Latest news

21:35"Бунёдкор" жамоа легионерларидан бири расман клубни тарк этганини маълум қилди  2 21:07Гвардиола АПЛ чемпионлиги учун курашаётган жамоаларни баҳолади  0 21:04ОКМК клуби ўз дарвозабонларидан бири билан келишувни бекор қилди  0 20:45"Манчестер Юнайтед" ҳақида гапирилганда телевизорни ўчириб қўяман" – Аморим ўзига қаратилган танқидлар ҳақида  0 20:24U-21 биринчилигида мавсум якунланди + ЯКУНИЙ ЖАДВАЛ  2 19:45Уэсли Снейдер: "Ҳозир "Олтин тўп" мезонлари менинг давримдагига қараганда мантиқлироқ"  11 19:15Португалия терма жамоаси ЖЧ-2026 учун уй формасини тақдим этди  3 18:45Рафаэль Варан: "Реал"га ўтганимда депрессияга дуч келганман"  1 18:26Футзал. Ўзбекистон терма жамоаси Россия билан иккита ўртоқлик ўйини ўтказади  5 18:14"Локомотив"ни 11 нафар футболчи тарк этди  14 17:20Эрон клуби Сергеевга қизиқмоқда, жамоанинг қанча маош тўламоқчи эканлиги маълум  23 15:40Бора Милутинович: "Ўзбекистон ҳар доим ўзгача жамоа бўлган. Ким рақиб бўлишининг аҳамияти йўқ"  13 15:08ФИФА ЖЧ-2026 қуръа ташлаш маросимида хизмат қиладиган юлдузлар рўйхатини эълон қилди  8 14:44Кеча "Атлетико"га гол урган "Барселона" футболчиси бу йил бошқа майдонга тушмайди  4 14:33Озарбайжон Кубоги. Раҳмоналиев асосий таркибда  0

Александр Мочинов янги жамоаси ва Кувайтда болалар футболига эътибор хусусида нималар деди? News

Александр Мочинов янги жамоаси ва Кувайтда болалар футболига эътибор хусусида нималар деди?

Хабарингиз бор, аввалроқ сайтимиз орқали Александр Мочиновни Кувайтда иш бошлагани борасида хабар бергандик.

Мутахассис билан суҳбатлашиш вақтида уни янги жамоаси борасидаги ўз фикрларига қулоқ тутдик.

- Кўпчиликка маълум, 2019 йилда Кувайтнинг “Кадисия” жамоаси академиясида ишладим. Мазкур жамоа билан шартномам якунланиши арафасида менга “Ал-Наср”дан таклиф келиб тушди. Ўша клуб президенти ва директорлари билан кўришдим ва шароитлари билан танишиб чиққандим. Деярли келишувга эришгандик. Шу орада мамлакатда пандемия бошлангани туфайли барча оммавий тадбир ва мусобақалар тўхатилди. Мен эса оилам билан биргаликда тўрт ой карантинда қолиб кетдик. Шундан сўнг оилам билан Россияга қайтдим. 2021 йилнинг августига келиб Кувайтда барча мусобақаларни ўтказишга руҳсат берилди. Шу орада “Ал-Наср” менга билан алоқага чиқиб, шартнома таклиф қилди. Яқинда Кувайтга етиб келдим. Клуб билан бир йиллик шартнома имзоладим.

Ҳозирда янги жамоамда U-15 ва U-17 жамоаларида ишлаш ва таркибдаги иқтидорли болаларни U-20 ва асосий таркибга жалб қилиш ҳисобланади. Ҳозирда чемпионат тасдиқлангани йўқ. Шунга қарамай, федерация норасмий турнир ташкил қилиб берди. Икки гуруҳга бўлинган ҳолда ўртоқлик учрашувлари шаклида турнир ўтказилади. Шу тариқа, чемпионатга тайёргарлик кўрамиз.

Кувайтда болалар футболига эътибор жуда катта. Ҳар бир жамоада иқтидорли болалар бор. Ҳозирги клубимда келажаги бор болалар кўпчиликни ташкил қилади. Аввалги жамоамда ҳам бор, лекин улар саноқли эди.

Маошлар борасида шуни айта оламанки, Кувайтнинг болалар футболида хориждан келган мураббийлар фаолият кўрсатади. Шуниси аниқки, улар яхшигина маош эвазига келиб, иш юритмоқда", - деди Александр Мочинов. 



Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика