Latest news

"Ал Гарафа" Жаҳон чемпионини ўз сафига қўшиб олмоқчи News

"Ал Гарафа" Жаҳон чемпионини ўз сафига қўшиб олмоқчи

"Монако" ярим ҳимоячиси Сеск Фабрегас ёзда Яқин Шарққа йўл олиши мумкин.

33 ёшли испаниялик футболчини "Ал Гарафа" клуби ўз сафига қўшиб олмоқчи. 

Сеск "Монако"га 2019 йилнинг январь ойида "Челси"дан 9 миллион евро эвазига ўтганди. Футболчининг трансфер нархи ҳозирда 6,5 миллион еврони ташкил этади.

Фабрегас жорий мавсум "Монако" таркибида барча мусобақаларда 22та ўйинда майдонга тушиб, 3та ассист қайд этди.

Эслатиб ўтамиз, Сеск 2010 йил Испания терма жамоаси таркибида Жаҳон чемпиони бўлган эди.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика