Latest news

14:47Аукционга қўйилган дўппининг нархи 44 миллион сўмга етди. Барча пуллар болалар шифохонасига хайрия қилинади  0 14:33Олимпиадага чиққан Ўзбекистон U-23 терма жамоаси футболчиларига қанчадан мукофот берилгани маълум  6 13:47ЕЧЛ. "Реал" ва "Бавария"нинг бугунги ўйин учун тахминий таркиблари  11 13:27"Насаф"нинг асосий жамоаси кетидан футзал жамоаси ҳам голлар шоусида ғалаба қозонди  0 12:55Миличкович "Металлург"нинг 900-голи муаллифи  0 12:27"Пахтакор"да йўқотиш. Бу мавсум 5та гол урган футболчи сафдан чиқди  8 11:58"Насаф" голлар шоусида ОКМКни мағлуб этган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0 11:27Футзал. Бугун Фарғонада 10-тур старт олади, пешқадам БМБ "Пахтакор"га қарши  0 11:11Жозе Моуриньо собиқ жамоасига қайтмоқчи  12 10:45Ильгиз Танташев ЖЧ-2026 саралаш ўйинига тайинланди  2 10:36«Челси» 17 ёшли болакай учун 30 миллиондан воз кечишга тайёр  1 10:11ПСЖ президенти журналистнинг саволига кескин жавоб қайтарди  10 09:45Тиаго Силва янги жамоаси билан шартнома имзолади  7 09:19Мбаппенинг «Боруссия»га қарши учрашувдаги ҳаракатлари 2 баҳога лойиқ кўрилди  18 08:53Месси ХХI асрда ушбу натижага эришган биринчи футболчига айланди  17

⚡️ “Ал Насср” Осиёнинг 2019 йилдаги энг яхши футболчиси билан келишувга эришди. Трансфер ҳафта охирида эълон қилиниши кутилмоқда News

⚡️ “Ал Насср” Осиёнинг 2019 йилдаги энг яхши футболчиси билан келишувга эришди. Трансфер ҳафта охирида эълон қилиниши кутилмоқда

Бу ҳақда италиялик журналист-инсайдер Руди Галетти хабар бермоқда.

Унга кўра, “Ал Насср” “Ал Садд” аъзоси Акром Афиф билан музокараларнинг якуний босқичида турибди.

Клуб 26 ёшли чап қанот вингери билан шартномани иложи борича тезроқ имзолашни истамоқда. Риёдликлар Қатар ТЖ ўйинчисини 6 ойга ижарага олмоқчи ва трансфер ҳафта охиригача эълон қилиниши кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Афиф “Эйпен” (Бельгия), “Вильярреал”, “Спортинг Хихон” каби жамоалар шарафини ҳимоя қилган. У Қатар термаси сафида 2019 йилги Осиё Кубогида муваффақиятга эришган ва 2021 йил АҚШда ўтказилган Конкакаф Олтин Кубогида бронза медалини қўлга киритган. Шунингдек, Акром Афиф 2019 йил ОФК томонидан йил футболчиси деб топилганди.

У ўтган мавсум Қатар Юлдузлар Лигасида 18 баҳсда қатнашиб, 14+17 натижа қайд этганди. Бу мавсум эса ҳужумкор футболчи 2 ўйинда битта гол урди.

Аввалроқ, “Ал Насср” жароҳатдаги Давид Оспина ўрнига аргентиналик кипер Агустин Россини ўз сафига қўшиб олганди. Афиф келадиган бўлса, жамоадаги легионерлар сони 10 нафарга етади.  

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика