Latest news

03:03Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади  25 02:58А Серия. "Наполи" Римда "Рома"ни мағлуб этди  0 01:25Микель Артета: "Чемпион бўлишни истасак, шу руҳни сақлаб қолишимиз керак"  4 01:15Cамвел Бабаян — "Андижон" бош мураббийи  19 00:33Спаллетти "Ювентус" учун рекорд ўрнатди  1 00:07ОКМК сўнгги турда Олмалиқда "Машъал"ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 23:30АПЛ. Қизиқарли кечган "Челси" ва "Арсенал" жамоалари ўртасидаги Лондон дербисида дуранг қайд этилди, "аристократлар" ўйиннинг катта қисмини ўн киши бўлиб ўтказишди  38 23:17"Андижон" сўнгги турда "Бунёдкор"ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 22:25Исак "Ливерпул" сафидаги дебют голини урди  4 21:34"Реал" 50 млн евролик трансферни амалга оширишга тайёр  8 21:00АПЛ. "Ливерпуль" Лондонда "Вест Хэм"ни мағлуб этди  7 20:56А Серия. "Интер" Лаутаронинг дубли эвазига меҳмонда "Пиза"ни мағлуб этди  2 20:05Савиньо қишда "Манчестер Сити"ни тарк этиши мумкин  2 19:22Рэшфорд "Барселона"ни тарк этиб, ПСЖга ўтиши мумкин   4 19:02АПЛ. "Манчестер Юнайтед" Лондонда иродали ғалабага эришди  17

"Металлург" Александр Лобанов ҳамда Дамир Темиров билан шартномани узайтирди News

"Металлург" Александр Лобанов ҳамда Дамир Темиров билан шартномани узайтирди

“Металлург” ПФК жамоанинг тажрибали посбони Александр Лобанов ҳамда 2021 йилги мавсумда энг кўп майдонга тушган ярим ҳимоячи Дамир Темировлар билан шартномани узайтирди.

Мазкур футболчиларнинг олдинги шартнома муддати шу йилнинг 31 декабрь куни якунига етаётганди.

Ўз вақтида Ўзбекистон миллий терма жамоасида ўйнаган Александр Лобанов бу йил бекободликлар сафида 16 учрашувда майдонга тушди ва 1440 дақиқа мобайнида “Металлург” дарвозасини қўриқлади. Тўртта ўйинда у дарвозаси даҳлсизлигини сақлаб қолди. 20 та гол ўтказиб юборди ва 4 марта сариқ карточка билан “сийланди”.

Дамир Темиров эса 2021 йилги мавсумда “Металлург”нинг барча 26 учрашувида майдонга тушган ягона ўйинчиси ҳисобланади. У 2138 дақиқа майдондаги фаолияти давомида рақиблар дарвозасига 4 та гол киритди. 2 та голлик узатмани амалга оширди. 1 марта пенальтидан унумли фойдаланди. 5 марта сариқ карточка “лойиқ кўрилди”.

Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика