Latest news

16:59"Насаф"нинг бугунги рақиби – "Шаржа шаҳрининг қироллари" ҳақида  1 16:38"Манчестер Юнайтед" "Интер" ҳимоячисига қизиқмоқда  0 16:12Суперлига жамоалари стадионларида VAR тизимини жорий этиш ишлари бошланди  1 15:48Расман: "Машъал" таркибни легионер ҳимоячи билан кучайтирди  0 15:28"Навбаҳор" қозоқ жамоаси билан дуранг ўйнади  0 15:02Аббос Файзуллаев: "Бу — футбол. Бир нечта вазият яратиб ура олмайсиз, рақиб эса битта имкониятдан самара чиқариб кетади"  0 14:34"Ливерпуль" ва "Тоттенхэм" Ла Лига юлдузи учун курашади  2 14:07Ёрқин Назаров: "Каттақўрғон" Про лигада ҳар бир рақибга муносиб қаршилик кўрсатади"  2 13:49"Дўстлик" Биринчи лигага тайёргарликни давом эттирмоқда  2 13:34Элдор Шомуродов мураббийи Нури Шахин, тўпурарлик пойгаси ва "Фенербахче" ҳақида гапирди  4 13:10"Шаржа" – "Насаф" учрашуви ўмонлик ҳакамларга топширилди  0 12:43"Навбаҳор" африкалик ҳужумчини жалб этмоқда  2 12:20Расман: "Машъал" ганалик футболчини таркибга қўшиб олди  0 11:51Интервью. Санжар Шоаҳмедов: "Металлург"нинг юқори мақсадлари бу клубга келишимда ҳал қилувчи омил бўлди"  0 11:24Ўзбекистонлик ҳакамлар ОФК мусобақаларида ишлайди  1

Акмал Холматов: "Натижадан хурсандмиз" News

Акмал Холматов: "Натижадан хурсандмиз"

“Нефтчи” – “Металлург” жамоалари учрашувини томошабинлар сафида кузатган Акмал Холматовнинг фикрлари билан қизиқдик.
“Нефтчи” ҳамиша ўз олдига катта мақсад ва вазифаларни қўйиб ўйнайдиган жамоа. Бу йилги мавсумни “Нефтчи” бир текисда ўтказа олмаётганди. Ғалабалар кутилмаган мағлубиятлар, кераксиз дуранглар билан алмашиниб турганлиги сабабли ишқибозларнинг кўнгли тўлмаётганди. Шу боисдан ҳам улар бугун биздан фақатгина ғалабани талаб этишди. Учрашувнинг биринчи таймида об-ҳавонинг иссиқлиги ҳар иккала жамоа ўйини сифатига таъсир кўрсатди. Иккинчи таймда эса мухлислар юқори темпли, ҳужумкор футболнинг гувоҳи бўлишди. Бугун ким биринчи бўлиб гол урса ўша жамоа ғалаба қозонарди. Шукурки, бу вазифани бизнинг жамоа аъзолари уддалашди. Натижадан хурсандмиз. Давралар оралиғидаги таътил арафасида жамоамизга ютуқ сув ва ҳаводек зарур эди. Энди иккинчи даврага тайёргарликни бошлаймиз. Қисқа танаффусдан сўнг тиббий кўрикдан ўтамиз. Мен ҳам иккинчи даврадан эътиборан бевосита майдонда тушишимни, жамоадошларимга ёрдамим тегишини сабрсизлик билан кутаяпман. Насиб бўлса мавсумни юқори ноталарда, кучлилар сафида якунлашни мақсад қилганмиз, дейди Акмал Холматов.

"Металлург" матбуот хизмати
Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика