Александр Лобанов: "Ютишимиз ҳам, мағлуб бўлишимиз ҳам мумкин эди"
03 feb 2016 17:19
News
Александр Лобанов: "Ютишимиз ҳам, мағлуб бўлишимиз ҳам мумкин эди"
Фозил Мусаев жамоасига қарши кечган баҳсда жанговор дуранг (2:2) қайд этилди.
Лобановнинг янги чемпионатдаги дебюти муносабати билан ундан қисқача фикрларини сўрадик.
"Бу ерда очиқ футбол кўрсатилар экан. Стадиондаги атмосферага шунчаки гап йўқ. Икки томон мухлислари ҳисоб қандай бўлишидан қатъий назар, ишқибозлик қилишдан тинмас эканлар. Бу катта масъулиятни юклайди. Бу ерда росмана талаб қилишади. Сабаби, клублар футболчи учун барча шароитни яратиб беришган. Бошқа жамоалар учун гапира олмайман-у, лекин "Персеполис"да футболга бўлган қараш жуда зўр. Футболчилардан тортиб, мураббий ва раҳбарларгача бир-бирларини қўллаб-қувватлашади. Мени ҳам яхши кутиб олдилар. Ҳозирча инглиз тилида суҳбатлашяпман. Бу борада муаммо йўқ", - дейди Александр Лобанов.
- Лигадаги ташкилотчилик ҳақида нима дейсиз, кубок ва чемпионат ўйинида иштирок этишга улгурдингиз?
- Кубок ва чемпионатдаги ўйинлардан келиб чиқсам, ташкилотчилик аъло даражада. Ҳатто оддий ўртоқлик ўйинига бўлган муносабат ҳам юқори. Бу ерда фаворит ва аутсайдер йўқ. Ҳамманинг уч очко олдидаги имконияти бир хил.
- Чемпионатдаги дебют ўйинингизда 2:2 ҳисоби қайд этилди...
- Албатта, ғалаба қозона олмаганимиз яхши бўлмади. Айниқса, ўйин сўнггида имкониятлардан фойдалана олмадик. Лекин мағлуб ҳам бўлмадик. Муҳими, чемпионлик имкониятимиз сақланиб қолинган. Ўйиндан кейин мураббий билан гаплашдим. Ўйиндаги майда хатоларни муҳокама қилдик. Умумий ўйин борасида у мендан қаноат ҳосил қилганини айтиб ўтди.
Нодирхўжа Юлдашев
Comments