Latest news

02:08Лига 1. "Лион" 10 дақиқада 3та гол уриб, ажойиб камбэк ижро қилди  2 02:00АПЛ. "Кристал Пэлас" МЮни "ер тишлатди"  24 01:47А Серия. "Наполи" "Удинезе" билан дуранг ўйнади ва келаси мавсум ЧЛда ўйнаш имкониятидан деярли маҳрум бўлди  0 01:04БАА. Азиз Ғаниев жамоаси чемпионлик учун курашни давом эттирмоқда  0 00:35Файзуллаев гол урди, бироқ ЦСКА сўнгги дақиқаларда ғалабани қўлдан чиқарди  17 00:33Эрон. Машарипов гол урган баҳсда "Истиқлол" ғалабага эришди  1 23:34Жуд Беллингем нега "Реал"да 5 рақамини танлаган?  7 22:52Лондон клуби мавсум охирида мураббийи билан хайрлашади  1 22:32АПЛнинг бугунги баҳсида ҳакамга камера илиб қўйишади  8 22:03Остон Ўрунов бир киши кам бўлиб қолган "Персеполис"ни қутқарди  15 21:40Жамшид Саидов: "Биринчи бўлимда хатоларимиз кўп бўлди"  1 21:36Виталий Левченко: "Ғалабани қўлдан чиқардик"  23 21:21"Реал" кейинги баҳсда чемпионликни нишонлашни хоҳламаяпти  5 20:55FourFourTwo рейтинги. Алонсо учинчи, Анчелотти тўртинчи ўринда  11 20:36ФИФА рейтинги. Ўзбекистон футзал жамоаси 11 ўринда  12

Александр Ежов: "Ўйин сифати бобида "Сурхон"га мағлуб бўлмадик, балки, яхшироқ ҳам эдик" News

Александр Ежов: "Ўйин сифати бобида "Сурхон"га мағлуб бўлмадик, балки, яхшироқ ҳам эдик"

Coca Cola Суперлигаси 4-тури доирасида "Сурхон"дан учралган мағлубиятдан кейин "Бухоро" жамоаси катта мураббийи Александр Ежов матбуот анжуманида иштирок этди.


- Рақибларни ғалаба билан табриклаймиз. Мағлубиятдан кейин нима дейиш мумкин? Гол уришимиз ҳам мумкин эди, афсуски ўтказиб юбордик. Дастлабки 10 дақиқаликда эътиборни йўқотдик ва дарвозамиздан тўп олиб чиқдик. Бу бизнинг темпимизга ҳам таъсир қилди. 

- "Бухоро"га ҳужумда агрессивлик етишмади.

- Сиз ҳақсиз. Бизга агрессивлик етишмади. Бу ерда ҳозир бир қанча ньюанслар бор, айниқса жароҳатлар. Ҳозир бир қанча футболчиларимиз жароҳатдан қайтган ҳолда ўйнашди ва шу сабабли уларга жисмоний жиҳатдан куч етишмади. Бундай ҳолатда бирданига ўйинларга киришиб кетиш осон бўлмайди. 

- Александр Станиславлевич қачон таркибга қайтади?

- Шифокорлар гуруҳи бор. Яқин вақтларда унинг бу борадаги ҳолатига аниқлик киритамиз. 

- Қизил карточка ҳақида нима дея оласиз, улар ўйинга қанчалик таъсир қилди. Ҳакамлик борасида нима дейсиз?

- Ҳакамларнинг қўмитаси бор, улар бу ҳолатни кузатишади. Биз олдин ўзимизни яхшилашимиз керак. Ўйинни тахлил қиламиз, қандай хатолар қилганимизни кўриб чиқамиз. Қизил карточка эса исталган ўйинда таъсирини ўтказади. Бугун дуранг ўйнашимиз ҳам мумкин эди. Бироқ айтганимдек, гол уриш бобида омадимиз келмаяпти. Ўйин бобида "Сурхон"га мағлуб бўлмадик, балки, яхшироқ ҳам кўрингандирмиз.

Rating: -5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика