Latest news

19:30"Байер" "Жирона" сардорига қизиқиш билдирмоқда  0 19:15Суперлига. "Пахтакор" – "Металлург" 3:2 (матнли трансляция)  40 19:05"Гвардиола "Бавария"га қайтишни режалаштирмаяпти"  0 19:00Суперлига. ОКМК - "Насаф" 1:1 (матнли трансляция)  9 17:54Беллингем ва Зидан "Реал"га "Манчестер Юнайтед" футболчисини сотиб олишни маслаҳат беришмоқда  8 17:30"Арсенал"нинг икки футболчиси ҳам Саудия Арабистонига йўл олиши мумкин  1 16:56Дензел Думфрис "Манчестер Юнайтед"га ўтишни истамоқда  5 16:30Лондоннинг икки клуби Тоунини сотиб олмоқчи  0 16:06"Челси" 75 миллион фунтга Украина термаси футболчисини сотиб олиши мумкин  3 15:45Рубен Аморим "Спортинг"да қолади  1 15:26Тео Эрнандес "Бавария"га ўтиши мумкин  1 15:02Лопетеги "Вест Хэм" билан келишиб олди  1 14:18Ўзбекистон Суперлигаси. "Металлург" "Пахтакор"ни атиги 4 марта, ОКМК эса "Насаф"ни 5 бор таслим қилган  10 14:07"Арсенал" ёзда Хатони сотиб олмоқчи  8 13:49«Лестер» футболчилари вафот этган собиқ президентига ҳурмат бажо келтиришди  2

Акобирхўжа Шукуруллаев: "Ҳакамлар ўйин натижасига таъсир қилишдан қўрқишади" News

Акобирхўжа Шукуруллаев: "Ҳакамлар ўйин натижасига таъсир қилишдан қўрқишади"

Coca-Cola Суперлигасида танаффус давом этади.

Барча жамоа ва футболчилар сингари ҳакамлар ҳам янги мавсумга тайёргарлик жараёнини бошлаб юборишди. Биз ҳам "Чиғатой" спорт-комлексида ўтказилаётган ўқув-машғулот йиғинида қатнашиб, ФИФА рефериси Акобирхўжа Шукуруллаевнинг фикрлари билан қизиқдик.





— Ўтган мавсумни Суперкубок ўйини билан бошлаган эдингиз. 2022 йил сиз учун қандай ўтди? Мавсум охирида ўз натижаларингиздан қониқдингизми?

— Ҳа, ўтган мавсумнинг очилиш ўйини менга ишониб топширилганди. Тўғриси, Суперкубок баҳсига тайинланишимни кутмаган эдим. Чунки мендан тажрибали реферилар талайгина. Шукр, Яйпандаги ўйинни эътирозларсиз, яхши ўтказиб олдик. Кучли томон ғалаба қозонди...

Мавсум давомида 18та учрашувда ишладим. Футбол тезлашиб кетган, қайсидир вазиятларда сизни ўйинчилар ёпиб қўяди. Шу туфайли исталган рефери янглишиши мумкин, менда ҳам шундай қарорлар бўлди. Лекин ўйин натижасига таъсир қиладиган, қўпол хатоларга йўл қўймадим. Шундан хурсандман. 

— Очилиш ўйинидан ташқари, "Навбаҳор" ва "Пахтакор" клублари ўртасидаги ҳар иккала тўқнашув сизга ишониб топширилди. Охирги йилларга эътибор қаратсак, бу клублар ўртасидаги исталган ўйин жанжал билан якунланар, ҳакамлар томон эътирозлар ёғдирилар эди. Шунақа принципиал рақиблар ўртасидаги "жанглар" реферининг ўсишига хизмат қиладими?

— Албатта. Ўйин даражаси қандай бўлса, ҳакамнинг даражаси шунга мутаносиб тарзда ошиб боради. Раҳбарият чемпионат доирасидаги ҳар иккала ўйинни менга ишониб топширди. Аввало, натижага таъсир қилиб қўймасликка ҳаракат қилдим. Ўйинга тайёрланиш жараёнида ҳар икки жамоанинг ўйин услуби, кўп қўполлик ишлатадиган ва симуляция қилишга мойилроқ футболчиларни алоҳида ўрганиб чиқдим. Чунки майдонга чиқишдан олдин у ерда сизни нималар кутиб турганини тахминан билишингиз керак. Акс ҳолда, ўйин жараёнида қийналиб қоласиз. Ёрдамчи ҳакамлар, инспекторлар, ўша учрашувда ишлаган барчага миннатдорчилик билдираман. Уларнинг ёрдами билан юзимиз ёруғ бўлди. 

— Кўплаб реферилар бунақа ўйинлардан қочишга ҳаракат қилишади. Ростан ҳам учрашув даражаси ҳакамга қўшимча босим юклайдими? Майдонда югураётган пайтингизда шу ҳақда ҳам ўйлайсизми?

— Менимча, ўйин стартигача исталган ҳакам ўйласа керак. Чунки ҳамма натижага таъсир қилиб қўйишдан қўрқади. Ўйин давомида томошабинлар ҳам босимни орттириши мумкин. Лекин мен майдонга чиққандан кейин ҳамма нарсани унутиб, бор эътиборимни вазиятларга қаратишга ҳаракат қиламан.

— Тепада учрашувга тайёрланиш жараёнида футболчиларнинг характерини алоҳида ўрганишингиз ҳақида гапирдингиз. Ўзбекистон чемпионатида энг кўп симуляция ишлатадиган ўйинчи ким?

— Ўз тажрибамдан келиб чиқсам, Санжар Қодирқулов билан Жавоҳир Сидиқовни кўрсатган бўлардим.

— Охирги савол: Акобирхўжа Шукуруллаевнинг келаётган мавсумдаги мақсади, режалари қандай?

— Мен ОФК академиясида таҳсил оламан. 28 февраль куни Малайзияга жўнаб кетамиз. Ҳозир шунга ҳар томонлама (фитнес, ўйин қоидалари ва инглиз тили) тайёрланяпмиз. Худо хоҳласа, 2023 йилни ўтган мавсумга қараганда яхшироқ ўтказишга ҳаракат қиламан.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика