Latest news

09:36"Мен ишлаган энг профессионал ўйинчилардан бири". Анчелотти — Роналду ҳақида  0 09:10"Арсенал" ушбу натижага тарихда илк бор эришди  0 08:44"Шикоят қилмасинлар". "Барселона" президенти Лапорта — "Реал"нинг "Осасуна"дан мағлубияти ҳақида  5 08:17Гвардиола нима учун Диашнинг ўрнига Ҳусановни туширганини тушунтирди  6 07:50Элдор Шомуродов Италияда  8 07:23"Ғазалкент" "Зенит" академияси тарбияланувчиси билан шартнома имзолади  1 02:40А Серия. "Аталанта" "Наполи"дан устун келди, "Милан" ўз майдонида "Парма"га мағлуб бўлди, "Рома" эса йирик ғалабага эришди  5 01:14Эрон Про лигаси. "Трактор" муҳим ўйинда дуранг ўйнади, Ҳамробековдан ассист  0 00:45БАА Про лигаси. "Бани Яс" "Ал Айн"га иккита гол уриб, мағлуб бўлди, Шукуров тўлиқ ўйнади  0 00:40АПЛ. "Тоттенхэм" — "Арсенал" 1:4  1 23:55Милан Митрович ватанига қайтди  8 23:38АПЛ. "Арсенал" меҳмонда "Тоттенхэм"ни йирик ҳисобда мағлуб этиб, пешқадамликни мустаҳкамлади  26 22:32Эрон Про лигаси. "Истиқлол" меҳмонда ғалабага эришди ва жадвалда биринчи ўринга чиқиб олди  0 22:15Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида йирик ғалабага эришди ва жадвалда биринчи ўринга чиқиб олди  49 22:00"Пахтакор" собиқ дарвозабони фаолиятини Бразилияда давом эттиради  3

Александр Хомяков: "Ҳозир кичик шок ҳолатидаман" News

Александр Хомяков: "Ҳозир кичик шок ҳолатидаман"

Coca-Cola Суперлиганинг 7-туридан ўрин олган "Машъал" - "Локомотив" (1:4) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Александр Хомяков ўз фикрларини билдириб ўтди.





- Ўйин ҳақида

- Ҳозир ниманидир изоҳлаш қийин. Барчасини кўрдингиз, каттта устунлик "Локомотив" томонида бўлди. Бизда ҳеч нарса ўхшамади. Айниқса, биринчи бўлимда жуда оқсадик. Бу нима билан боғлиқ эканлигини кўриб чиқамиз ва хулоса қиламиз. Албатта, ўйин учун ишлаб чиққан режамиз бор эди, лекин ҳозир энди буни айтишга ҳожат йўқ. 

- Микаэль Секейра матбуот анжуманида "Машъал"ни жуда яхши ўрганиб чиққанлигини таъкидлади. Сиз ҳам "Локомотив"ни ўрганган ҳолда яхши тараддуд кўрганмидингиз?

- Албатта, ўрганиб чиққандик. Ўйиндаги асосий кураш майдон марказида кечишини билгандик. Рақибнинг ҳар бир тўп ошириши хавфли кўриниш олди. Ҳимоячиларимиз тайёр эмаслиги сезилди. Футболчиларимизга тактикани батафсил тушунтиргандик. Ҳозир кичик шок ҳолатидаман ва ўйинни батафсил шарҳлаб беришим қийин. Жамоамизга майдон марказида тўпни олиб қўйиш борасида тажовузкорлик етишмади. 

- Жамоа кўтаринки кайфиятда эмас. Бугунги мағлубият ва кайфиятга молиявий ҳолат таъсир қилдими?

- Қандай маош?  Ножоиз савол. Футболчи майдонга чиққанида, унга пул тўлашдими ёки йўқлигини ўйламайди. Яна айтаман, тайёр эмаслигимиз сезилди, ўйинни ёмон бошладик.

- Ҳумоюн Муртозаев ўйин якунида жароҳатланди, унинг ҳолати қанақа?

- Унинг жароҳати қанчалик енгил ёки оғирлиги ҳозир маълум эмас.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика