Latest news

00:10Хумоюнмирзо Иминов “Андижон” билан келишувга эришди  1 23:54Расман: "Пахтакор"нинг яна бир футболчиси "Навбаҳор"да!  1 23:50АПЛ. "Манчестер Юнайтед" - "Вест Хэм" баҳси асосий таркиблари маълум!  0 23:40Расман: "Бухоро" футболчиси "Нефтчи"га ўтди  2 23:28Расман: Иброҳим Йўлдошев - "Андижон" футболчиси!  1 23:11"Бавария"га "Брайтон" футболчиси керак  0 22:59"Андижон" яна икки футболчи билан шартнома имзолади  0 22:38Суперлиганинг 30-турида ҳакамлик таҳлили. Хатолар жуда кўп!  0 22:19Расман: Чаласан - "Андижон" футболчиси!  12 21:57Артета жароҳатлар сабабини айтди  0 21:25"Ливерпуль" "Лейпциг" ҳужумчисини таркибида кўрмоқчи  4 20:59Россия термаси Ўзбекистонга қандай таркиб билан келади?  5 20:32Расман: "Андижон" "Локомотив" посбони билан шартнома имзолади  5 20:17ЖЧ-2026 қуръаси олдидан. Анвар Ғофуров: "Мундиалда шов-шув қилишга қодир бўлган терма жамоамиз шаклланди"  2 20:05Расман: "Пахтакор" футболчиси "Навбаҳор"га ўтди!  4

Акбар Усмонов: "Футзалда ўйинлар мухлисларга қулай вақтда бўлиши муҳим, гуруҳимизда тенг кучли жамоалар ўрин олган" News

Акбар Усмонов: "Футзалда ўйинлар мухлисларга қулай вақтда бўлиши муҳим, гуруҳимизда тенг кучли жамоалар ўрин олган"

Ўзбекистон Кубоги баҳсларида бир қатор янги жамоалар иштирок этмоқда.

ЎзСҚБ жамоаси илк бор профессионал миқёсда катта турнирда юришини бошлайди. Таркибига номдор футзалчиларни жалб қилган жамоа "D" гуруҳида "Локомотив", "Динамо", "Насаф" билан тўқнаш келади. Ушбу учрашувлар олдидан янги мавсумни ЎзСҚБ таркибида ўтказадиган Акбар Усмоновга юзландик. 

- Футзал бўйича Ўзбекистон Кубогига тайёргарлик қандай кетмоқда? Янги жамоа билан Кубок баҳсларидан нималарни кутяпсиз?

- Айни пайтда машғулотларни қизғин равишда олиб бормоқдамиз. Ўйлайманки, Ўзбекистон Кубоги қизиқарли кечади. Айниқса, бизнинг гуруҳни айтган бўлардим. Сабаби гуруҳимизда тенг кучли жамоалар жой олган. 

- Янги форматнинг қандай афзалликлари бор?

- Кубокнинг янгича форматда ўтиши менга ёқди. Ўйинларнинг кўплиги ва мамлакатимизнинг турли манзилларида ўтиши билан аввалгиларидан ажралиб турибди. Бу мухлисларни ҳам қувонтиради. 

- ЎзСҚБ таркибида яна кимларни кўришимиз мумкин?

- Жамоамизга хориждан ўйинчилар келиши кутилмоқда. Бунинг устида иш олиб боришяпти. Жамоада ким ўйнашидан қатъи назар соғлом рақобат ва Ўзбекистон футзалининг ўсиши тарафдоримиз. 

- Ўйинларнинг вақти аввалгиларидан фарқ қилмоқда. Бу эса мухлисларга қулайлик туғдириши шубҳасиз. Футзалчи сифатида бунга муносабатингиз қандай? 

- Ўйинларнинг эрта бўлишига қаршиман албатта. Бу борада сезиларли ўсишга эришилгани хурсанд қилди. Учрашувларнинг мухлисларга қулай вақтда ўтиши муҳим. Томошабинлар спортнинг ярим бўлаги.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика