Ажойиб ўйин бўлди, умуман олганда тайёргарликдан кўнглим тўлмоқда. "Бунёдкор"дан фарқли равишда бизда ҳали вақт бор. Бир қатор камчиликлар устида ишлашимиз керак. "Бунёдкор"га эса ОЧЛ плей-офф босқичида "Ал Шабаб"га қарши баҳсда омад тилайман", - дейди Александр Хомяков.

"Кейинги режаларимиз? 7 февралда "Пахтакор" билан, 11 февралда "Олмалиқ" билан ўйнаймиз. Шундан сўнг қисқа танаффус бўлади ва адашмасам 15 февраль куни "Бухоро"га қарши майдонга тушамиз".

"Ҳозирча таркибимизда у қадар кўп янги футболчилар йўқ. Булар Аваз Агалиев, Ғулом Ҳайдар Ғуломов, Шаҳбоз Эркинов. Таркибни кучайтириш бўйича иш давом этмоқда. Лекин янги мавсум учун таркибимиз деярли 90 фоизга шаклланиб бўлди.

"Янги легионер келиши борасида ҳеч нима дея олмайман. Ҳозирча мендан бундай маълумот йўқ. Микита Букаткин жамоани тарк этди".

"Зоҳир Қўзибоевнинг "Насаф"га бориб қайтиши борасидаги воқеа борасида ҳеч нима билмайман. Лекин унинг "Машъал"га қайтганидан албатта хурсанд бўлдим. У бизга ас қотиши аниқ", - дейди "газчилар" устози.


Нарзулла Сайдуллаев ёзиб олди
Rating: -1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика