Latest news

23:11Бронза медаллари учун кураш: "Болонья" - "Ювентус" баҳси учун асосий таркиблар эълон қилинди  1 23:04Рўзиқул Бердиев: "Иккинчи рақам бўлиб ҳаракатланиш ўйиндан аввалги режамиз эди. Бундай қийин учрашувларда энг муҳими натижа"  5 22:56Чемпионшипга равона бўлган жамоа устози "Бавария" бош мураббийига айланиши мумкин  1 22:43Тухель "Бавария"дан кетгани учун яхшигина товон пули олади  1 22:32Россиялик ҳакам "Сурхон" - "Насаф" ўйинидаги вазият ҳақида: "Бош ҳакам мақтовга лойиқ"  9 22:15БАА. Амонов ва Абдуллаев жамоаси "Ал Шаржа"га мағлуб бўлди  0 21:30"Ливерпуль" янги бош мураббий номини эълон қилди  7 21:05Суперлига. 105 дақиқа давом этган ўйинда "Насаф" "Сурхон"ни кичик ҳисобда таслим қилди  87 21:00Суперлига. "Динамо" Жиззахда "Пахтакор" билан муроса кўчасини танлади  77 20:52"Пари НН" - ЦСКА. Таркиблар эълон қилинди  6 19:58Ўзбекистонда ўтадиган ФИФА Футзал Жаҳон чемпионати-2024 мусобақасининг расмий логотипи эълон қилинди  2 19:53Аргентина терма жамоасига чақирилганлар рўйхати эълон қилинди  4 19:49"Марсел"нинг 3 нафар футболчиси ўққа тутилди  0 19:20Хорватия терма жамоаси Евро-2024 учун таркибини тақдим этди  3 18:54"Ливерпуль" "Байер" ҳимоячиси учун курашда пешқадамлик қилмоқда  0

Александр Глишич: "Динамо" футболчилари ҳали нималарга қодирлигини исботлайди" News

Александр Глишич: "Динамо" футболчилари ҳали нималарга қодирлигини исботлайди"

Championat.asia сайтида интервьюлар давом этади.

Галдаги суҳбатдошимиз қишки трансферлар ойнасида Самарқанднинг "Динамо" жамоасига келиб қўшилган босниялик ҳужумчи - Александр Глишич. Футболчи Арманистон чемпионати жорий мавсумида 9 ўйинда қатнашиб, битта гол урди. У 2019 йилдан бери мазкур клуб шарафини ҳимоя қилиб келади.  У билан интерьвю давомида бир қатор саволларга жавоб олдик


- Александр сизни юртимизда кўриб турганимиздан хурсандмиз. Янги жамоага кўникиш жараёни қандай кетяпти? Умуман олганда "Динамо"дан олган биринчи таассуротингиз билан ўртоқлашсангиз...

- Дастлабки хулосаларим жуда ижобий. Клубда ташкилий ишлар яхши йўлга қўйилганлигини кўрдим. Улар ўз ишларини профессионал тарзда бажаришмоқда, дея оламан. Шаҳарда "Динамо"нинг ишқибозлари кўплигини сезиш қийин эмас. Улар ҳам, биз ҳам Суперлига стартини сабрсизлик билан кутмоқдамиз. Стадионга келган ҳар бир мухлисга хурсандчилик улашишни мақсад қилганман. 

- Европа Лигаси ва кўплаб халқаро мусобақалар иштирокчиси бўлган "Алашкерт" жамоасидан Суперлигага чиққан "Динамо"га келдингиз. Сизни бу ерга келишда нима ундади?

- Гапингиз ҳақиқатни ўзи. Мен янги саргузаштларни яхши кўраман. Бу билан биргаликда "Динамо"нинг келажакдаги режалари ўзига жалб қилди. Бош мураббий аввалдан мени ўз жамоасида кўришни истагани муҳим рол ўйнади. Ўзбекистон футболи ҳақида кўп маълумотларни айтишди. Якунда Самарқандга келишга қарор қилдим. 

- "Динамо"дан таклиф тушиши билан тасаввурингизга биринчи бўлиб нима келди?

- Биринчи бўлиб Самарқанд фикри туғилди. Чунки бу жуда катта тарихга эга шаҳар ҳисобланади. Аммо бу ҳақида кўп ҳам гапира олмайман.Чунки келганимга бор йўғи 7 кун бўлди. Ҳозирда асосий эътибор машғулотларга қаратилган. Мана шу вақт ичида кўплаб иқтидорли футболчилар борлигига гувоҳ бўлдим. Видео ва расмлар орқали стадионлар билан танишдим. Менимча бир неча ойдан кейин қисман хулоса қилиш мумкин. Олдинда узоқ мавсум кутмоқда. Томоша қилишга ҳали улгураман. 

- Жамоада ўзингизга асосий рақобатчи сифатида кимни кўряпсиз?

- Ким билан рақобатлашишимдан қатъий назар барчамиз бирлашишимиз керак. Шундагина натижа бўлади. 

- Арманистон клубида бир нечта чиройли голлар муаллифига айлангансиз. Бунда албатта жамоадошларингизни ҳам ҳиссаси катта бўлган. Лекин "Алашкерт" ва "Динамо" футболчиларининг даражаси турлича. Бу ерга келиб ўз даражангиз тушиб кетишидан қўрқмайсизми?

- Йўқ, мени буни ўйламаяпман. Ўйиним пасаяди, деб ўйламаймаган бўлардим. Кўрдимки, "Динамо"да ёмон футболчилар йиғилмаган. Тўғри янги келган футболчилар ўзларини ҳали тўлиқ кўрсатишга улгуришмади. Лекин бу йил улар нималарга қодирлигини исботлай олишади. Жамоа ва майдон ичида барча битта футболчига айланади. 

- Бундай фикрингиздан кўриниб турибдики, ўзбекистонлик футболчиларни танийсиз?

- Масалан Элдор Шомуродов ва Жасур Яхшибоев ҳақида эшитганман, десам тўғри бўлади. Улар топ даражадаги маҳоратли ижрочилар ҳисобланади.

- Самарқандлик футбол мухлисларига нима дея оласиз?

- Футболчилар майдонда мухлисларга завқ улашиш учун ўйнайди. Бу йил давомида Самарқанд халқини ўз ўйинимиз ва натижаларимиз билан қувонч улашмоқчимиз. Айтганимдек чемпионат бошланишини биздан ҳам кўпроқ улар кутаётганини ҳис қилиб турибмиз. 

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика