Latest news

13:55Футзал бўйича Осиё кубоги. Тожикистон - Ўзбекистон 2:2 (матнли трансляция)  4 13:44Ўзимизнинг карикатура. Чиқиш эшиклари калити Бабаяннинг қўлида  3 13:26"Елимай" — "Ордабаси". Таркиблар маълум  0 12:25Харри Кейн ЕЧЛ ярим финалида "Реал"га нечта гол уришини тахмин қилди  17 11:56Футзал бўйича Осиё кубоги. 5-ўрин ва ЖЧга йўл олган сўнгги давлат номи маълум бўлди  6 11:16"Реал" футболчиси "Байер"га йўл олиши мумкин  0 10:25"Рома" Сардор Азмунни "Байер"дан тўлиқ сотиб олиши мумкин, агар...  4 10:03Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрида ОФКнинг футзал ва соҳил футболи қўмитаси йиғилиши бўлиб ўтди  0 09:42"Ал Насcр" кетма-кет 7 та ўйинда ғалаба қозонди. Роналду кетма-кет 2 та баҳсда самарали ҳаракат қилгани йўқ  26 09:21"Атлетико" мухлислари Нико Уильямсни "маймун" дейишди, Гризманн ва Коке эса...  21 09:01"Нефтчи" - "Металлург" учрашувидан ГАЛЕРЕЯ  0 08:39"Барселона" эркаклари қила олмаган ишни аёллар жамоаси амалга оширди  11 08:18МЛС. "Интер Майами"дан йирик ғалаба. Мессида 2+1, Суарес ҳам гол урди  28 07:54Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Индонезия билан ўйинга тайёргарликни бошлади + Ҳусайн Норчаевдан интервью   5 07:30Футзал. Бугун Ўзбекистон бронза медали учун Тожикистон билан ўйнайди  1

Акром Комилов: "Мағлубиятга ўзимни айбдордек ҳис қилдим" News

Акром Комилов: "Мағлубиятга ўзимни айбдордек ҳис қилдим"

БААдаги жаҳон чемпионатида ўсмирлар терма жамоамиз нимчорак финалда Гондурасга имкониятни бой бериб иштирокини тўхтатгани барчага яхши маълум.
 Ана шу учрашувда терма жамоамиз ҳимоячиси Акром Комилов 24-дақиқадаёқ қизил карточка олиб майдонни эрта тарк этишга мажбур бўлганди. Вакилларимизни майдонда бир ўйинчи кам бўлиб қолишидан Гондурас терма жамоаси унумли фойдаланиб ғалаба қозонди. Бу ўйинни инобатга олмаганда Комилов гуруҳ баҳсларини ишончли тарзда ўтказиб терма жамоамизни нимчорак финалга чиқишига муносиб ҳисса қўшди. “Бунёдкор” академияси тарбияланувчиси бўлган Комилов жорий мавсумнинг иккинчи ярмида “Андижон” жамоасига ижарага берилганини кўпчилик яхши билмаслиги мумкин. Тўғри, у кўп вақтини ўсмирлар терма жамоасида ўтказгани боис андижонликлар таркибида иккита учрашувда майдонга тушди холос. Амирликларидан қайтиб келишганидан сўнг Акром Комилов билан суҳбатлашдик.

- Акром, терма жамоамиз жаҳон чемпионатидаги иштирокини нимчорак финалда тўхтатди. Умуман олганда, олдингларга қўйган мақсад қандай эди?
- Албатта, мақсадимиз ярим финалгача бориш эди. Биздан буни раҳбарият ҳам, мураббийларимиз ҳам кутишганди. Мураббийларимизни айтганларини бажариб яхши натижаларга эришишга ҳаракат қилдик. Гуруҳ босқичидан муваффақиятли тарзда ўтдик. Нимчорак финалда ҳам яхши ниятларда майдонга тушгандик. Аммо ҳакамнинг менга қизил карточка кўрсатиши ҳаммасини барбод қилди. Гондурас терма жамоасини ютсак бўларди. Бироқ...
- Майдондан четлатилишингизни қандай изоҳлайсиз?
- Иккинчи вазиятда ҳакам менга сариқ карточка кўрсатмаса ҳам бўлаверарди. Чунки бунгача ҳисобда битта сариқ карточка бор эди. Менимча, ҳакам хатога йўл қўйди деб ўйлайман.
- Гондурас билан ўйиндан кейин Дилшод Нуралиев сизга нима деди?
- Дилшод ака сен ўзингни айблама, бу ҳакамни хатоси деб кўнглими кўтарди. Бундан ташқари жамоадошларим ҳам менга далда беришди.
- Майдонни тарк этаётганингизда ҳаёлингиздан нималар ўтди?
- Тўғри, эрта қизил карточка олиб жамоамни бироз қийин аҳволга солиб қўйгандим. Шунга қармай, жамоадошларимга ишонгандим. Чунки майдонга фақат ғалаба қозониш учун тушгандик. Қолаверса, болалар ҳам охиригача бор кучлари билан ҳаракат қилишди.
- Нимчорак финалдаги мағлубият мен туфайли бўлди деб ўйламайсизми?
- Албатта, ҳар қандай футболчи қизил карточка олиб тарк этса ва жамоаси мағлубиятга учраса ўзини айбдор деб ҳис қилади. Шу боис мен ҳам қайсидир маънода мағлубиятда айбим бор деб билдим.
- Гуруҳ баҳсларини терма жамоамиз ниманинг эвазига муваффақиятли ўтказди деб ҳисоблайсиз?
- Гуруҳимизда ҳамма жамоанинг кучли тенг ва бир-бирига мос эди. Шу боис рақибнинг кучига тўғри баҳо берган ҳолда барча ўйинга яхши тайёргарликда майдонга тушгандик. Шу сабабли гуруҳ босқичи биз учун жуда яхши ўтди. Мухлислар ҳам гуруҳда кўрсатган ўйинларимиздан хурсанд бўлишди.
- Сизнингча, гуруҳда қайси учрашув қийин ўтди?
- Албатта, энг оғир ўйин Марокаш терма жамоасига қарши кечди. Марокаш кучли жамоа эди. Шундай бўлса-да, ана шу учрашувда ҳам яхши тўп суриб дурангга эриша олдик.
- Гондурас терма жамоаси гуруҳдаги рақибларимиздан кучлимиди?
- Гондураснинг кучли тарафи яхши ҳужумчиларга эга эканлиги эди. Шуни яхши билган ҳолда тайёргарлик кўргандик. Лекин кўрдинглар, ҳакамнинг қизил карточкаси ҳаммасини барбод қилди.
- БАА яшил майдонларида ҳар бир терма жамоанинг ўз ишқибозлари қандай қўллаб-қувватлашганига гувоҳ бўлдик. Бу борада бизнинг мухлисларнинг далдаси сизларга қай даражада сезилди?
- Амирликларга бориб ишқибозларимизни қўллаб-қувватлашлари бизга катта далда бўлди. Айнан мухлисларимизнинг далдаси билан гуруҳ баҳсларини муваффақиятли ўтказдик. Шунингдек, уларнинг қўллаб-қувватлаши бизнинг кучимизга куч бағишлади.
- Кўпчиликнинг фикрича, жаҳон чемпионатида дарвоза ва ҳимоя чизиғи ишончли ўйин намойиш этди. Бунга сиз қандай фикрдасиз?
- Ҳақиқатда, бизнинг ҳимоя чизиғимиз анча мустаҳкам бўлди. Мураббийимиз ҳам ҳимояда ишончли ўйнашимизни уқтирарди. Шунинг учун ҳар бир учрашувда ҳимояни яхши ушлашга ҳаракат қилдик. Мундиал давомида чорак финалгача дарвозамиздан иккита тўп ўтказиб юбордик холос. Бир сўз билан айтганда ҳимояда ишончни оқлашга эришдик.
- Ўтган йили Осиё чемпионатида қатнашган ва айрим сабаблар туфайли ЖЧга бора олмаган футболчиларнинг ўрни билиндими?
- Ҳа, 2-3та ўйинчиларнинг йўқлиги сезилди. Масалан, ҳужум чизиғида Муҳиддин Одилов бўлмади. Шунингдек, Улуғбек Давлатов ҳам жаҳон чемпионатида иштирок эта олмади. Бундан ташқари нимчорак финалда Жамшид Болтабоев бизга ҳам етишмади. У дисквалификация туфайли ўйинни ўтказиб юборганди.
- Мундиалда кўрсатган ўйининглар ва қайд этилган натижани Нуралиев қандай қабул қилди?
- Дилшод ака бош мураббийимиз ва бизни қандай имкониятларга эга эканлигимизни яхши билади. Албатта, мураббийимиз ҳам бизни қўллаб-қувватлаб, қайд этилган натижада хафа бўлмаслигимиз кераклигини айтди. Агар Гондурасга қарши 10 киши бўлиб ўйнамаганимизда ютишимиз мумкин эди деб кўнглимизни кўтарди.  
- Жаҳон чемпионатида қайси терма жамоаларнинг ўйини сизга ёқмоқда?
- Мексика, Бразилия ва Нигерия терма жамоалари яхши таассурот қолдирмоқда. Мана шуларни энг кучли жамоалар деб ҳисоблайман. Менимча Нигерия чемпион бўлса керак.
- “Бунёдкор”дан иккинчи даврада “Андижон”га ижара асосида ўтгандингиз. Энди кейинги тақдирингиз қандай кечади?
- Терма жамоа туфайли “Андижон”га айтарли ёрдам бера олмадим. Лекин бу жамоа мени яхши қабул қилди ва клубда ҳамма билан тез чикишиб кетдим. Аммо хуқуқий жиҳатдан “Бунёдкор” ўйинчисиман ва яна ўз жамоамга қайтаман.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика