Latest news

13:22Гарсия "Реал"дан кетадими?  2 12:04"Манчестер Юнайтед" Онана бўйича қарор қабул қилди  1 11:24АПЛ клублари "Бавария" кўзлаган ўйинчини илиб кетмоқчи  0 10:49"Барселона"нинг икки нафар футболчиси турк клубига ўтиши мумкин  7 10:22Ҳиндистон Аргентина билан ўртоқлик учрашуви учун катта миқдорда пул тўлайди ва бир нечта шартлар қўяди  14 09:55"Ливерпуль" Салоҳнинг ўринбосарига 200 миллион евро тўлашга тайёр  4 09:27Флорентино Перес муддатидан аввал президентликдан кетмоқчи  17 09:00Миср терма жамоаси собиқ юлдузи кечаги учрашувдан сўнг жамоа бош мураббийини танқид қилди  28 08:32Суперлига. Бугун "Динамо" учинчи ўринга кўтарилиб олиши мумкин  9 08:05Миср терма жамоаси устози кечаги мағлубиятдан сўнг нималар деди?  24 07:39U-17 Жаҳон чемпионати. Бугун нимчорак финал йўлланмаси учун майдонга тушамиз  11 02:50ЖЧ-2026 саралаши. Хорватия жаҳон чемпионатида, Германиядан ғалаба ва бошқа натижалар  0 01:55U-17 Жаҳон чемпионатида 1/8 финалга чиққан илк иштирокчилар маълум бўлди  12 01:33Одил Ҳамробеков: "Эрон термасидаги жамоадошларим финалга чиққанимиз билан табриклашди"  4 01:15Рустам Ашурматов: "Фабио Каннаваро ўзи билганларини ўргатиб, барчасини бирдек олиб бормоқда"  6

"Аждарлар" ОЧЛда парвозга тайёрми? Осиё ўйинларига кимлар чақирилди? Рўзиқул Бердиев билан интервью News

"Аждарлар" ОЧЛда парвозга тайёрми? Осиё ўйинларига кимлар чақирилди? Рўзиқул Бердиев билан интервью

Жорий мавсумда ОЧЛ гуруҳ босқичида иштирок этадиган "Насаф" тайёргарликнинг сўнгги қисмини Анталияда олиб бормоқда.

Қарши клуби бугун Анталияга етиб келди ва ҳозирликни бошлади. Тайёргарлик жараёнлари ҳақида жамоа устози Рўзиқул Бердиев сайтимизга фикрларини билдирди.

- ФИФА кунлари доирасида юзага келган танаффусда ОЧЛга тайёргарлик жараёни қандай кетяпти? Анталиядаги йиғин ҳақида нима дея оласиз?

- "Турон" билан учрашувдан сўнг йигитларга 5 кун дам бердик. 7 сентябрь куни йиғилиб, 12 сентябргача шуғулландик ва ОКМК билан ўртоқлик учрашувида майдонга тушдик. 

-  Таркибдаги барча футболчилар шай ҳолатдами? Чавес ва Жигаурида жамоага мослашиш жараёни ортда қолдими?

- Барча футболчилар тайёр. Фақат терма жамоалардаги футболчиларимиз йиғинларни энди якунлашди. Улар бугун ихтиёримизга келиб қўшилади. 3 кун биргаликда машғулот ўтказиб, ОЧЛ баҳсига йўл оламиз. Туркия орқали Иорданияга етиб бориш биз учун энг маъқул вариант бўлди, дея оламан. Туркиядан Иорданияга парвоз 1,5 соатни ташкил қилади. 

- Осиё ўйинларига "Насаф"дан Алибек Давронов ва Абдувоҳид Неъматов чақирилган. Улар "Насаф" учун муҳим футболчилар ҳисобланади. ОЧЛ учрашуви олдидан бу катта йўқотиш эмасми?

- Чавес ва Давронов биз билан бирга бўлмайди. Аргентиналик ҳужумчи жароҳатини тўлиқ тикламади ва Тошкентда қолди. Давронов Осиё ўйинларига боради. Биз Тимур Кападзедан Абдувоҳидни қолдиришни илтимос қилдик. Биз биргина Умид Эргашев билан қолиб, таваккал қилишни истамадик

- Анталиядаги қисқа йиғинда назорат ўйини ҳам ўтказиш режада борми?

- Анталияда биз фақат машғулот олиб борамиз. Ўйин ўтказиш муҳим эмас. Терма жамоа футболчилари иқлимга мослашиб олишлари учун ҳам бу нарсани шарт, деб ҳисобламадик. 

- Октябрь ойида футболчилар ҳар 3-4 кунда ўйин ўтказишади. Улар мавсум охиридаги юкламалар ва босимга тайёрми?

- Ўйлайманки, жисмоний тайёргарлик масаласида муаммо бўлмайди. Мавсумни охиридаги тиғиз тақвимдан муваффақиятли ўтиб оламиз. Таркибда етарлича футболчилар бор. Фақат олдимиздаги ўйинларга эътибор қаратилади. 


Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди

Rating: +23   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика