Latest news

22:47Александр Стоймирович: "Таркибимизда йўқотишлар бор"  0 22:45Самвел Бабаян: "Исталган жамоа Наманганга келганида ҳимоявий услубда ўйнайди"  2 22:25АПЛ. "Ливерпуль" ва "Тоттенхэм" ўртасидаги ўйинда 6та гол урилди!  8 22:07Гнабри "Реал" билан ўйин олдидан: "Ўйинни ўлдириш керак"  0 21:42Илёс Зейтуллаев: "Ҳозир камроқ гапириб, кўпроқ ишлашимиз керак"  8 21:23Роналду "Интер Майами"га ўтиши мумкин — журналист Абдулазиз Ал Осаими  18 20:55"Реал" ва Испания терма жамоаси собиқ бош мураббийи "Бавария"ни рад этди  0 20:27Суперлига. "Бунёдкор"нинг омадсизликлари давом этади, бу сафар "Сурхон"га имконият бой берилди  26 20:24"Атлетико" афсонаси Мадридда қоладими?  4 19:57АПЛ. "Челси" Лондон дербисида "Вест Хэм"га жавобсиз 5та гол урди  12 19:56Суперлига-2024. Бир киши кам бўлиб қолган "Локомотив" "Навбаҳор"га йирик ҳисобда ютқазди  62 18:54"Барселона" Левандовскига АПЛдан ўринбосар топди, номзод сизни ҳайрон қолдиради  21 18:27Нидерландия чемпиони номи маълум бўлди  1 17:26А Серия. "Кальяри" ўз майдонида ўн киши бўлиб дуранг қайд этди, Шомуродов эса...  18 17:24"Бунёдкор" — "Сурхон". Таркиблар маълум  2

Акмал Холиқов: "Қизилқум" футболчилари мураббийлар томонидан берилган барча кўрсатмаларни аъло даражада бажаришди" News

Акмал Холиқов: "Қизилқум" футболчилари мураббийлар томонидан берилган барча кўрсатмаларни аъло даражада бажаришди"

Coca Cola Суперлигасининг 13-туридан ўрин олган "Сўғдиёна" – "Қизилқум" қолдирилган учрашувидан (0:3) сўнг ўтказилган матбуот анжуманида "Қизилқум" ёрдамчи мураббийи Акмал Холиқов қатнашди.


- Ўйин ҳақидаги фикрларингиз қандай?

- Аввало, "Сўғдиёна" клубини ОФК кубогида мамлакатимиз шарафини муносиб ҳимоя қилгани билан табриклайман. Икки жамоа ўйинчилари ҳам бугун ажойиб ўйин кўрсатишди. Бугунги учрашув АГМК ва "Навбаҳор" ўртасидаги ўйиндан сира қолишмади. Икки жамоа ўйинчилари ва стадионга келган мухлисларга раҳмат айтаман. "Қизилқум" футболчилари мураббийлар томонидан берилган барча кўрсатмаларни аъло даражада бажаришди. Бугун ҳақли ғалабага эришдик.

- Ўйиндан аввал йирик ҳисоб қайд этилишини кутганмидингиз?

- Ўйиндан олдин "Сўғдиёна" уйда агрессив кўрсатишини билардик. Жиззахликлар ОФК Кубогида сунъий майдонда ўйнашди. Балки шу сабаб ҳам уларда чарчоқ аъломатлари сезилгандир. Аммо бундай йирик ҳисоб қайд этилишини кутмагандик. Биз ҳимоявий тактикани танлаб, қарши ҳужумлардан фойдаланишга ҳаракат қилдик ва йирик ғалабага эришдик. Навоийдан келиб, жамоамизни қўллаб-қувватлаган барча мухлисларга раҳмат деб қоламиз. 

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика