Latest news

15:35Миср ва Ўзбекистоннинг ўйин услублари ўхшаш бўлганми? Эктор Купердан жавоб  0 15:18А Сериянинг октябрдаги энг яхши футболчиси оғир жароҳат олди ва Африка Миллатлар Кубогини ўтказиб юборади  0 14:491995 йилги Нигерия билан ўйинлар, Кападзенинг дебюти, Наманганда меҳмон Уганда — Африка вакиллари билан ўйинларни эслаймиз  0 14:29Қатар ва Саудия Арабистони клублари Модричга даъвогарлик қилмоқда  0 14:00Абрамовнинг "Динамо"си тарих остонасида: ким совринли ўринлардан четда қолади?  3 13:38Меҳди Тареми: "Ўзбекистон даражаси нуқтаи назаридан кичик жамоа эмас, улар жуда сифатли футбол кўрсатади"  4 13:10Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди  9 12:52"Севинч" — 17 карра Ўзбекистон чемпиони!  3 12:31Рафинья индивидуал машғулотларга қайтди  1 12:04Миср етакчиларидан бири Ўзбекистонга қарши ўйнамайди  2 11:43Сака "Арсенал"нинг чемпионлиги ҳақидаги гап-сўзларга эътибор бермаслиги айтди  0 11:20Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Миллий футбол марказида ўқув-машғулот йиғинига киришди  5 10:44"Манчестер Юнайтед" Германия терма жамоаси ҳужумчисини нишонга олди  0 09:53Месси шарафига "Камп Ноу"да унинг ҳайкали ўрнатилади  7 09:26Португалия терма жамоаси устози Роналдунинг қизили ҳақида фикр билдирди  12

Александр Ежов: "Ўзимизнинг хатоларимиз эвазига мағлуб бўлдик" News

Александр Ежов: "Ўзимизнинг хатоларимиз эвазига мағлуб бўлдик"

Про лиганинг 14-тур қолдирилган "Хоразм" - "Нефтчи" (0:3) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Александр Ежов фикрларини билдириб ўтди.




"Фикримча ёмон ўйнаганимиз йўқ. Ўзимизнинг хатоларимиз эвазига мағлубиятга учрадик. "Нефтчи" футболчиларининг маҳорати юқори эканлиги сезилди. Уларнинг бизга қараганда кучли эканлигини барча биларди. Ғалаба билан рақибл жамоани табриклайман. Икки жамоанинг даражасидаги фарқ ҳам билинди. Нима ҳам қилардик, ишлашда давом этамиз

Йигитлар қўлдан келганча ҳаракат қилишди. Айни пайтда футболчиларнинг даражасини солиштириб бўлмайди. Лекин ҳозир ким яхши ўйнади ёки ёмон ўйнади ажратмоқчи эмасман. Нафақат футболда, ҳаётда ҳам қийин вазиятлар бўлиб туради. Мана шу ҳолатдан чиқиб кетишга ҳаракат қилмоқдамиз. Биз секин аста босқичма-босқич кўтарилмоқдамиз.

Жамоамизда легионерлар йўқ. Футболчиларнинг барчаси маҳаллий ёшлар. Улар эндигина 18, 19га кирган. Секин-аста тажриба тўплаб боришади. Ҳаммаси бирданига бўлмайди. Вақт керак. Биз билан яна бир неча нафар ёшлар машғулот ўтказмоқда. Бундай ўйинларга руҳий тайёргарлик ҳам муҳим. Олдинда яна ўйинларимиз бор, рақиблар оддий эмас. Ютса жамоа ютади, ютқазса мураббий ютқазади. Мен бир йилда ҳамма нарсани қилиб қўя олмайман",- дейди Ежов.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика