Latest news

15:38Паулу Соуза: "Насаф"га қарши ўйиндаги натижа шунчаки тўртта гол уришдан кўра кўпроқ маъно касб этади"  1 15:14Богдан Планич: "'Насаф' жисмонан кучли жамоа бўлганлиги сабабли, кўп югуришга тўғри келди"  3 14:54Терма жамоа ЖЧга чиққан бир пайтда клубларимизнинг ўзини кўрсата олмаётгани ғалати  16 14:36"Ливерпуль" топ-клуб каби ўйин кўрсатмаяпти". Нима учун "қизиллар" инқирозга юз тутди?  0 13:08"Атлетико" Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичида Англия клубларини меҳмонда ҳали бирор марта мағлуб этмаган  3 12:22"Наполи" илк бор еврокубок ўйинида 6 та гол ўтказди. А Серияда бу ҳол охирги марта 28 йил олдин содир бўлган  1 12:00Расмий хабар: Ўзбекистон ноябрь ойида Миср билан ўйнайди  5 10:42Паулу Соуза: "Насаф"га қарши ўйиндаги натижа шунчаки тўртта гол уришдан кўра кўпроқ маъно касб этади"  20 10:06Футзал. Бугун 4-турга старт берилади  0 09:40Симеоне кечаги мағлубиятга изоҳ берди  13 09:16"Барселона" жамоаси АҚШдаги ўйини бекор қилингани бўйича баёнот билан чиқди  7 08:48Артета кечаги йирик ғалабадан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди  1 08:22Футзал. Ўсмирларимиз III Осиё ёшлар ўйинларида иштирок этиш учун жўнаб кетди. Гуруҳда кимларга қарши баҳс олиб боришимиз маълум  2 08:00Элит ОЧЛ. "Шабаб Ал Аҳли" - "Насаф" 4:1  6 07:55Sofascore. Йирик ҳисобда мағлуб бўлган "Насаф" футболчилари қандай баҳоларга лойиқ кўрилди?  20

Алдервейрелд ваҳима касаллиги туфайли Бельгия терма жамоасини тарк этганини айтиб берди News

Алдервейрелд ваҳима касаллиги туфайли Бельгия терма жамоасини тарк этганини айтиб берди

Тоби Алдервейрелд нима сабабдан Бельгия терма жамоасидаги фаолиятини якунлагани ҳақида айтиб берди.

"Антверпен" ҳимоячиси 2023 йилнинг мартида миллий жамоа билан хайрлашган эди.

"Юнион"га қарши кубок баҳсида мағлуб бўлганимиздан сўнг хафа эдим. Ўша кеча ухлай олмадим ва катта куч оладиган машғулот ўтказиш учун тонгда базага йўл олдим. Йўлга отланишдан аввал кофеини бор таблетка ичдим, чунки кофени ёқтирмайман.

Машинага ўтирганимда юрагим дақиқасига 1000 марта ура бошлади. Юрак ҳуружи бошланди деб ўйладим. Бўлди тугади, болаларимни қайта кўра олмайман. Машинани четга олдим, мебел дўконига кириб, менга тез ёрдам чақириб беришни сўрадим.

Стресс туфайли юрак уришим тезлашган экан. Бу ваҳима касаллигини келтириб чиқарди, шу сабабли юрагим тез ура бошлаган. Қайсидир онда ўзингни ҳозир ўлиб қоладигандек ҳис қиласан.

Тестлар ўтказдик, аммо ҳаммаси жойида эди. Кейин одамлар билан суҳбатлашдим ва улар бунинг барига стресс сабаблигини айтишди.

Шу сабаб терма жамоа билан хайрлашдим" - деди Алдервейрелд.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика