Latest news

21:01Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Мираброр Усмонов хотира турнирига тайёргарликни давом эттирмоқда  1 20:25Ламин Ямал янги мавсум 10-рақамда ўйнашига ишора қилди(ми?)  1 19:48Иброҳим Йўлдошев - ОКМК футболчиси  1 19:14Суперлига. Биринчи давранинг эътиборга молик 5 воқеаси   2 19:12ЖЧ2026да 4 та танаффус бўлиши мумкин  7 19:00МЮ "Брайтон" ҳимоячисига қизиқиш билдирмоқда. "Милан" ҳам ушбу футболчи борасида маълумот йиғяпти  0 18:33Машарипов кичик жароҳат олди  1 18:30Тома Табатадзе "Нефтчи"ни тарк этди  7 18:15Лука Модрич: "Милан" – болалигимдаги севимли жамоам, Бобан эса кумирим эди"  11 17:52Диас "Ливерпуль"дан кетишга тайёр. "Барселона" ва "Бавария" янги таклифлар тайёрламоқда  1 17:37CAFA: Малайзия нотўғри иш қилди. Турнир саналари аввалдан эълон қилинган эди  13 17:00ЖЧ-2026га саволлар пайдо бўлмоқда. Уларга мусобақа стартигача жавоб топиш шарт   2 16:45Йоахим Лёв унга терма жамоадан таклиф бўлганини тасдиқлади  29 16:32Расман: "Сурхон" ҳужумчисини ижарага берди ва маҳоратли ярим ҳимоячиси билан хайрлашди  0 16:20"Навбаҳор"ни икки футболчи тарк этди  5

"Ал Ҳилол" - "Пахтакор". Шота Арвеладзе ва Егор Кримец иштрокидаги ўйинолди матбуот анжумани News

"Ал Ҳилол" - "Пахтакор". Шота Арвеладзе ва Егор Кримец иштрокидаги ўйинолди матбуот анжумани

Осиё чемпионлар лигаси 3-туридан ўрин олган "Ал Ҳилол" - "Пахтакор" учрашувидан олдин ташкил этилган матбуот анжуманида "шерлар" устози ва сардори иштирок этишди.

"Биз рақибни жуда яхши биламиз. Уларнинг қандай кучга эга эканлигини ҳам биламиз. Ўтган йил ҳам Осиё чемпионлар лигаси гуруҳ босқичида иштирок этганмиз. Бу йил ҳам ўз режамиз асосида ишлаб келаяпмиз", - деб гап бошлади Шота Арвеладзе.



"Мураббийнинг фикрига қўшиламан, бу дунё учун жуда қийин давр бўлди. Ўйлашимча, буни бироз бўлса ҳам енга олдик. Футболга келсак биз бу баҳсни анчадан буён кутаётгандик. Осиё чемпионлар лигаси қайта бошланишини сабрсизлик билан кутдик. Ўзбекистон чемпионатидаги ўйинлар орқали бўлажак баҳсларга тайёрландик. Менимча эртага жуда қизиқарли ўйин бўлади", - дейди Егор Кримец.


- "Ал Ҳилол" сафида 5 нафар футболчидан коронавирус инфекцияси аниқланди. Бу эртанги ўйинга қанчалик таъсир қилади деб ўйлайсиз? Жамоаингизда барча соғ-саломатми?

- Авваламбор барчага соғлик тилайман. Ҳеч ким касал бўлмаслигини хоҳлайман. Биз жуда ҳам жиддий вазиятда турибмиз. Барчамиз футбол ўйнаймиз. Яхши ўйин намойиш этиш учун эса барча соғлом бўлиши керак. Шу боис барчага соғлик тилайман. Касал бўлганлар ҳақида бир гап айта олмайман. Фақат уларнинг тезроқ тузалишларини тилаб қоламан.

- Ўзбекистон чемпионатининг охирги турларини қисқа муддатда ўтказдинглар. Тиғиз тақвим ОЧЛдаги иштирокингизга қандай таъсир қилади ўйлайсиз?

- Ҳар уч кунда ўйин ўтказганимиз қандай таъсир қилишини ўйинлар орқали кўрамиз. Европада бу тақвим одатийга айланган. Тўғри, биз учун ноодатий ҳолат бўлди, аммо эртага майдонга тушиб ўйнашимиз керак, уёғини кўрамиз.



- Осиё чемпионлар лигаси марказлашган тартибда ўтмоқда. Бу жамоангизга устунлик берадими?

- Бу айнан бир жамоага устунлик беради деб ўйламайман. Фақат мени қизиқтираётган бир нарса ҳар уч кунда ўйинларда қандай ҳаракат қила олишимизда. Бошқа жамоалар ҳам бунга қанчалик тайёр эканлиги қизиқ. Марказлашган мусобақада барча тенг ҳолатда бўлади. Бу кимгадир яққол устунлик беради деб ўйламайман.



- "Ал Ҳилол"нинг ҳужуми жуда ҳам кучли. Рақиб мураббийи Ўзбекистон лигаси Саудия Арабистони лигасидан анча кучсиз деб айтди. "Пахтакор" эртага "Ал Ҳилол" ҳужумларни қайтаришга қанчалик тайёр?

Егор Кримец: - Ўйлашимча биз яхши тайёрландик. "Ал Ҳилол"нинг кўплаб ўйинларини кўрдик. Лигалар борасида менимча Саудия Арабистони биздан қайсидир жиҳатлари билан устун бўлиши мумкин, аммо барча жабҳада устун эмас.


Эслатиб ўтамиз, "Ал Ҳилол" - "Пахтакор" учрашуви 14 сентябрь куни Тошкент вақти билан соат 23:00да бошланади. "Спорт" телеканали ўйинни жонли намойиш этади. 


Толибжон Қосимов

Доҳа, Қатар


Al Hilal

Sebastian Giovinco - 45', Hattan Sultan Bahbri - 90'

AFC Champions League Grp. B . Round 3

15/09/2020, 00:00

1
:
2
Cancelled

Pakhtakor Tashkent

Eren Derdiyok - 70'

Rating: +25   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика