"Ал Насср" Бускетсни ёзда кўндиришга уриниб кўради
18 feb 2023 13:49
News
"Ал Насср" Бускетсни ёзда кўндиришга уриниб кўради
Саудия Арабистони клуби "Барселона" футболчиси Серхио Бускетсни ёзда ўз таркибига қўшиб олиши мумкин.
Осиё қитъаси вакили Криштиану Роналдуни қўлга киритганидан буён бир қатор юлдузларга оғиз солиб кўрди. "Ал Насср"нинг айни пайтдаги энг асосий нишонларидан бири ёзда эркин агентга айланадиган тажрибали ярим ҳимоячи Серхио Бускетсдир. Испаниялик футболчи ҳозирча келажаги борасида якуний қарорга келгани йўқ. У билан боғлиқ янгиликларнинг мазмуни турлича янграмоқда.
Ҳозирда 34 ёшли футболчининг эътиборини MLS вакили "Интер Майами" тортаётгани хабар қилинди.
Каталония клуби билан ушбу мавсум сўнгида шартномаси якун топадиган футболчи Испанияда яна бир йилга қолишга қарор бериш варианти ҳам йўқ эмас.
Link :
Source : ESPN
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
Элит ОЧЛ. "Насаф" ўз майдонида Ҳамробеков тўп тепаётган "Трактор"га ютқазди
МЛС. Мессининг супер ўйини "Интер Майами"ни ярим финалга олиб чиқди
Винисиус "Реал"дан йилига 30 млн. евро талаб қиляпти, аммо "Реал"...
Ла Лига. "Реал" "Эльче" билан ўйинда қоқилди, аммо биринчи ўринда қолди — "Барселона" билан орадаги фарқ 1 очко
Comments