Latest news

13:57"Пахтакор" таркибига "Леганес" ва "Фрозиноне" собиқ ҳужумчиси келиб қўшилади  2 13:30Игорь Суров: "Машъал"да катта салоҳият мавжуд"  0 13:03"Машъал" ва "Қўқон-1912" собиқ футболчиси ҳалок бўлди  4 12:35U-17 Осиё Кубогига қуръа ташланди: Ўзбекистон Австралия ва Ҳиндистон билан бир гуруҳда  8 12:24"Ўзбекнефтгаз" "Насаф", "Бухоро" ва "Бунёдкор" клубларини молиялаштиришни тўхтатмоқда  26 11:53"Мақсадим — аёллар футболи ривожига ҳисса қўшиш" — Ўзбекистон аёллар терма жамоаси бош мураббийи Котрина Кулбите  0 11:27"Бунёдкор" ФК: "Муроджон Алиев одатий кун тартибида фаолият юритмоқда"   4 11:16"Динамо" Кингсли Сарфо бўйича баёнот берди  3 10:25Асрор Алиқулов: "Мақсадимиз "Шўртан"ни Суперлигага қайтариш. Легионерлар жамоамизга ёрдам беришига умид қиламиз"  4 09:55Италия Кубоги. "Лацио" амалдаги соврин эгасини мусобақадан чиқариб юборди  0 09:23Бугун U-17 Осиё Кубогига қуръа ташланади  1 09:15"Ноттингем Форест" бош мураббий Шон Дайчни истеъфога чиқарди  0 08:55"Шўртан" таркибига 4 нафар легионер қўшилди  4 08:25"Йиғиндаги ғалабалар мени хурсанд қилмайди" – Вадим Абрамов "Пюник" мағлуб этилгани ва тайёргарлик ҳақида  6 08:00Эшитдик-да! "Бунёдкор" март ойида уйда ўйнамаслиги мумкин  3

Александр Мочинов "Бунёдкор"дан кетади...ми? News

Александр Мочинов "Бунёдкор"дан кетади...ми?

Айни пайтда пойтахтимиз Тошкентда кўплаб олий ва биринчи лига жамоалари мавсумолди йиғинларини олиб боришмоқда.
Деярли ҳар куни назорат-синов учрашувлари ўтказилмоқда. Ўйинларни томоша қилиш учун келганлар орасида таниқли мутахассислар, клуб раҳбарлари, футболчилар ва ОАВ вакилларини учратишимиз мумкин.

Куни кеча "Оқ-тепа" стадионида олий лига вакиллари "Олмалиқ" ва "Нефтчи" жамоалари ўртасидаги учрашув бўлиб ўтди. Ўйинни томоша қилиш учун жуда кўплаб инсонлар ташриф буюрди. Баҳсни кузатиш жараёнида кўзимиз "Бунёдкор" ёшлар жамоаси устози Александр Мочинов ва биринчи лиганинг етакчи клубларидан бири раҳбарининг суҳбатига тушди. Кузатишимизча, ушбу суҳбат жараёнида музокара давом этди. Яъни ўша клуб хўжайини айнан Мочиновнинг хизмати орқали жамоасини олий лигага олиб чиқмоқчи эканлигини айтди.

Яқинда Александр Мочиновга Наманганнинг "Навбаҳор" жамоасидан таклиф тушгани ва мураббий наманганликлар билан музокара олиб боргани ҳақида эшитгандик. Аммо якунда "Навбаҳор" мутасаддилари Бахтиёр Ашурматов вариантида тўхташди.

Александр Мочинов ўтган мавсумда 1994-1995 йилларда таваллуд топган ёшлардан иборат жамоа тузиб, айнан улар билан Ўзбекистон ёшлар лигаси ғолиблигини қўлга киритган эди. Мавсумлар оралиғидаги йиғинларда ўз шогирдлари билан кетма-кет назорат учрашувлари ўтказиб, қатор йирик ҳисобдаги ғалабаларни қўлга киртмоқда. У сўнгги йилларда ўз устида тинимсиз ишлаши билан ном қозонди. "Бунёдкор" ёшларининг ўйинида ҳам айнан унинг чизгиларини кўриш мумкин. Александр Мочиновга бўлган қизиқиш клубларда мавсум сайин ортиб бормоқда. Дарвоқе, Александр Мочинов айни дамда юртимиздаги энг ёш Про лицензиясига эга бўлган мураббий ҳисобланади.

У "Бунёдкор" жамоасидаги фаолиятини давом эттирадими ёки биринчи лига жамоасини бошқарадими буни маълум вақтдан кейин билиб оламиз.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика