Latest news

01:50Гвардиола: "Чемпионлик учун ҳақиқий кураш энди бошланмоқда"  0 01:17Рубен Аморим: "Бизда ўсиш бор"  1 00:46Инглиз футболида қизиқ ҳолат: клуб бир ҳафта учун дарвозабон ижарага олди  2 00:26Луис Диас ЕЧЛда дисквалификация қилинди  1 00:09Артета ҳимоячисининг жароҳатига изоҳ берди  1 23:50Флик: "Нега Мессининг мураббийи бўлишни истамас эканман?"  1 23:30 Суперлига. "Андижон" – "Хоразм" 3:2   0 23:26БАА. "Бани Яс" "починни очди", "Дибба" пешқадамлардан биридан очко тортиб олди  0 23:10U-17 Жаҳон чемпионатида барча чорак финал якунланди ва ярим финал жуфтликлари аниқ бўлди  2 22:56Вадим Абрамов: "Бир қанча муаммолар бўлишини билардик, лекин муаммолар бунчалик кўп бўлишини кутмагандик"  2 22:38Баҳром Ҳайдаров: "Динамо" майдонида дуранг ўйнаш биз учун ғалабага тенг"  2 22:13Акмал Шораҳмедов: "Натижадан қониқдим, лекин ўйиндан эмас"  8 21:54"Милан" собиқ "қария"сини қайтармоқчи  2 21:19Ҳаким Фузайлов: "Учала голни ҳам ўзимизга ўзимиз олиб келдик"  2 21:16Суперлига. "Машъал" – "Навбаҳор" 0:0  3

Александар Янкович: "Ўзбекистонга қарши ўйнаш биз учун фойда келтиради" News

Александар Янкович: "Ўзбекистонга қарши ўйнаш биз учун фойда келтиради"

Хитой терма жамоаси бош мураббийи Александар Янкович иштирокида Ўзбекистонга қарши ўртоқлик ўйини олдидан матбуот анжумани ўтказилди.

"Қарийб бир ҳафтадан бери машғулот ўтказяпмиз. Охирги ўйинни таҳлил қилдик. Биз бундан ҳам кучлироқ бўлишни мақсад қилганмиз. Албатта, бўлажак учрашувда ғалаба қозонишга умид қиламиз. 

Ҳеч бир жамоа фақат битта таркиб билан ўйнамайди, камида иккита асосий таркибни мувофиқлаштириш керак, шунда улар ҳам бир темпда ўйнай олади. Биз ҳам икки хил таркиб шакллантиряпмиз. Ўйинда уч марказий ҳимоячи ёки тўртта ҳимоячидан фойдаланиш вазиятга қараб амалга оширилади.

Ҳар бир жамоанинг ўзига хос хусусиятлари ва заиф томонлари бор. Айни пайтда Ўзбекистон сингари рақиб билан беллашиш биз учун жуда фойдали бўлади", — деди сербиялик мутахассис.

Эслатиб ўтамиз, Далянь шаҳрида ўтказиладиган Хитой ва Ўзбекистон ўртасидаги учрашув соат 16:35 да старт олади.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика