Latest news

08:52РПЛ ва Биринчи лигадаги тўққизта ҳакам тергов остида — РБК хабари  0 08:23Европа лигаси. 1/8 финал жуфтликлари маълум  0 07:54Неймарнинг дубль "Сантос"га ғалаба келтирди  1 07:25Суперлига. Бугун янги мавсумга старт берилади  6 02:10Даниэль Фарке: "Гвардиола ҳаммадан бир қадам олдинда"  3 01:44Европа лигаси. "Панатинаикос" пенальтилар сериясида ҳал қилди, "Селтик" 28-сонияда гол урди ва бошқа натижалар  0 01:31Конференциялар лигаси. "Самсунспор" 4та гол уриб, "Фиорентина" 4та гол ўтказиб юбориб 1/8 финалга йўл олди  1 00:46Серлот, Хвича ва бошқалар: ЕЧЛда ҳафта рамзий термаси маълум қилинди  0 00:19Престианни тан олди  22 23:51"Машъал" янги мавсум учун қайдномани эълон қилди  3 23:36"Бухоро" янги мавсум учун қайдномани эълон қилди  1 23:22"Андижон" янги мавсум учун қайдномани эълон қилди  15 23:08"Динамо" янги футболчиларини таништирди  7 22:52Эрон. "Трактор" кичик ҳисобда ғалабага эришди, Ҳамробеков...  0 22:20ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  0

Александр Стоймирович: "Таркибимизда йўқотишлар бор" News

Александр Стоймирович: "Таркибимизда йўқотишлар бор"

Суперлиганинг 6-туридан ўрин олган "Навбаҳор" - "Локомотив" (4:0) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Александр Стоймирович матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Аввало Ўзбекистонда яшаб келаётган христиан динига мансуб инсонларни "Пасха" байрами билан табриклайман. Ўйинга келадиган бўлсак, жароҳатлар ва йўқотишлар бизга панд бераяпти. Ўша Жасур Хакимов билан боғлиқ вазиятни ҳам шу факторлар қаторига қўшса бўлади. Ҳаракат қилдик, бироқ бизнинг кунимиз эмас экан. "Навбаҳор"га навбатдаги баҳсларда омад тилайман.

- Бугунги мағлубиятга асосий сабабни нима билан изохлайсиз?

- Айтиб ўтдим, йўқотишлар. Жамоа таркиби янги, вақт керак. Ҳаракат қилаяпмиз, лекин руҳиятга ҳам кўп нарса боғлиқ. Назаримда бугун кучли таркибга эга "Навбаҳор"га ўйиндан олдиноқ мағлуб бўлиб майдонга тушгандек кўринаяпмиз.

- Ўтказиб юборилган голлар дарвозабон хатоси билан боғлиқми?

- Дарвозабон ёки бошқа футболчи майдонга тушиш учун тайёрлиги ҳақида шифокор билан гаплашамиз. Рақобат бор, ва бу биз учун муҳим. Ютқазганимизда фақат дарвозабон айбдор бўлмайди.


Rating: -4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика