Александр Гейнрих: "Мухлисларни ўз табассумим билан хурсанд қиламан"
23 mar 2016 00:00
News
Александр Гейнрих: "Мухлисларни ўз табассумим билан хурсанд қиламан"
"Бугун ниҳоят тўлиқ таркиб билан шуғулландик. Мураббийларимиз авалги ўйин услубимиз, жамоа фалсафасини футболчиларга яна бир бор эслатиб ўтишди. Барча сафда, таркибдаги ҳеч кимни жароҳат безовта қилаётгани йўқ. Ҳаммаси аъло. Бўлажак ўйинларда Гейнрихнинг мухлисларга атаб қўйган совғаси? Албатта ишқибозларни ўз табассумим билан хурсанд этмоқчиман (кулади). Ўйлашимча, ишқибозлар учун асосий совға - ғалаба. Қўшимчасига юртимизда ҳозир байрам шукуҳи. Шу фурсатдан фойдаланиб барча юртдошларни Наврўз байрами билан табрикламоқчиман. Байрам кайфиятида уларга ғалаба ва муҳим очколарни тақдим этсак мақсадга мувофиқ бўларди. Нафақат ғалаба, балки мухлислар чиройли ўйинни ҳам кутишаётганини биламан. Лекин бизнинг хато қилишга ҳаққимиз йўқ. Шу боис биринчи навбатда натижа асосий планга чиқади. Аммо мухлисларга чиройли ўйин орқали ғалабани қўлга киритишга ҳаракат қиламиз. Менимча, ҳаммаси жойида бўлади. Ҳозирги спорт формам яхши даражада. Жисмоний ҳолатимдан шикоятим йўқ. Асосан захирадан майдонга тушаётганимга келсак, бу тактик юриш. Мураббий терма жамоада захирадан тушиб гол ураётганимни айтди ва бу ҳам ёмон эмас. Муҳими жамоамиз ғалабаси", - дейди Александр Гейнрих.
Comments