Latest news

19:45Тимур Кападзе "Манчестер Сити" машғулотларида бўлди  2 19:24Расман: "Навбаҳор"га янги бош мураббий тайинланди  13 19:15Ўзбекистон Кубоги. "Бухоро" финал йўлланмаси учун "Сўғдиёна" билан тўқнаш келмоқда (онлайн ҳисоб)  25 19:13Суперлига. "Насаф" – "Хоразм" (матнли трансляция)  0 19:04Нодир Элибоев: "Биз жамоани ёшартириш йўлини танладик. Бу – фақат Осиё чемпионати эмас, балки кейинги 10 йилдаги истиқболни кўзда тутган стратегик қарор"  1 18:40"Арқадағ" – Туркманистон Суперкубогининг икки карра соҳиби!  7 18:16Эшитдик-да! ЎФА "Олтин тўп" соҳиби билан музокаралар ўтказмоқда  24 18:00Ўзбекистон Кубоги. "Пахтакор" - "Динамо" (онлайн ҳисоб)  25 17:45"Ливерпуль" етакчиси Роналду ва Мессини солиштирди  5 17:23Ўзбек футболида янги тажриба: "Пахтакор" – "Динамо" баҳсида ҳакам қарори бутун стадион бўйлаб эълон қилинади  9 16:46Александр Хомяков Қосимов, Бердиев, Агамурадов, Арвеладзе қаторидан жой олиши мумкин  1 16:26"Сўғдиёна" учинчи бор финал остонасида  1 16:08Расман: "Навбаҳор" Сергей Лушчанни истеъфога чиқарди  15 16:02Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Венгрия устидан ғалабага эришди  3 15:38"Бухоро"да бешинчиси беш бўладими?  6

Александр Хомяков: “Нохуш вазиятдан чиқиб кетишга ҳаракат қиламиз. Чунки кейинги 4та ўйинни ўз уйимизда ўйнаймиз“ News

Александр Хомяков: “Нохуш вазиятдан чиқиб кетишга ҳаракат қиламиз. Чунки кейинги 4та ўйинни ўз уйимизда ўйнаймиз“

“Насаф“-“Андижон“ жамоалари ўртасидаги учрашувдан сўнг ўтказилган матбуот анжуманида “Андижон“ жамоаси бош мураббийи Александр Хомяков иштирок этиб, беллашув ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.

- Ўзингиз гувоҳи бўлдингиз, биз Қаршида яна бир бор мағлубиятга учрадик. Ўзбекистон кубоги 1/8 финалида ҳам 3:0 ҳисобида имкониятни бой берган эдик. Бугун яна ўша сценарий такрорланди. Афсуски биз ўз дарвозамиз дахлсизлигини сақлай олмадик. 3та голдан иккитасини стандарт вазиятлардан ўтказиб юбордик. Кубок беллашувида ҳам айнан шундай бўлган эди.

- Бугунги асосий вазифамиз ҳимояда тартибли ҳаракат қилиб, қарши ҳужумлардан тўғри фойдаланиш эди. Аммо бугунги режамиз иш бермади. Натижа адолатли бўлди. “Насаф” жамоасини ғалаба билан табриклайман.

- Жамоанинг олдига қўйилган асосий мақсад мавсум сўнгига қадар имкон борича турнир жадвалида юқорилаш. Нохуш вазиятдан чиқиб кетишга ҳаракат қиламиз. Чунки кейинги тўртда ўйинни ўз уйимизда ўйнаймиз.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика