Latest news

22:30“Манчестер Сити”нинг трансфер мақсади маълум  0 22:00АПЛ. "Ливерпуль" ва "Ман Сити" "Энфилд"да ўзаро баҳс олиб бормоқда, Ҳусанов жароҳат сабаб алмаштирилди (онлайн ҳисоб)  57 21:28"Атлетико" — "Бетис". Таркиблар маълум  0 21:03"Сассуоло" — "Интер". Таркиблар маълум  0 20:48САфарда "Пахтакор" — "Қайрат" ўйинида. Бозоров, Мозговой, Тожиев ва Уразбахтин нималар дейишди?  0 20:30"Бавария" — "Хоффенхайм". Таркиблар маълум  8 20:04"Рома" Тоттини техник директор этиб тайинламоқчи. Римликларнинг собиқ сардори клубга қайтишга тайёр  0 19:35Эрон Про лигаси. Ўрунов ва Сергеев ўйнаётган "Персеполис" меҳмонда мағлубиятга учради  4 19:02ОПЛ. "Сабаҳ" ўз уйида йирик ҳисобда ғалаба қозонди ва биринчи ўринни янада мустаҳкамлади, Раҳмоналиевдан гол  4 18:42САфарда. "Хоразм" — "гуч"  1 18:22Туркия Суперлигаси. "Истанбул Башакшехир" меҳмонда ғалабага эришди, Шомуродовдан гол ва Файзуллаевдан ассист  28 17:52Флик мавсум якунида "Барселона"ни тарк этиши мумкин  21 16:47САфарда. "Ғазалкент" Россия клубини ютди, ўйин вақтида мураббийдан интервью олдик  0 15:19САфарда "Қизилқум"да. Асрор Ғофуров, Шохруз Норхонов, Жаба Жигаури ва Акмал Рустамовдан интервью  0 14:35Ўзбекистон Суперкубоги-2026. Чемпионат ва кубок ғолиблари ўртасидаги беллашувга “Бобур Арена” мезбонлик қилади  8

Александр Петров: "Бирламчи вазифа - гуруҳдан чиқиш" News

Александр Петров: "Бирламчи вазифа - гуруҳдан чиқиш"

Футзал бўйича Ўзбекистоннинг амалдаги чемпиони АГМК клуби бу йил ҳам Клублар ўртасидаги Очиё чемпионатида иштирок этади.

Мусобақа олдидан олмалиқликлар бош мураббийи Александр Петровнинг фикрлари билан қизиқдик.

- Гуруҳда жиддий рақиблар билан тўқнаш келамиз. Вьетнам чемпиони "Таи Сон Нам" ўтган йилги мусобақанинг финалигача етиб борган. Адашмасам улар таркибга бразилиялик ва эронлик икки легионерни жалб қилишган. Ироқ ва Қатар клублари ҳақида кўплаб маълумотларга эгамиз дея олмайман. Олдинги мусобақалардаги иштирокдан келиб чиқиб айтадиган бўлсам, бу икки жамоа ҳам кучли.

Шогирдларим айни пайтда тахминан 70 фоизга тайёр деб айта оламан. Йигитлар ёш ва ўйнашга бўлган иштиёқлари кучли. Раҳбарият халқаро мусобақага тайёрланишимиз учун шароит яратиб берди. Тожикистонда йиғин ўтказдик ва Қирғизистоннинг амалдаги чемпиони ҳамда вице-чемпионини мағлуб этиб ўртоқлик турнири ғолиби бўлдик. Футзалчиларимизда хоҳиш кучли.


Мусобақада ярим финалгача етиб боришга ҳаракат қиламиз. Бирламчи вазифа эса - гуруҳдан чиқиш.

АГМК Клублар ўртасидаги Осиё чемпионатига 5 август куни йўл олади. Олмалиқликлар мусобақанинг "B" гуруҳида "Таи Сон Нам" (Вьетнам), "Нафт Ал Васат" (Ироқ) ва "Ар Райан" (Қатар) клублари билан кураш олиб боради.

АГМК жамоасининг Осиё чемпионатида қатнашадиган якуний таркиби эълон қилинди


Эслатиб ўтамиз, футзал бўйича Клублар ўртасидаги Осиё чемпионати 7-17 август кунлари Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрида бўлиб ўтади.

Футзал. Ўзбекистон МТЖ назорат ўйинида АГМКга имкониятни бой берди

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика