Latest news

20:30АПЛ. "Ливерпуль" ўз майдонида "Тоттенхэм"ни қабул қилмоқда (онлайн ҳисоб)  0 20:27Суперлига. "Бунёдкор"нинг омадсизликлари давом этади, бу сафар "Сурхон"га имконият бой берилди  21 20:24"Атлетико" афсонаси Мадридда қоладими?  0 19:57АПЛ. "Челси" Лондон дербисида "Вест Хэм"га жавобсиз 5та гол урди  9 19:56Суперлига-2024. Бир киши кам бўлиб қолган "Локомотив" "Навбаҳор"га йирик ҳисобда ютқазди  51 18:54"Барселона" Левандовскига АПЛдан ўринбосар топди, номзод сизни ҳайрон қолдиради  21 18:27Нидерландия чемпиони номи маълум бўлди  1 17:26А Серия. "Кальяри" ўз майдонида ўн киши бўлиб дуранг қайд этди, Шомуродов эса...  18 17:24"Бунёдкор" — "Сурхон". Таркиблар маълум  2 16:51"Навбаҳор" — "Локомотив". Таркиблар маълум  6 16:29Breaking News: "Жирона" келаси мавсум ЕЧЛда иштирок этмаслиги мумкин  13 16:02Ферлан Менди "Реал"даги тақдири деярли ҳал бўлди  5 15:11"Реал"га қарши жавоб ўйин олдидан "Бавария"да йўқотиш  2 14:48Эрон чемпионати. Остон Ўрунов индивидуал мукофотни қўлга киритди  2 13:53Тухель итальян грандини бошқариши мумкин  3

Александр Хомяков: "Машъал" олдига Суперлигага чиқиш бош мақсад қилиб қўйилмаган бўлса-да, биз курашамиз" News

Александр Хомяков: "Машъал" олдига Суперлигага чиқиш бош мақсад қилиб қўйилмаган бўлса-да, биз курашамиз"

Про-Лига "А" 1-тури доирасидаги "Шердор" - "Машъал" (0:1) учрашувидан кейин муборакликлар бош мураббийи Александр Хомяков ўйин борасида тўхталди.

- Чемпионат бошланишини узоқ кутдик. Таркибимизни кўриб турибсиз, ёшлардан иборат. Йигитлар кўрсатмаларни имкон қадар яхши бажаришди. Ўйин давомида икки томонда ҳам ғалабани илиб кетиш имкони бор эди. Бугун омад биз томонда бўлди дейиш мумкин. Охирги дақиқада ғалабани қўлга киритдик.


- "Машъал" ўтган мавсум ҳам Про-Лигани Самарқанддаги ғалаба билан бошлаганди. Айтингчи, Про-Лига "А" савияси қай даража ўзгарган?

- Бу саволга жавоб беришга эрта деб ўйлайман. Ҳа, "Сурхон" ва "Динамо"нинг Про-Лигада энди йўқлиги барибир савияга таъсир қилса керак. Аммо чемпионат энди бошланди, шундай экан Про-Лига-2019 савияси ошди ёки пасайди дейишга ҳали қийналаман. Келинг, яна камида 10 тур ўтказайлик, кейин бу борада жавоб бериш мумкин бўлади.


- ПФЛнинг йил бошидаги қарори "Машъал"га қандай таъсир қилди? Клуб олдига бу йил Суперлигага чиқиш вазифаси қўйилганми?

- "Машъал" жамоаси бу йилдан ўз стратегиясини ўзгартириб, асосий вазифа сифатида ёшларни тарбиялаб юқори савияга олиб чиқишни белгилаган. Жамоа таркиби тўлиқ янгиланди, ўтган йилги таркибдан 17 нафар футболчи жамоани тарк этди. Янги ёшларни янги даражага чиқаришни мақсад қилганмиз. "Машъал" олдига айнан Суперлигага чиқиш вазифаси шарт қилиб қўйилмаган бўлса-да, биласиз, Муборак клуби доим ҳар ўйинда ғалабани мақсад қилиши билан ҳам ном қозонган. Шундай экан, вақт кўрсатади балки барча ўйинларда энг кўп очко жамғариб, Суперлигага чиқармиз. Курашишимиз аниқ.


- "Машъал" таркибига назар ташлаб, фақатгина тажрибали Баҳодир Муртазоевни танидик. Ёш таркиб билан Суперлигага чиқишингизга ўзингиз ишонаяпсизми?

- Орзу қилишдан қўрқмаслик керак. Гоҳида орзулар амалга ошади. Ҳар ўйинда ғалаба қозона олсак, нега Суперлигага чиқмаслигимиз керак? Биз албатта ҳар ўйинда ғалаба учун интиламиз.


Усмон Ибодов ёзиб олди

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика