Latest news

09:23Моуринью нима учун ўзини дунёнинг энг яхши мураббийларидан бири деб билишини тушунтирди  0 08:54"Ньюкасл" Исак бўйича расмий баёнот берди  1 08:25Муҳаммад Салоҳ тарихий натижа қайд этди  1 07:56ЦСКА тасдиқлади  5 07:27Суперлига. Бугун 20-турга старт берилади  3 02:13ЕЧЛ. "Қорабоғ", "Пафос" ва "Брюгге" саралашнинг сўнгги босқичидаги илк баҳсларни ўз фойдаларига ҳал қилишди  0 02:02Ла Лига. Мбаппенинг пенальтидан киритган голи "Реал Мадрид"га илк турдаги ғалабани тақдим этди  51 02:00Муҳаммад Салоҳ Англия профессионал футболчилар уюшмаси талқинига кўра АПЛнинг энг яхши футболчиси деб топилди  4 01:54Англия профессионал футболчилар уюшмаси АПЛ рамзий терма жамоасини эълон қилди  1 01:10Фарҳод Нишонов: "Вазиятлардан фойдаланганимизда ўйин сценарийси бошқача кечиши мумкин эди"   1 00:56Неъматилло Қуттибоев: "Бугунги ғалаба – қаҳрамонлик. Йигитлар ва мухлисларга раҳмат"  1 00:50Гвардиола "Сити" билан шартномасини узайтирадими? Мураббийнинг ўзи жавоб берди  1 00:25"Арсенал" Троссарднинг маошини сезиларли даражада оширмоқчи  0 23:30Эрон. "Истиқлол" илк турда "Трактор"ни мағлубиятга учратди  1 23:23Гарначо "Бавария"га йўқ деди. Футболчи "Челси"га ўтмоқчи  2

"Ал Наср" - "Бунёдкор". Муҳаммад Бин Жаҳари биз учун қанчалик омадли ҳакам? News

"Ал Наср" - "Бунёдкор". Муҳаммад Бин Жаҳари биз учун қанчалик омадли ҳакам?

Эртага ОЧЛ 1-туридан ўрин олган "Ал Наср" - "Бунёдкор" ўйини бўлиб ўтади. ОФК ушбу баҳсга сингапурлик Муҳаммад Тақи Алжафари Бин Жаҳари бошчилигидаги ҳакамлар бригадасини тайинлади.
1986 йилда туғилган бу ҳакам халқаро фаолиятини 2012 йилда бошлаган. Ўтган йилдан бошлаб ОЧЛда ишлай бошлаган ҳакам клубларимиз иштирокидаги ўйинларда умуман ишламаган. Ўзбекистоннинг турли ёшдаги терма жамоаларининг 4та ўйинини бошқарган.

2012 йил Вьетнамда ташкил этилган мусобақада Ўзбекистон ёшлар U-19 терма жамоаси иштирок этган. Ўша мусобақанинг гуруҳ босқичида Австралия (2:1) ва Вьетнам (4:0) мағлуб этилган. Финалда эса Эронга имконият бой бериб қўйилган (1:2). Ушбу учрашувларни сингапурлик ҳакам бошқарган.

Ўтган йил Уммонда бўлиб ўтган U-22 Осиё чемпионати гуруҳ босқичида Саудия Арабистонига 0:1 ҳисобида ютқазиб қўйганимизда ҳам Муҳаммад Бин Жаҳари бош ҳакам бўлганди.

Эслатиб ўтамиз, "Ал Наср" - "Бунёдкор" учрашуви 24 февраль куни Тошкент вақти билан соат 22:25да бошланади.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика