Latest news

11:53Ўзбекистон U-18 терма жамоаси Тошкентда Озарбайжон билан ўртоқлик учрашуви ўтказади  1 11:20Каннаваро мураббий сифатида Ўзбекистонга ютқазган ўйинни ёдга оламиз  11 11:06Зидан Жазоир термаси учун ўйнаши мумкин  0 10:38"Кристал Пэлас" ўз рекордини ўрнатди  0 10:08"Шўртан"ни янги мураббий бошқаради  6 09:49Тожикистон терма жамоасига янги бош мураббий тайинланди  6 09:39Мадрид клублари МЮ хавбеки учун курашади  0 09:09Флик ваъда берди  10 08:41Франция термасининг октябрь ойи йиғини учун қайдномаси эълон қилинди  0 08:14"Пахтакор"нинг асосий футболчиси учун мавсум якунланди  4 07:45Суперлига. Бугун 24-турга старт берилади  9 07:07Омар Момани Каннаваронинг Ўзбекистон МТЖ бош мураббийи бўлишига атаб карикатура чизди  37 06:26ФИФА Жаҳон Чемпионати учун расмий ўйин тўпи — "TRIONDA"ни тақдим этди  3 01:57Европа лигаси. "Астон Вилла"да ғалаба, "Ноттингем Форест"да мағлубият ва бошқа натижалар  2 01:25Погба Франция термасига қайтадими? Дешам жавоб берди  1

Акром Комилов: "Бошқа гап айтишга хожат йўқ..." News

Акром Комилов: "Бошқа гап айтишга хожат йўқ..."

Кеча Ўзбекистон чемпионати олий лига 26-тур учрашувлари бўлиб ўтди.

Ушбу турда Тошкентнинг икки клуби "Бунёдкор" ҳамда "Пахтакор" ўзаро беллашишди. Бўлиб ўтган учрашувда "шерлар" рақибларини 1:0 ҳисобида мағлубиятга учратишди. Қизиқарли кечган учрашувдан сўнг, "Бунёдкор" клуби ҳимоячиси Акром Комилов ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

"Бўлиб ўтган учрашувни бутун ўзбекистонлик футбол мухлислари кўриб турди, биз мағлубиятга лойиқ эмас эдик. Ўйин вақтида қанот ҳаками истаган ишини қилди, буни федерация кўриб чиқиб, қаттиқ чора кўришади, деган умиддаман. Мана шундай ўйинлар кўпаяверса футболимиз кундан кунга пасайиб кетаверади. Биринчи вазиятда қанот ҳаками йўқ жойдан гол дея ҳаммамизни асабийлаштирди, кейинроқ бош ҳакам йўқ голни инобатга олмади. 

Ўша вазиятда тўп дарвоза чизиғининг яқинига ҳам бормаган эди. Бундан ташқари футболчилар бир тўда бўлиб йиғилиб қолган пайтда, ён ҳакам қандай қилиб йўқ голни кўрди? Жамоа жонини бериб майдонда тўп тепади, лекин битта хато бизни мағлубиятга учратади, шуниси алам қилади. Бутун ўзбекистонлик мухлислар қандай ўйин бўлганини кўрди, бошқа гап айтишга хожат йўқ", - дейди "Бунёдкор" футболчиси Акром Комилов 



Жаҳонгир Сотволдиев суҳбатлашди


Rating: +51   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика