Latest news

21:54"Ал Аҳли" устози: "Дурангдан қониқмадик, аммо натижа адолатли бўлди. Бу каби атмосферани маҳаллий чемпионатда доим ҳам кўравермаймиз"  5 21:12Жуд Беллингем Англия терма жамоасида йил футболчиси деб тан олинди  0 20:40ОЧЛ-2. "Андижон" "Бобур Арена"да "Ал Аҳли" билан дуранг ўйнади  90 20:29Феде Вальверде кечаги ўйиндан кейинги айбловларга жавоб берди: "Суягим синган ҳолатларда ҳам ўйнаганман. Бу айбловлар мени хафа қилди"  5 20:00"Барселона" - ПСЖ — ҳужумчилар лазаретда, топ ярим ҳимоячилар тўқнашувида ким ғолиб бўлади?  6 18:36Адебайор Роналду ва Месси ҳақида: "Лео – энг буюклардан бири, лекин ҳатто гўримда ҳам Криштиануни танлайман"  20 17:44"Футбол олами". Пешқадамларга аталган 23-тур ҳақида   1 17:17Ўзбекистон терма жамоасининг октябрдаги иккинчи рақиби номи маълум бўлди  12 16:57"Қайрат" - "Реал" учрашуви сайтимиз фотографи нигоҳида (ФОТОГАЛЕРЕЯ)  1 14:19Антони МЮдаги ёзги давр ҳақида: "Менга ҳурматсизлик қилишди"  6 13:24Обамеянг – бир ўйиннинг учта голида иштирок этган ЧЛнинг энг кекса футболчиси  2 12:57Гюндоган "Галатасарой"нинг уйдаги ғалабаси ҳақида: "Ливерпуль" футболчиларидан бири менга келиб сўради: "Бу ерда доим шундай атмосфера бўладими?"  3 12:38Жейми Каррагер: "Виртцни "Ливерпуль" асосий таркибидан чиқариш керак"  3 11:51Нойер – журналистга "Пафос"нинг голи ҳақида: "Сиз дарвозабон бўлганмисиз?"  2 10:48The Telegraph АПЛнинг барча даврлардаги энг яхши мураббийлар рейтингини тузиб чиқди  12

"Ал Иттиҳод" бош мураббийи: "Ўзбекистон U-17 терма жамоаси ўйинларини кузатиб бордим" News

"Ал Иттиҳод" бош мураббийи: "Ўзбекистон U-17 терма жамоаси ўйинларини кузатиб бордим"

Осиё чемпионлар лигаси 5-тур ОКМК - "Ал Иттиҳод" баҳсидан аввал ташкил этилган матбуот анжуманида меҳмонлар бош мураббийи Марсело Гальярдо ва футболчи Фабиньо иштирок этишди.

- Бизни жуда муҳим учрашув кутиб турибди. Эртанги учрашувда гуруҳдан чиқиш масаласи ҳал бўлади. Шу сабаб ушбу баҳсга катта тайёргарлик кўрдик. Эртага майдонда боримизни берамиз.

Фабиньо: - Мураббийимиз таъкидлаб ўтгандек муҳим ўйин кутиб турибди. Чемпионлар лигаси биз учун жуда катта аҳамиятга эга мусобақа. Эртага энг яхши ўйинимизни намойиш этишга ҳаракат қиламиз ва ушбу мусобақада имкон қадар узоқроққа боришни истаймиз.

- Жанубий Америкадаги муваффақиятлили фаолиятингиздан сўнг Осиё қитъасига келдингиз. "Ал Иттиҳод" ва Осиё футболи ҳақидаги биринчи хулосаларингиз қандай бўлди?

- Бу ерга келганимга кўп бўлмади. Яхши жамоа ва ажойиб футболчилар билан танишдим. Қисқа вақт ичида жамоа билан бирга кейинги режаларимизни келишиб олдик. Биз олдимизга катта мақсадлар қўйганмиз ва уларга эришишга интиламиз.

- Инфратузилма ва ўйин тезлигидан ташқари Европа чемпионлар лигаси ва ОЧЛ ўртасида яна қандай фарқ бор?

Фабиньо: - Европа чемпионлар лигаси дунёда энг зўр мусобақа. У ерда тўп тепадиган футболилар ҳақиқий профессионаллар. Тўғриси ушбу икки мусобақани солиштиришни истамайман. Осиё чемпионлар лигаси ҳам ўз минтақасида энг катта турнир ҳисобланади. ОЧЛда яқиндагина дебют қилдим ва шуни айта оламанки ушбу турнир ҳам жуда рақобатдош мусобақа. Осиё чемпионлар лигаси сабаб кўп янги давлатларга саёҳат қилдим. Тажриба орттирдим ва янги инсонлар билан танишяпман.

- "Ал Иттиҳод" гуруҳда фаворит бўлишига қарамай ўтган турда "Эйр Форс"га мағлуб бўлди. Кутилмаган мағлубиятга нима сабаб бўлди деб ўйлайсиз?

- "Эйр Форс"га қарши жуда қийин учрашув ўтказдик. Уларнинг таркибида яхши футболчилар бор экан. 20-рақамли футболчи ўша учрашувда энг зўр ўйинчи бўлди,  назаримда. Тўғриси баҳона қилишни истамайман, аммо бизда жароҳатлар кўп эди. Ромариньо, Бензема, Нголо ва яна 3-4 футболчиларимизда жароҳат бор эди. Биз ёмон натижа қайд этдик, аммо рақиб ҳам муносиб ўйин намойиш этди. Мағлубиятга эътибор бермасдан ишлашда давом этишимиз керак. Кейинги учрашув ҳам жуда муҳим. Гуруҳдан чиқиш бизнинг мақсадимиз.

- "Сепахон"га қарши биринчи учрашув айрим сабабларга кўра ўтказилмаганди. Гуруҳ босқичидаги сўнгги учрашув эса "Сепахон"га қарши, агар ўша учрашувда қониқарли натижа қайд эта олмасангизлар гуруҳда қолиб кетишингиз ҳам мумкин. "Сепахон"га қарши кечадиган учрашувга қандай тайёргарлик кўрмоқдасизлар? 

- "Сепахон" гуруҳимиздаги кучли жамоалардан бири ҳисобланади. Бизда ҳали имкониятлар етарлича.

- Ўзбек футболи ҳақида фикрингиз қандай? Ўзбекистонга биринчи марта келмоқдасиз ва эртага ОКМКга қарши ўйнайсизлар?

- Ҳа, юртингизга биринчи маротаба келишим. Ўзбек футболи билан яқиндан таниш эмасман, лекин U-17 терма жамоангизнинг ўйинини кузатдим. Улар яхши ўйин намойиш этишди. Ушбу мамлакатда футбол яхши даражада экан ва ўсишга потенциал ҳам бор.

Rating: +11   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика