Latest news

23:57Улуғбек Бакаев: "Агар дуранг бўлганида адолатли бўларди"  0 23:31"Пахтакор"ни чемпионлик курашидан чиқаришга ҳали эрта" — Азамат Абдураимов билан иккинчи давра старти таҳлили   1 23:16Суперлига. Қизил карточка кўрсатилган ўйинда "Бунёдкор" "Шўртан"ни мағлуб эта олмади  9 22:57Шоҳруз Норхонов: "Жамоамга ғалаба келтирганимдан хурсандман"  0 22:44Февзи Давлетов: "Жанговар дуранг бўлди"  0 22:18Ҳаким Фузайлов: "Футболчиларимизга озгина дадиллик етишмади"  1 22:05Суперлига. "Қизилқум" "Бухоро"ни мағлуб этди, Норхонов собиқ жамоасига гол урди  13 21:53"Челси" сўнгги марта 1 ярим йил олдин гол урган ҳужумчисини сотиб юборди  1 21:34Душан Тадич БАА жамоасига ўтди  0 21:03Суперлига. Олмалиқда кечган "Хоразм" – "Сурхон" учрашувида жанговар дуранг  15 20:52"Арсенал" ёш футболчиси билан шартномани узайтирди  1 20:51Суперлига. "Бунёдкор" – "Шўртан" баҳси асосий таркиблари маълум!  0 20:15Хойлунд "Манчестер Юнайтед"дан кетишга шошилмаяпти  1 19:43Эксперт фикри. Расул Раҳмонов: "Андижон"да ўзига бўлган ишонч уйғонмоқда"  1 19:22"Бунёдкор" стадиони CAFA мусобақаси мезбони бўлиб қоладими?   17

Акмал Холматов: "Диёр Холматов майдонга тушганда ичимдан нима ўтганини ўзим биламан" News

Акмал Холматов: "Диёр Холматов майдонга тушганда ичимдан нима ўтганини ўзим биламан"

Тақдир чархпалагини қарангки, бир пайтлар катта ёшли мухлислар Акмал Холматовнинг ўйинларидан бахраманд бўлишган бўлса, энди унинг ўғли яшил майдонда жавлон урмоқда.

Таиланд билан ўйиндан аввал Отабек Шукуровнинг жароҳат олгани дилимизни ҳира қилган бўлса, Диёр Холматовнинг дебютидаёқ голга қойилмақом ассистенлик қилгани кўнглимизни шунча кўтарди. Ўз ўғлининг терма жамоа либосида илк бор кўрган Акмал Холматовнинг фикрлари қандай?


- Таиланд билан ўйинни ҳар доимгидек яхши бошладик ва биринчи бўлиб гол урдик. Голгача ҳам хавфли вазиятларимиз етарлича бўлди. Бундан кейин ҳам гол урмасак бўлмасдида. Фақат вазиятлардан фойдалана олмаяпмиз. Биз кучли терма жамоамиз. Буни кўрсатяпмиз ҳам. Биринчи голдан сўнг хотиржамликка берилишдими ёки бошқа сабабми тезда жазоланишди. Хурсанд қилгани яна ўйинга қайтишди ва ғалаба голини уришди. Шу куни Ўзбекистон кучли эди ва ҳақли ғалабага эришди. 

- Диёр Холматовга келсак, унинг учун хурсандман. Ота учун бундан ортиқ бахт бўлмаса керак. Фикримча, унинг дебюти яхши чиқди. Диёр шунчаки ўз профессионал ишини бажарди, тамом. Ғалабага ўз ҳиссасини қўшди. Пас берган пайтда ва голдан кейинги ҳолатда ичимдан нима ўтганини ўзим биламан. Ишончим комил, Диёр юртимиз байроғини юқорига  янада кўтаради. Нима бўлганда ҳам ишлашдан тўхтамаслиги керак. Ҳаяжон? Диёр майдонга тушганда албатта менда ҳаяжон бўлади. Нима ҳам дердим хурсандман. 

- Қатар билан ўйинда устунлигимиз ҳамжиҳатликда. Йигитларга ортиқча гап ёки мотивация керакмас. Улар масъулиятни тушуниб туришибди. Тўғри, Қатар мезбон. Лекин бошқа терма жамоалар ҳам Ўзбекистондан қўрқиб турибди. Улар жароҳат олган дўстлари, жамоадошлари учун ҳам ютишлари шарт. Омад ёр бўлсин. 

- Тожикистоннинг бу натижаларини кутилмаган ёки кашфиёт демаган бўлардим, чунки уларда футболга эътибор ошган. Терма жамоа, футболчилар кучайган. Кучли мураббий, яхши психолог, мотиватор ишлаяпти. Иордания билан ўйинда Тожикистоннинг имкониятлари юқори. Яна қайтараман, финалда Ўзбекистон - Тожикистонни кўрсам хурсандчилигимнинг чеки бўлмайди.

Rating: +51   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика