Latest news

08:37Тарихдан бунақаси бўлмаган! Абдуқодир Ҳусанов биринчи ўринга кўтарилиб олди  0 08:11Ямалнинг нима сабабдан "Эл Класико"да ўйини чиқмагани маълум қилинди  2 08:04Деярли бир тайм бир киши кам бўлиб қолган "Ал Иттиҳод" меҳмонда "Ал Насср"ни мағлуб этиб, кейинг босқичга йўл олди  7 07:58А Серия. "Милан"да дуранг, "Наполи"да эса ғалаба  0 07:46Ўзбекистон кубоги. Бугун ФИНАЛ  1 00:43Футзал бўйича Осиё ёшлар ўйинлари: Ўзбекистон ярим финалда Эрондан 14 та тўп қабул қилиб олди  7 23:28"Интер" дарвозабони 81 ёшли нафақахўрнинг ҳаётига зомин бўлди  1 22:28Артём Филипосян: "Финалда кучли жамоа ғалаба қозонсин"  1 22:04Камолиддин Тожиев эртага Бахтиёр Ашурматов ва Миржалол Қосимов қаторидан жой олиши мумкин  2 21:32ЎФА Рўзиқул Бердиев бўйича суриштирув ўтказади  58 21:16Игорь Сергеев: "Финалдан олдин кўп гапириб юбориш яхши эмас"  7 20:48Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди  48 20:28Марказий учрашув қаҳрамони бўлган дарвозабон, дублга эришган 18 ёшли футболчи, олис масофадан дарвозани ишғол этган вингер — Суперлигада 26-турнинг энг яхшилари  1 20:02Пўлатов, Ахроров, Каримов, Кенжабоев, Кривокапич... Суперлига 26-тур рамзий терма жамоаси  0 19:54"Бухоро"нинг Ўзбекистон Кубоги финалидан олдинги расмий машғулотидан ГАЛЕРЕЯ  0

Александр Хомяков: "Бугун омад ҳам, ВАР ҳам биз томонда бўлмади" News

Александр Хомяков: "Бугун омад ҳам, ВАР ҳам биз томонда бўлмади"

Суперлиганинг 20-туридан ўрин олган "Локомотив" - "Машъал" (2:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Александр Хомяков фикрларини билдириб ўтди.






"Локомотив"ни ғалаба билан табриклайман. Жамоам мағлуб бўлганига қарамасдан, ўз ўйинини кўрсата олди. Биз эса олдинга қараб ҳаракат қилишда давом этишимиз керак. Мағлубият аламли албатта. Сўнгги дақиқаларда гол ўтказиб юбориш оғир зарба бўлиши табиий. Ўтказиб юборилган голларни ҳисобга олмаганда ўз жарима майдончамиз атрофида яхши ҳимоялана олдик. Тўп назоратини қўлга олишимиз кераклигини айтгандим. Лекин хатога йўл қўйдик. Умуман олганда ҳаммаси адолатли. Бугун омад ҳам, ВАР ҳам биз томонда бўлмади. Кўп куч сарфладик. Бироқ самарасиз",- дейди Александр Хомяков. 

- Бугунги ўйиндаги ВАРни қандай баҳолайсиз?

- Футбол тезлашмоқда. Шу боис инсон кўзи билан ҳам илғай олмай қолмоқда. Шунинг учун ҳам ВАР керак. Инсон фактори деган нарса бор. Айтганимдек тўпни назорат қилиш бизга етишмади. Ўйинни тўлиқ ўз жарима майдончамиз атрофида ўтказдик. Кўп вазиятлар бўлмади. Қарши ҳужумлардаги кам сонли имкониятлардан фойдалана олмадик. 

- "Машъал" бу йил "Локомотив" стадионида икки марта ўйнаб, иккаласида ҳам мағлубиятга учради. Ушбу майдонда жамоага нима етишмаяпти? 

- Битта баҳсни "Пахтакор"га қарши ўтказдик ва 0:1 ҳисобида мағлуб бўлдик. Сўнгги дақиқаларда пенальтини голга айлантирганимизда ҳаммаси бошқача бўлиши мумкин эди. Тўп дарвоза тўсинига тегди. Биздан кейин "Насаф" шу майдонда ўйнади. Улар ҳам тўпни дарвоза устунига нишонга олди. Кўряпсизми? Футболда омад жуда муҳим ахамият касб этади. Қарши ҳужумда гол ур ва ҳаммаси бошқа томонга ўзгариб кетади.

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика