Latest news

12:55Артета: "Бизни ҳақиқий марафон кутиб турибди"  1 12:33Танташев ФИФА семинарида  1 12:18Про лига қачон бошланиши эълон қилинди  0 11:59Оғир жароҳат олган Лофтус-Чикка операция керак бўлади  1 11:37"Динамо" бугун Самарқандда йиғилади  1 11:15Жаҳонгир Жиямуродов — "Гулистон" бош директори  0 10:51Раҳимжон Давронов: "Кутганимиздан ҳам аъло даражада бўлди"   1 10:25"Реал Мадрид"нинг яна бир футболчиси узоқ муддатга сафдан чиқди  0 10:00Флик: "Мен кўрмоқчи бўлган нарса шу эди"  3 09:36"Мен ишлаган энг профессионал ўйинчилардан бири". Анчелотти — Роналду ҳақида  0 09:10"Арсенал" ушбу натижага тарихда илк бор эришди  0 08:44"Шикоят қилмасинлар". "Барселона" президенти Лапорта — "Реал"нинг "Осасуна"дан мағлубияти ҳақида  9 08:17Гвардиола нима учун Диашнинг ўрнига Ҳусановни туширганини тушунтирди  7 07:50Элдор Шомуродов Италияда  18 07:23"Ғазалкент" "Зенит" академияси тарбияланувчиси билан шартнома имзолади  3

Александр Хомяков: "Баҳс назорати бизнинг қўлимизда эди" News

Александр Хомяков: "Баҳс назорати бизнинг қўлимизда эди"

Coca Cola Суперлигаси 22-тури доирасидаги "Сўғдиёна" - "Андижон" (1:2) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Александр Хомяков матбуот анжуманида қатнашди.

Александр Хомяков: "Ғалабадан хурсандман. Бахс охири асабий ўтди. Ўйинимиз чиқди. Биринчи бўлимнинг баъзи вазиятларида назорат биз томонда эканлигини ҳис қилгандик ва бўшашдик, шу сабабли гол ўтказиб юбордик.

Иккинчи бўлимда фаолроқ ҳаракат қилишга тўғри келди. Биринчи бўлимда ҳаммаси ишлади, фақат гол ура олмадик. Иккинчисида янада активроқ бўлдик ва гол уришга муваффақ бўлдик. Майдонда рақиб бир киши кам бўлиб қолганида хотиржамлик билан ғалаба қозонишимиз керак эди, аммо бироз шошдик. Дарвозабонимизга раҳмат айтаман, у бизни қутқариб қолди. Умуман олганда, йигитларга миннатдорчилик билдираман, мухлисларни ғалаба билан табриклайман".

- "Андижон" кўп вазиятларда тўпни йўқотиб қўйди, бу нима билан боғлиқ?

- Баҳсни яхши бошлай олмадик, гапингизга қўшиламан, оддий вазиятларда тўпни олдириб қўйдик. Рақиб асосан тезкор қарши ҳужумлар билан хавф солди. Улар шу услубни яхши кўришади. Шундан ҳавотир олдим. Баҳс назорати бизнинг қўлимизда эди.

- Ҳакамга эътирозларингиз борми? Чунки у техник зонадагиларга сариқ карточка кўрсатди

- Эътироз йўқ. Шунчаки ҳиссиётларни назорат қила олмадик.

- Ўзгаришларни ҳис қиласизми. Соҳибжонов захирадан майдонга тушиб, гол уришга муваффақ бўлди.

- Бунга жавоб берганман. Бу интуитив равишда содир бўлса керак. Комилов пенальти ишлади, Соҳибжонов гол урди. Барча йигитлар майдонга тушишга тайёр. Улардан миннатдорман.


Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика