Latest news

10:49"Барселона"нинг икки нафар футболчиси турк клубига ўтиши мумкин  0 10:22Ҳиндистон Аргентина билан ўртоқлик учрашуви учун катта миқдорда пул тўлайди ва бир нечта шартлар қўяди  3 09:55"Ливерпуль" Салоҳнинг ўринбосарига 200 миллион евро тўлашга тайёр  0 09:27Флорентино Перес муддатидан аввал президентликдан кетмоқчи  3 09:00Миср терма жамоаси собиқ юлдузи кечаги учрашувдан сўнг жамоа бош мураббийини танқид қилди  18 08:32Суперлига. Бугун "Динамо" учинчи ўринга кўтарилиб олиши мумкин  7 08:05Миср терма жамоаси устози кечаги мағлубиятдан сўнг нималар деди?  18 07:39U-17 Жаҳон чемпионати. Бугун нимчорак финал йўлланмаси учун майдонга тушамиз  6 02:50ЖЧ-2026 саралаши. Хорватия жаҳон чемпионатида, Германиядан ғалаба ва бошқа натижалар  0 01:55U-17 Жаҳон чемпионатида 1/8 финалга чиққан илк иштирокчилар маълум бўлди  12 01:33Одил Ҳамробеков: "Эрон термасидаги жамоадошларим финалга чиққанимиз билан табриклашди"  4 01:15Рустам Ашурматов: "Фабио Каннаваро ўзи билганларини ўргатиб, барчасини бирдек олиб бормоқда"  6 01:00Абдулла Абдуллаев: "Ҳақли равишда ғалаба қозондик"  0 00:51Отабек Шукуров: "Йиғин бошлангандан кейин 4 кун мобайнида мураббийлар Мисрнинг қандай ўйнашини уқтириб борди"  8 00:23Элдор Шомуродов: "Замонавий футболда барчасига тайёр туриш керак"  8

Аҳмаджон Мусаев: «Уругвай бизни ҳар жабҳада мағлуб этди» News

Аҳмаджон Мусаев: «Уругвай бизни ҳар жабҳада мағлуб этди»

Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси бош мураббийи Аҳмаджон Мусаев Уругвай терма жамоасини чиройли ғалаба билан табриклади.
29 июнь, шанба куни Ўзбекистон U-20 ёшлар терма жамоаси U-20 ЖЧ-2013 «F» гуруҳи 3-тур учрашувлари доирасида Анталиянинг Акдениз университети стадионида Уругвай терма жамоасига қарши майдонга тушди. Ўзбекистон ёшлари учун омадсиз келган баҳсда Уругвай ёшлар терма жамоаси 4:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

«Уругвай терма жамоасини бугунги чиройли ғалаба билан табриклайман. Рақибимиз бугун биздан кўра яхшироқ ўйин кўрсатди ва ҳақли равишда ғалаба қозонди», - деди Аҳмаджон Мусаев.

Уругвайга қарши учрашувнинг биринчи бўлими ўрталарида Ўзбекистон ёшлар терма жамоасининг етакчи марказий ярим ҳимоячиси Жамшид Искандеров жиддий жароҳат олиб, майдонни тарк этишга мажбур бўлди. Айнан Искандеров майдонни тарк этганидан сўнг уругвайлик футболчилар ҳисобни очишга муваффақ бўлишди. Бироқ бош мураббийнинг фикрича, ушбу мағлубиятда Искандеровнинг майдонни эрта тарк этгани ҳал қилувчи роль ўйнагани йўқ.

«Уругвай терма жамоаси ўйинга яхшироқ тайёргарлик кўрганини бутун ўйин давомида намойиш эта олди. Рақибимиз бизни ҳар жабҳада мағлубиятга учратди. Қайсидир маънода, Уругвай бугун бизга қандай ўйнаш кераклиги борасида дарс берди. Шогирдларим ёмон ўйнади, демоқчи эмасман. Модомики, шогирдларим ёмон ўйнаган экан, бу фақат ва фақат менинг хатоим», - деди Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси бош мураббийи Аҳмаджон Мусаев.

Эслатиб ўтамиз, Уругвай терма жамоасига қарши ўйинда қайд этилган йирик мағлубиятга қарамай, Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси муддатидан аввал нимчорак финал йўлланмасини қўлга киритиб улгурган.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика