Latest news

13:08"Ал Ҳилол" ўйинчилари Нуньес ва Ал Довсари "Насаф"га қарши ўйинни ўтказиб юбориши мумкин  1 12:24Араухо "Барселона"даги келажаги ҳақида қарор қабул қилди  0 11:50АПЛнинг икки гранди 115 млн еврога баҳоланган футболчи учун "Манчестер Юнайтед" билан баҳслашади  3 11:22Кейн АПЛга қайтиш ҳақида ўйламаяпти: "Менга "Бавария"да ўйнаш ёқади. Шартномани узайтиришни муҳокама қилишимиз мумкин"  1 10:45"Қизилқум" 5 йилдан буён Наманганда гол ура олмаяпти  0 10:17"Ливерпуль" футболчиси учун мавсум якунланди  1 09:50Асосий рақиб мағлуб этилганидан сўнг Роналду қисқа фикр билдирди  17 09:21"Андижон" 14 йилдан сўнг ОКМКни мағлуб этди  5 08:53Гвардиола: "Ҳусановнинг ўйинидан қониқиш ҳосил қиляпман"  2 08:26Миржалол Қосимов мураббий сифатида илк бор "Андижон"га ютқазди   4 08:10Суперлига. "Андижон" – ОКМК 1:0   4 07:56Фабио Каннаваро ҳам Ўзбекистонга "йўқ" дегани айтилмоқда - манба  44 07:40Суперлига. Лушанни истеъфога чиқарган "Навбаҳор" бугун "Қизилқум"ни меҳмон қилади  2 02:00"Интер" президенти А Серия даражасини баҳолади  1 01:29Бундеслига. "Бавария" йирик ғалаба қайд этди, Харри Кейн мавсумдаги 10-голини урди  3

Александр Крестинин: "Бугун барча режаларимиз амалга ошди " News

Александр Крестинин: "Бугун барча режаларимиз амалга ошди "

Суперлига 17-туридан ўрин олган "Локомотив" - "Қизилқум" (4:2) учрашувидан сўнг "темирйўлчилар" бош мураббийи Александр Крестинин матбуот анжуманида иштирок этди.

- Ўйин ҳақида

- Осон ўйин бўлмади. Рақибимиз жуда тартибли ўйнайдиган жамоа, кам гол ўтказиб юборади. Йигитлар бугун яхши ўйин намойиш этишди. Бугун барча режаларимиз амалга ошди.

- Жамоангиз бугунги ўйинда 20 дақиқа ичида 4та гол урди. Бугун нима сабаб бўлди деб ўйлайсиз?

- Биз ҳар бир рақибга қарши турли хил тайёргарлик кўрамиз. Рақиб ўйинини ўрганиб чиқамиз. Бугун ҳужумда жамоавий ўйнадик. Футболчиларим меҳнат қилишмоқда ва биз қайд этаётган натижаларимиз эса бироз яхши эмас. Бугунги ғалаба кейинги учрашувларда руҳий устунлик беришига ишонаман.

- Дарвозабонлар алмашинувига нима сабаб бўлди? Бугун Суҳроб Султонов захирада қолдирилди.

- Бугун таркибни ўзгартирдик. Сўнгги баҳс билан солиштирганда 5 та ўзгаришга қўл урдик. Мағлубиятдан сўнг бироз ўзгариш қилмасак бўлмасди. Суҳроб Султонов яхши дарвозабон ва унга ҳеч қандай эътирозим йўқ. Бу шунчаки ротация.

- Ўтган баҳсларда жамоангизга ғалаба қозониш учун етишмаётган жиҳат қайси эди?

- Ўйин динамикаси. Бугунги ўйинда эса ушбу жиҳат бор эди. Жамоам яхши тайёр эканлигини биламан, аммо уни исботлай олмаётгандик.

- Лазиз Мирзаевнинг ўйинига баҳо бериб ўтсангиз?

- Биз ҳеч кимни омма олдида баҳоламаймиз. Жамоага баҳо беришим мумкин. Жамоа бугун яхши ўйин намойиш этди, аммо иккита гол ўтказиб юборди. Ҳар бир учрашувда гол ўтказиб юбораётганимиз яхши эмас. Буни тўғрилашимиз керак. Хатоларимиз ҳам бор.

- Жамоангиз уй учрашувларини нейтрал майдонда ўтказаётгани жамоага таъсир ўтказмоқдами?

- Билмадим. Бу саволга аниқ бир жавоб бера олмайман. Биз бошқа стадиондан ўйнашимиз кераклигидан хабардормиз. Ушбу жиҳатга эътибор бермаяпмиз. 

- ФИФА кунлари сабабли чемпионатимиз икки ҳафталик танаффусда чиқади. ФИФА кунлари жамоангиз учун фойдали бўладими ёки йўқ? Айрим бир мураббийлар узоқ танаффусларни хуш кўрмайди, баъзилари эса қўллаб-қувватлайди.

- Танаффус давомида тайёргарликни давом эттирамиз. ФИФА кунлари давомида иккита кичик йиғинлар ўтказишни режа қилганмиз. Ўтган мавсум уч ҳафталик танаффуслар бўлган эди. Ўтган мавсумда ушбу масала бўйича бироз қийналгандик, аниқроғи яхши спорт формамизни йўқотгандик.

- ФИФА кунлари доирасида Ўзбекистон Қирғизистон билан ўйнайди. Ушбу учрашувга тахмин билдирсангиз.

- Мураббийлар тахмин бериши нотўғри. Қизиқарли баҳс бўлиши аниқ. Ўзбекистон терма жамоаси фаворит деб ҳисоблайман. Қирғизистон терма жамоасининг ўйинларини тўлиқ томоша қиламан. Қирғизистон мен учун бегона бўлмаган давлат.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика