Latest news

18:32ЎФА раҳбарияти Ўзбекистон МТЖга таклиф этишни хоҳламаган мураббий "Байер"ни бошқаради  4 18:29"CAFA Nations Cup-2025". Ўзбекистон - Эрон. Асосий таркиблар маълум  22 18:04Амирҳуссайн Ҳуссайнзода: "Ҳакамлар Ўзбекистон фойдасига қарор қабул қилмоқда"  13 17:42Ахбор Имомхўжаев хотира турнири-2025. Мусобақа, жамоалар, гуруҳлар ва яшил майдонга қайтаётган юлдузлар  3 17:30Омид Нурафкан: "Ўзбекистонни икки-уч гол фарқи билан мағлуб эта оламиз"  9 17:10CAFA Nations Cup. Ўмон Ҳиндистон билан 3-ўрин учун беллашмоқда (онлайн ҳисоб)  5 17:02CAFA Nations Cup финалига мезбонлик қилаётган "Олимпия" стадионидан ГАЛЕРЕЯ  7 16:23"Барселона" Фликнинг асосий футболчиларидан бири билан янги шартнома имзоламоқчи  0 15:55Шомуродов ва Файзуллаев ўйнаётган "Истанбул Башакшеҳир" бош мураббийи истеъфога чиқарилди  4 15:35Жанни Инфантино ўзбек спорти раҳбарияти билан ҳамкорликда Олимпия шаҳарчасида бўлди  4 15:11Али Алиев Қозоғистон терма жамоасидаги шармандаликдан сўнг истеъфога чиқди  7 14:25"Манчестер Сити" футболчиси Қозоғистон билан ўйиндан сўнг Дастан Сатпаевни мақтади  7 13:58"Бу Эрон терма жамоасида "олтин авлод"нинг охирги даври бўлиши мумкин" — эронлик журналист  4 13:32Эрон ҳамда Ўзбекистон ўртасидаги финални ким бошқариб боради?  6 13:12Ямаль Туркияда паспортини йўқотди  7

Акбар Усмонов: “Тўпурарлар пойгасидан ҳали чиқиб кетганим йўқ” News

Акбар Усмонов: “Тўпурарлар пойгасидан ҳали чиқиб кетганим йўқ”

Футзал бўйича Олий лиганинг 5-тур учрашувлари якунланди.

Унга кўра, BMB клуби турнир жадвалида пешқадамга айланди. Аммо жамоа ҳужумчиси Акбар Усмонов жорий мавсумда кам гол урмоқда. Ваҳоланки, у ўтган мавсумда чемпионат тўпурарига айланганди. Якунланган тур ва тўпурарлик пойгасидаги имкониятлари хусусида Усмонов билан суҳбатлашдик. 

- Якунланган 5-турдан олган таассуротлар қандай?

- Албатта, яхши таассуротлар қолди. Айнан 5-турдан кейин турнир жадвалида биринчи ўринга чиқиб олдик. Шу ўрнимизни сақлаб қолиш учун охиригача курашамиз. 

- Мазкур турда қайси жамоа билан кечган баҳс BMB учун қийин ўтди?

- Деярли ҳар бир баҳс қийин кечмоқда. Бирорта ўйинимизни осон бўлди дея олмайман. Биз ҳам ҳар бир беллашувга жиддий ёндошамиз ва ғалаба учун майдонг чиқяпмиз. Бир сўз билан айтганда, ҳар бир баҳсимиз биз учун финалга тенг ҳисобланади. 

- Ўтган мавсум чемпионат тўпурарига айлангандингиз. Бу йил эса бироз кам гол урмоқдасиз. Бунга фикрингиз қандай?

- Ҳа, бу натижадан ўзим ҳам қониқиш ҳосил қилмаяпман. Лекин шуни унутмаслик керакки, мен ҳам оддий инсонман. Турли ҳолатлар бўлиши мумкин. Агарда мен ҳар мавсум 100 тадан гол уриб турсам, балки ҳозирда Испания чемпионатида ўйнаётган бўлиши  ҳам мумкинку. Барчаси Яратган томонидан. Ҳали тўпурарлик пойгасидан чиқиб кетганим йўқ. Мавсум якунига қадар кўплаб голлар уришга имкониятим ва вақтим бор. 

- Умуман олганда янги жамоага мослашиш қийин кечмадими?

- Йўқ. Мослашиш ҳақида ҳеч қандай гап-cўз бўлмаслиги керак. Ҳамма йигитлар билан бир неча йилдан буён ўйнаб келяпман. Қолаверса, жамоада легионерлар бўлиши ҳам қўшимча куч бағишлади. BMB ўзига яраша мухлислари бор, улар бизни қўллаб-қувватлайди. 

- Жамоанинг асосий мақсади қандай?

- Биринчи бўлиб Ўзбекистон футзали учун янги номларни чиқариш, ёш футзалчиларни кашф қилиш ҳисобланади. Клуб раҳбари Бекзод Акмалович ҳам тадбиркорликдан ташқари, спортни яхши кўради. У билан ҳамнафас инсон. Жамоани Ўзбекистон чемпиони бўлишини ва Осиё Чемпионлар лигасида иштирок этишини истайди. Ўзбек футзалининг нималарга қодирлигини халқаро майдонда ҳам исботлашни истамоқда. Ишонаманки, ўз олдимизга қўйилган мақсадларга эриша оламиз.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика