Latest news

23:10Элит ОЧЛ. "Ал Иттиҳод" – "Насаф" (матнли трансляция)  14 22:52"Ювентус" "Интер" ярим ҳимоячисини қишда ўз сафига қўшиб олмоқчи  0 22:13Расман: "Лион" Эндрикни "Реал"дан ижарага олди  1 21:34ФИФА "Ал Насср"га қўйилган трансфер тақиқини бекор қилди  6 21:09"Бавария" етакчиси Австрияни забт этди  0 20:42Futsal Awards-2025 маросими ўтказилади  0 20:25"Рома" МЮ ҳужумчисини қўлга киритишга яқин  2 19:58"Барселона" Тер Штегеннинг келажаги бўйича қарор қабул қилди  1 19:30Апелляция иш берди: ПСЖ футболчисининг жазоси енгиллашди  3 19:02"Динамо" бразилиялик футболчиси билан хайрлашди  1 18:34"Нефтчи" , "Пахтакор", "Динамо" ва "Навбаҳор" футболчилари жаримага тортилди — Тартиб-интизом қўмитаси  8 18:08Аморим "Манчестер Юнайтед"нинг қишки трансфер бозоридаги позициясини очиқлади  5 17:48TVCOM'да бугунги тақвим: “Насаф” юлдузли “Ал-Иттиҳод”га қарши, “Арсенал” Лига Кубогида ва бошқалар  0 17:41"Динамо" БААда йиғин ўтказади  2 17:13Неймар операцияни бошдан кечирди  4

Аҳмедов "Анжи"да қолади News

Аҳмедов "Анжи"да қолади

"Ким кетса кетсин, фақат Одил Аҳмедов эмас". Бу "Анжи" раҳбарининг Одил Аҳмедов трансфери борасидаги сўнгги гапи бўлди.
"Краснодар" клубининг жиддий қизиқишига қарамай, "Анжи" Аҳмедовни сотишдан бош тортди. "Краснодар" мавсум бошидаёқ футболчимизни қўлга киритишни мақсад қилганди. У пайтлар ҳали "Анжи"да футболчиларни оммавий сотиш бошланмаган, барчаси бир маромда кетаётган эди. Кейин "Анжи"да сиёсат ўзгарди. Шунга қарамай, Аҳмедовни клуб қўйиб юбормади. Куни кеча Траоре ва Жусилей жамоани тарк этдилар, аммо Аҳмедовга келган совчиларни яна ортга қайтардилар. Албатта, Аҳмедовнинг клуб раҳбарияти олдида қозонган ҳурмати бизни қувонтиради. Аммо клубнинг бугунги кундаги ҳолатидан келиб чиқиб унда руҳий зўриқишни кўряпмиз. Умид қиламиз, янги йил ҳам "Анжи", ҳам Аҳмедов учун омадли келади.

Айни пайтда Аҳмедов "Анжи" сафида Туркия йиғинида иштирок этяпти. Жароҳати боис якка тартибда машғулот ўтказмоқда. Шифокорларнинг маълум қилишича, у 2 ҳафта ичида умумий гуруҳга қўшилади. Маълумотларга кўра, мураббий ва футболчилар уни янги мавсум сардори сифатида эълон қилганлар.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика