Latest news

09:53Месси шарафига "Камп Ноу"да унинг ҳайкали ўрнатилади  1 09:26Португалия терма жамоаси устози Роналдунинг қизили ҳақида фикр билдирди  6 09:20Испания терма жамоасининг собиқ бош мураббийи: "Бундай хатти-ҳаракатлари билан Ямал чўққида узоқ туролмайди"  3 09:00Мбаппе ушбу натижага эришган тарихдаги иккинчи футболчи  1 08:32Португалия ЖЧ-2026 га чиққан тақдирда Роналду биринчи турни ўтказиб юборади  2 08:06"Ал Айн Кубоги". Бугун терма жамоамиз Салоҳ бошчилигидаги Мисрга қарши баҳс олиб боради  5 07:41ЖЧ-2026 саралаши. Африка қитъасида ярим финал учрашувлари бўлиб ўтди  0 02:42ЖЧ-2026 саралаш. Италия имкониятни сақлаб қолди, Франция ҳал қилди, Роналду қизил олди ва бошқа натижалар  18 01:26Оскар фаолиятини якунлаши мумкин  1 00:54"Бавария" Нойер билан шартномани узайтирмоқчи  0 00:38Камавинганинг ҳолатига бугун баҳо берилади  0 00:13U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон Хорватияга қарши ўйинга тайёргарликни давом эттирмоқда  1 23:57ЖЧ-2026 саралаши. Норвегиядан йирик ғалаба, Холанддан дубль ва мавсумдаги 30-гол  3 23:32ЖЧ-2026 саралаши. "Омадсиз"лар дербисидаги биринчи ўйинда дуранг  3 23:07"Ал Айн Кубоги". Эрон Кабо-Вердени пенальтилар сериясида мағлуб қилди ва финалга йўлланма олди  5

"Алай" бош мураббийи: "Элдор Шомуродов — топ-даражадаги футболчи" News

"Алай" бош мураббийи: "Элдор Шомуродов — топ-даражадаги футболчи"

Хабарингиз бор, айни кунларда Фарғона шаҳрида "Ҳоким кубоги-2022" мусобақаси давом этмоқда.

Сайтимиз мухбири мазкур мусобақа доирасидаги "Алай" - "Навбаҳор-2" (2:1) учрашувидан сўнг қирғизистонликлар бош мураббийи Мирлан Эшенов билан интервью ташкиллаштирди.

- "Ҳоким кубоги" мусобақаси ҳақида фикрингиз қандай?

- Ушбу мусобақада бош мураббий сифатида илк бор иштирок этмоқдаман. "Ҳоким кубоги" мусобақасига таклиф олганимиздан хурсандмиз. Айни кунларда Фарғонада футбол ўйнайдиган об-ҳаво бўлмоқда. Биласизми, ташкилотчилар бизни даражаси юқори бўлган жамоалар билан бир гуруҳда ўйнашга имконият яратиб беришди. Гуруҳимиздаги рақиблар кучли жамоалардан иборат эканлиги бизга тажриба тўплаш имкониятини яратяпти. "Андижон-1", "Навбаҳор-2" ва "Қўқон-1912" жамоалари билан бир гуруҳда ўйнадик. "Ҳоким кубоги" мусобақаси юқори савияда ташкил этилмоқда. Имкон бўлса, узоқ демасдан ҳар йили келиб, ушбу мусобақада қатнашган бўлардик.

- Жамоангиз сафида ўзбекистонлик футболчилар борлигини кўрдик. Уларнинг ўйинлари ҳақида қандай фикрларни айта оласиз?

- Ҳа, биз мазкур мусобақада бир нечта ўзбекистонлик футболчиларни кўрикдан ўтказяпмиз. Тан олиш керак, ўзбек футболчиларининг даражаси юқори бўлади. Уларда ўйин ва натижага жавобгарлик ҳисси бор, сифатли футбол намойиш этиб беришади. Менга ўзбекистонлик футболчилар билан ишлаш ёқади.

-  Жамоангизнинг ўртача ёши ҳақида маълумот бера оласизми?

- Ҳозирда жамоамизнинг ўртача ёши 23-24 ёшни ташкил этмоқда.

- "Алай" ўтган мавсумда Қирғизистон чемпионатида қандай натижа қайд этган?

- "Алай" жамоамиз Қирғизистон чемпионатининг олий лигасида ўйнайди. Биз ўтган мавсумда чемпионатни 4-ўрин билан якунладик. Жорий мавсумда жамоамиз олдига чемпионлик вазифаси қўйилган.

- Ўзбек футболи ва Қирғизистон чемпионати ўртасида қандай фарқни сездингиз?

- Ҳа, ўйинлар давомида кўриб, хулоса қилишга имконим бўлди. Ўзбекистонда кўпроқ техникага таянган ҳолда футбол ўйналар экан. Ҳимоя чизиғида кўпроқ бўйдор ва гавдали футболчилар ҳаракат қилишларига гувоҳ бўлдим. Гуруҳдаги рақибларимиз кўпроқ тўп назоратига урғу берган холда ўйин ташкил этишди. Бизда ҳам футбол деярли шундай, фақат озроқ фарқли томонлари бор.

- Қайси машҳур ўзбек футболчилари ҳақида биласиз?

- Мен кўп бора Миржалол Қосимов ҳақида эшитганман, у киши ўзбек футболининг ёрқин вакилларидан бири. Тошкентдаги мусобақада иштирок этганимизда, кўп жойда Миржалол аканинг суратлари акс этган баннерларни кўрдим. Яна айтадиган бўлсам, Сервер Жепаров, Олимпия терма жамоаси бош мураббийи Тимур Кападзе ҳақида биламан. Бундан ташқари, ҳозирги кунда Италиянинг "Рома" клубида ўйнаётган Элдор Шомуродовни кўрсатишим мумкин. Шомуродов Европанинг кучли чемпионатида ўйнаётган топ-даражадаги футболчи.

Бекзод Толибов ёзиб олди

Rating: +20   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика