Latest news

20:36Криштиану Роналду АҚШ президенти Дональд Трамп билан учрашди  2 19:50"Боруссия Дортмунд" форварди уйидан қурол топилди  0 19:28Александр Хомяков: "Бугун ҳаракатнинг ўзи камлик қилди"  1 19:00Италия яна ЖЧ саралашида омадсизликка дуч келди — олдинда ўтиш ўйинлари. Буёғига нима бўлади?   3 18:55Асрор Алиқулов: "Ўз майдонимиздаги охирги ўйинда мухлисларга ғалаба совға қилишни мақсад қилгандик"  0 18:39Globe Soccer Awards талқини бўйича йил мураббийи мукофотига даъвогарлар номи эълон қилинди  0 17:55Суперлига. "Шўртан" ўз уйида "Бухоро" билан дуранг ўйнади  5 17:44УЕФА "Барселона"га рухсат берди  3 17:27"Гулистон" қайтмоқда. Жамоа иккинчи лигада чемпион бўлди  2 17:24Максим Шацких: “Мухлисларнинг қўллаб-қувватловини доимо ҳис қилиб турдим. Барчага раҳмат”  7 17:12Италиялик мутахассис: "Миллий терма жамоадаги имконият учун Фабио Каннаваро ва ЎФАга миннатдорчилик билдираман"  4 16:54"Барселона" 2005 йил "Бернабеу"даги тарихий ғалабага бағишланган 4-комплект формасини тақдим этди  4 16:05"Globe Soccer Awards" йилнинг энг яхши футболчиси номига даъвогарлар эълон қилинди — олти карра совриндор Роналду рўйхатдан жой олмади  22 14:50Суперлига-2026. Учрашувлар интенсивлигини ошириш масаласида навбатдаги қадамлар  5 14:43ФОТОГАЛЕРЕЯ. U-17 Жаҳон чемпионати. Италия - Ўзбекистон (3:2)  2

Александр Ежов: "Хоразм"га ёрдам бериш мақсадида қайтдим" News

Александр Ежов: "Хоразм"га ёрдам бериш мақсадида қайтдим"

Про лига 6-туридан ўрин олган "Хоразм" - "Истиқлол"(0:1) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Алексанр Ежов фикрларини билдириб ўтди.




"Йигитлар ҳаяжонлангани сезилиб турди. Чунки, бир неча учрашувдан бери ғалаба қозона олишмаяпти. Ишлашда олдинга интилишда давом этамиз. Футболчилар билан гаплашиб оламиз, бизга ғалаба керак. "Истиқлол"ни ғалаба билан табриклайман. Ютса жамоа ютади, мағлубиятга доим мураббий айбдор бўлади. Қисқа вақт ичида тайёргарлик кўрдик. Ишлашда давом этамиз, "Хоразм"да футбол ўсмоқда. Йигитлар билан бўлажак режалар, мақсадлар ҳақида гаплашамиз. Биз ҳозир бир мунча қийин ҳолатдамиз, вазиятни ўнглашга ҳаракат қиламиз.

Ҳимоядаги ҳаракатларимизда кўп хатоларга йўл қўймоқдамиз. Биринчи галда ҳимоядаги муаммоларни ҳал қилишимиз керак. Боиси олдинги ўйинларга назар солсак жуда кўп гол ўтказиб юборганмиз. Қисқа вақт ичида ҳар томонлама тайёр ҳолатга келишимиз лозим. Мухлислар "Хоразм"дан ғалабалар кутишмоқда, мавсумни бунчалик ёмон бошламаганмиз илгари.

Биз қорақалпоқлик ёки бошқа деб ажратмаймиз. Ҳаммамиз Ўзбекистон фуқаросимиз. Бугун ҳаракат қилган қорақалпоғистонлик футболчиларга эътирозим йўқ, яхши ўйнашди. Фақат жисмоний томондан камчиликлар бор. Ишлаймиз, олдинга қараб ҳаракат қиламиз. Ўз вақтида бу вилоятдан кўп юлдуз футболчилар етишиб чиққан. Неъматулла Қуттибоев, Мақсатулла Қуттибоевларни ҳурмат қиламан. Дамир Низанов техник томондан ёмон футболчи эмас. Фақат жисмоний ҳолатини яхшилаши керак. Бу умумий жамоага

"Оқ-тепа" жамоаси раҳбарлари Ғанишер ака Шоғуломов, Алишер Шоғуломовга вазиятни тўғри тушуниб мени қўйиб юборишгани учун раҳмат айтаман. "Хоразм"га ёрдам бериш мақсадида, турнир жадвалидаги ҳолатимизни яхшилаш учун келдим",- дейди Ежов.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика