Алабани "Реал"нинг таклифи қониқтирмади News

Алабани "Реал"нинг таклифи қониқтирмади

Ёзда эркин агент мақомида "Бавария"дан кетадиган ҳимоячи Давид Алабанинг фаолиятини қайси клубда давом эттириши сўроқ остида.

Футболчи Мадриднинг "Реал" клуби билан музокаралар олиб борди, аммо уни "қироллик клуби"нинг таклифи қониқтирмади. Айни дамда музокаралар тўхтаб қолган.

Алаба учун яна бир даъвогар ПСЖдир. Давид йилига 20 миллион евро маош олишни хоҳламоқда.

Австриялик футболчи 2009 йилдан бери "Бавария"да ўйнайди. Ҳимоячи жорий мавсум Бундеслига доирасидаги 22та ўйинда майдонга тушиб, 2та гол ва 1та ассист қайд этди.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика