Latest news

13:16Винисиус "Реал"нинг муддатидан аввалги чемпионлигига икки сўз билан изоҳ берди  3 12:55Дориевнинг голи "Сўғдиёна"га Андижонда ғалабага келтирган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  5 12:17"Челси" А Сериядаги ҳужумчи учун 90 млн евро ва Лукакуни таклиф қилади?!  2 11:51"Барселона" президенти "Жирона" билан ўйиндаги мағлубиятдан сўнг даҳшатга тушди  8 11:24Месси фаолиятида илк бор битта ўйинда ассистлар сони бўйича пента-трик қайд этди!  23 10:51«Арсенал»нинг ёздаги асосий трансфер мақсади маълум. «Тўпчилар» футболчи учун 100 миллион беришга тайёр  4 10:23Хави кечаги мағлубиятдан сўнг нималар деди?  14 09:55«Реал Мадрид» афсонаси фаолиятини МЛСда давом эттириши мумкин  2 09:28Германия чемпионатининг рамзий жамоаси тузилди. Рўйхатда чемпионлардан нечта футболчи бор?  6 09:00«Барселона» Испания чемпионати якунига тўртта тур қолганида чемпионликни қўлга киритди  12 08:33Криштиану Роналду хет-трикдан сўнг ижтимоий тармоқда фикр қолдирди  17 08:07Суперлига. Бугун Наманган ва Тошкентда ўйинлар бор  12 07:42Туркия Суперлигаси. Шукуров тўлиқ ўйнаган баҳсда «Кайсериспор» дуранг қайд этди  1 07:20МЛС. "Интер Майами" - "Нью-Йорк Ред Буллс" 6:2   1 07:15МЛС. «Интер Майами» «Нью-Йорк Ред Буллс»ни «сочиб ташлади». Суаресдан хет-трик  53

Александр Ежов: "Бугун кўплаб вазиятлардан фойдалана олмадик" News

Александр Ежов: "Бугун кўплаб вазиятлардан фойдалана олмадик"

ПРО-Лига 13-туридан ўрин олган "Истиқлол" - "Хоразм" (1:0) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Александр Ежов фикрларини билдириб ўтди.

"Ўйин ҳақида айтадиган бўлсам, биринчи бўлимда ўйинимиз қовушмади. Жамоамизнинг барча аъзолари томонидан амалга оширилган ҳаракатлар муваффақиятсизликка учради. Иккинчи бўлимда ўйинимиз жонланди ва голга тортадиган вазиятларни яратишни бошладик.

Бундан ташқари бугун айрим футболчиларимизда жароҳат бор эди. Заҳира ўриндиғимизда асосан ёшлар бўлганлиги учун улар орасида ўйинни кучайтирадиган футболчилар йўқ эди. Аниқ айтадиган бўлсак, 4-5 нафар асосий таркиб футболчиларимизда жароҳат бор. Бу каби сабаблар бугунги ўйин натижасига ўз таъсирини кўрсатмасдан қолмади. Шунингдек Саиджамол Давлатжоновни ҳам жароҳат туфайли заҳирага олдик.

Иккинчи бўлимда ўйинимиз чиндан ҳам кучайди. Кўплаб вазиятлар яратдик. Бироқ рақиб дарвозасини ишғол қила олмадик. Бу футбол, шунақаси ҳам бўлиб туради. "Истиқлол" жамоасини ғалаба билан табриклайман.

Тўғри, бугун иккинчи бўлимда кўплаб вазиятлардан фойдалана олмадик. Футбол шунақа ўйин. Бугун битта гол ўйин тақдирини ҳал қилди. Имкониятлардан фойдалана олмаганимиз учун ютқаздик" - дейди "Хоразм" бош мураббийи.



Rating: -1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика