Latest news

17:00"Дибба" — "Ал Васл". Таркиблар маълум  0 16:15"Ливерпуль” Родриго учун қанча тўлашга тайёрлиги маълум бўлди  0 15:492025 йилнинг "энг яхши ёш футзалчиси" Абдулборий Илёсов: "Бу соврин мени янада кучлироқ қилади"  1 15:43"Милан" — "Верона". Таркиблар маълум  0 15:22Ўртоқлик ўйини. "Динамо" "Қизилқум"дан устун келди  5 14:58"Челси" Англия ёшлар терма жамоаси сардорини нишонга олди  0 14:26"Милан" ва "Интер" англиялик вундеркинд учун курашмоқда  0 13:41Синайоко "Манчестер Юнайтед"га ўтади  0 13:11“Гулистон” қайта тикланди. Жамоа олдига юқори мақсадлар қўйилган  9 12:59Горецкага АПЛ клуби даъвогарлик қилмоқда  0 12:21"Арсенал" "Милан" футболчисига қизиқмоқда  0 12:00TVCOM'да бугунги тақвим: "Аталанта" — "Интер" ва бошқалар  0 11:50“Фенербахче” 40 млн евролик трансферни амалга ошириши мумкин  0 11:21Расман: Расул Йўлдошев — "Динамо" футболчиси  5 10:48"Астон Вилла"нинг муҳим футболчилари "Арсенал"га қарши ўйнамайди  7

Алам ва изтироб... News

Алам ва изтироб...

Ҳа миллионлаб одамларга алам қилаётган бўлса, юз минглаб одамлар изтиробдалар.
Туни билан ўйлаб чиқдим, нима учун? Футболчилар билан гаплашаман, ҳеч ким вазияни тушинтириб бера олмайди. Ҳеч кимни овутганим йўқ, чунки ўзим овутадиган бирон бир гапга муҳтож эдим. Ҳар кимимиз кечаги тунда нима бўлганлигини айтиб бера олмайди. Биз қадрламаганларимизни қадри ўтди кечаги тун! Абрамовни қадри ўтди. Иорданияни учинчи сорт жамоа деб жар солишди, биз тўртинчи сортга айланиб бўлибмиз, агар Иордания ростан ҳам учинчи сорт бўлса. Темур Жўраевни ёзаверишди, ёзаверишди. "Нима битта пенальти қайтаришни билар экан деб МТЖга чақириш керакми", деганлар сони миллионтага етди. Мана ўша пенальтини қайтаришни биладиган боланинг қадри ўтди. Ўнг қанот ҳимоясида қария Карпенкони қадри ўтди. Ўзи ҳам билмай қолган эди терма жамоага керак бўлмай қолганлгини. Гейнрихни қадри ўтди, чунонам ўтди-ки, асти қўяверасиз. Нагаевда тезлик зўр, гап йўқ. Лекин ҳимояси жипс жамоага қарши ўйинда унга жой йўқ! Кеча 3 маротаба қулай имкониятга эга бўлди, пенальти ишламоқчи бўлди. Сабаби нимага биласизларми, ҳамма кўрди ҳакам тўлиқлигича бизга ёрдам берди Лекин пенальтини ишлаш учун Гейнрих керак! Бўлди энди ҳеч қайси кеарк эмас, чунки энди Уругвай ўрнига тушиб қолган Эквадор билан Иордания терма жамоаси ўйнайди.

Машғулотлар давомида бурчак зарбасини тепиш машқлари бажарилганлигини ёзган эдим. Лекин пенальтилар серияси борасида ҳеч қандай машқ ўтказилмаган эди. Бизга "нормальный" дарвозабонлар мураббийи керак. Ўтди қадри Анвар Рашидовни! Ҳамма-ҳаммани қадри ўтди. Чиптачилар дастидан футболдан кўнгли совуган ашаддий ишқибознинг қадри ўтди. Ливан ва Қатар билан бўлиб ўтган учрашувдаги мухлисликдан асар ҳам бўлмади. 30 000 мухлисдан 25 000 нафари писта чақиб ўтирди. Ишонинг, ишонманг писта товуши стадионда жаранглаб турди!

Сергеев Руни эмас-ки, уни захирадан туширсак, лекин бизда Жамшид бор эди. Ярим ҳимоя чизиғи ҳужумчларга тўпни тўғри етказиб бера олмаётган бир пайтда, ҳужумчилар сони оширилди, ярим ҳимоя камайди. Хуллас энди бари бефойда. Катта ислоҳат қилиш керак, бирон-бир майда нарса қолмасинки, жиддий ва профессионаллаштирилмасин.

Энди футболчиларни қадрига етишимиз керак. Юқоридаги ҳолатлар бир кунмас бир кун ўзимиз учун қимматга тушиши мумкинлигига кеча, ўз майдонимизда катта алам билан гувоҳи бўлдик. Агар учрашув Иорданияда бўлганида ҳам алам қилмас эди.

Мен бир неча йилдан бери терма жамоада юрганим боис бўлса керак, ўзимни ҳудди шу жамоа вакили сифатида тутаман. Бошқа ҳамкасбларимдан кўра кеча кўпроқ менга алам қилди. Иордания шаҳзодасини Тошкентга келиши натижага ҳеч қандай таъир ўтказгани йўқ. Ҳаммамиз ғалабани истаган эдик, лекин юқоридаги оддий сабаблар. Оилангиз учун кераксиз, соғлиғингизни асранг! Футбол ҳаётингиздан устун жиҳатини кўрмаяпман!

Нодирхўжа Юлдашев
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика